ҲАҚИҚИЙ КЎРИНИШ
Вайрона ёнида тураман ёлғиз.
Иссиқ ёз. Шуқуҳли кўкалам ҳар ён.
Оппоқ ой нурида қаршимда шу кез
Бир ажиб манзара бўлур намоён:
Қутурган зўр портлаш қирғоғу тўғон
Иккисин бир йўла кўкка отади.
Бинолар йўқолар беному нишон,
Тепаю ўтлоқлар сувга ботади…
Сокинлик қўнгандир кўлнинг юзига,
Осмону кўл ичра юлдузлар ёнар.
Фарёди ер-кўкни солиб ларзага
Фақат бир йигитча куйиб ўртанар.
Гўёки шу дарё уйини вайрон,
Орзусин оқизиб олиб кетгандек.
Ё шу он ваъдага шошгани жонон
Бу ёруғ дунёдан ногоҳ ўтгандек!
Шуҳрат таржимаси