Алиҳасан Ширвонли

Алиҳасан Содиқ ўғли Ширвонли (Əlihəsən Sadiq oğlu Şirvanlı) – шоир, таржимон.

ЎЗБЕК ДЎСТИМГА

Гулларга бурканар чўллар ҳар ёни…
Мевали боғларинг билмас ниҳоя.
Кийинтирмоқ учун бутун дунёни,
Сен эккан пахтанинг ўзи кифоя.
Саккокий янгратди шеърий санъатни,
Қаламидан учди ўтли ғазаллар.
Лутфий ҳайрон этди башариятни,
Эллар ҳар сўзини англар бир гавҳар.
Навоий юксалди тоғ каби баланд,
Буюк Фузулиймиз олди ундан дарс.
Биз “Муҳокаматул луғатайн” билан
Доим фахр этамиз, қиламиз ҳавас…
Неки орзу қилсанг ушалар бари,
Қуёшни ёқарсан юрак қўридан.
Буюк Навоийнинг инжу сўзлари,
Мангуга жой олган қалбинг тўридан.
Сен ўсган тупроққа ошноман мен ҳам,
Унга томон бошлар дўстлик йўллари.
Ўзбек дўстим, сени бағримга олсам,
Ҳазарнинг устидан етар қўлларим.

Озарбайжончадан Носир Муҳаммад таржимаси