Ғози Юнусга очиқ хат
«Иштирокиюн»нинг сўнгғи бир нўмеринда, эълон қисминда баъзи ваколатлардан жумладан, Эски шаҳар синфий иттифоқлар шўросининг «реорганизасия» комиссиялиғиндан истеъфо берувингизни эълон этасиз.
Ўртоқ! Умумий мажлисимиз бу ишка сиздан дурустроқ бир киши тополмагач, бу ўрунда сизни кўрсаткан эди. Сиз баъзи «сабабча»лар кўрсатиб зиммангизга олмаганингизда, кўрсатган сабабларингиздан бу ишнинг муҳимроқлиғин ўзингизга қолдирилган)ди.
Бу орада нима бўлганда бугун истеъфо берасиз. Сизнинг каби «идеальный» бўлиб топилган бир зотга бу даража енгил ҳаракат «учиб юриш» келишиб ётмаса керак. Сизнинг зиммангизга қўйилган «реорганизасия» иши ўттуз тўрт минг меҳнаткашларни уюштириш эди… Биз сизнинг ҳозир ишлаб турган артистлиғингиз, «автўр»лиғингиз ва бошқа ишларингиздан бу ишни юз қат муҳимроқ деб биламиз. Такрорлаймиз: Ўттуз тўрт минг меҳнаткашни уюштириб, йўлга солмоқ бир юз театрудан фойдалироқдир…
Агарда таъбингиз нозиклашиб, қора рабочийлар орасида бир неча кун ишларга жирканган бўлсангиз, ул чоқда бизнинг бир сўз деюрга ҳам ҳаққимиз йўқ!
Ўртоқ! Ҳали ҳам бўлса келиб, ишка киришувингизни ишларга кишиси йўқ ўттуз тўрт минг меҳнаткашлар номидан сўраймиз
Эски шаҳар синфий иттифоқлар шўроси номидан:
Садр: Муборакшоҳ.
Котиб: Абдулла.
«Иштирокиюн» 1919 йил, 30 октябр, 207-сон, 2-бет