Қадимий лотин файласуфи Тертуллиан Квинт Септимий Флоренс қудратли Рим империясининг Шимолий Африкадаги Карфаген деб номланувчи вилоятида дунёга келди.
Тертуллиан дунёқарашининг шаклланишида Цицерон ва Сенеканинг асарлари катта ўрин тутди. (Дарвоқе, Сенекага мурожаат қилган ҳар бир одам ундан нимадир олади. Сенека таълимотини қизиқиш билан чуқур ўрганган киши эса унинг услуби ва дунёқарашини беихтиёр қалбига чуқур сингдириб олади. У — инсоннинг кўнглига киргач, ундан қайтиб чиқмайдиган ягона файласуфдир. Сенеканинг инсон қалби ва тафаккурини тарк этолмаслиги унинг ўз истаги билан рўй бермайди. Аксинча, одамларнинг ўзлари ундан ажралишни истамайдилар. Чунки Сенеканинг фикрлари ғаройиб ва фавқулодда гўзал ҳамда теран маъноли. Масалан, унинг мана бу сўзларига эътибор беринг-а: «Ўлимдан сўнг ҳамма нарса барҳам топади. Ҳатто, ўлимнинг ўзи ҳам»). Тертуллиан фалсафага Сенекани ўқиш орқали кириб келган. У Римдаги суд идорасида нотиқлик вазифасида хизмат қилган.
* * *
Ҳақиқат энг бошданоқ мавжуд бўлган. Хатолар ва янглишишлар эса ундан сўнг туғилган.
* * *
Тил — панжаралари тишдан ишланган, лаб қафаси ичидаги ҳайвон.
* * *
Ёмон одамларнинг руҳи ўлимидан сўнг иблисга айланади.
* * *
Ким жаннатга киришни истаса, жаннатга хос бўлмаган нарсаларнинг барчасидан воз кечиши лозим.