Эҳтирослар ва ташаббус ҳақида

Эҳтирос ёрдамисиз тарихда бирон-бир муаззам қадам босилмаган, эҳтирос маънавий кучларни чандон ошириб, арбобларнинг ақлий қобилиятини чархлайди, эҳтироснинг ўзи буюк тараққийпарвар кучдир.
В. Г. ПЛЕХАНОВ

Ғайрат белгиланган мақсадга муҳаббат кучидир.
П. А. ПАВЛЕНКО

Туганмас ҳузур-ҳаловат — меҳнатда.
У. БЛЕЙК

Фақат тетик қайноқ шижоатдан, она юртга оташин муҳаббатдан, жасурлик ва ғайратдангина ғалаба туғилади. Гап унда-бунда кўрсатиб қўйиладиган шижоатда ҳам эмас, балки бор кучларни қатъият билан сафарбар қилишдадир, тоғларни ҳам аста-секин ва тўхтовсиз қўзғатадиган, номаълум теранликларни очадиган ва уларни қуёш тиниқлигига олиб чиқадиган доимий жўшиб ёниш ҳақида гап боряпти.
М. В. ЛОМОНОСОВ

Дунёдаги ҳеч бир улуғ иш эҳтироссиз содир бўлмайди.
Г. ГЕГЕЛ

Ҳеч қачон ҳеч қандай улуғ иш ғайратсиз юзага чиқмаган.
Р. ЭМЕРСОН

Эҳтирос кўп нарсага қодир. У инсонда мислсиз ғайриинсоний қудрат уйғота олади. У ўзининг сира бўшашмайдиган тазйиқи билан ҳатто энг босиқ қалблардан ҳам ақл бовар қилмас даражадаги куч-қудратни тортиб олади.
С. ЦВЕЙГ

Кучли эҳтиросларга ошно бўлинг, уларни ўстириб, улар билан ўзингиз ҳам униб-ўсинг. Кейинроқ шу эҳтиросларингизни ўзингизга бўйсундирганингиздан сўнг эҳтиросларингизнинг кучи сизнинг кучингизга, улуғворлиги — сизнинг ҳусну савлатингизга айланади. Эҳтирослар инсоннинг маънавий бойлигидир.
А. ФРАНС

Эҳтиросни хавфли деб, инсонни ундан маҳрум қилмоқчи бўлган одам мияга қон қуйилишига сабабчи бўлади деб инсондан унинг бутун қонини чиқариб олишни ўйлаган нодонни эслатади.
Ф. ВОЛТЕР

Қачон қараса эҳтиросларни қоралашади, одамзодга хос барча бахтсизликларни эҳтиросдан кўришади, лекин айни пайтда эҳтирослар барча шодликларимизнинг манбаи эканлигини эса унутиб қўядилар.
Д. ДИДРО

Эҳтирослар елканларни ишга солувчи шамоллардир, баъзан кемаларни ғарқ қиладилару, аммо шамолсиз сузиш мумкин эмас. Инсон эҳтирослардан бегона бўлмаслиги, лекин уларни бошқариб бориши керак.
ЖАН ПОЛ

Эҳиросларни ўринли ва ўринсизга бўлиб, биринчисига муккадан кетганча, иккинчисидан ўзини олиб қочувчилар ҳақ эмаслар. Инсон маҳкам турса, ҳамма эҳтирослар яхши, эҳтиросларга қул бўлса, унда ҳаммаси ёмон.
Ж. Ж. РУССО

Эҳтирослар бизни адаштиради, чунки улар бутун диққатимизни кўз ўнгимиздаги нарсанинг бир томонига қаратади-ю, уни ҳар томонлама тадқиқ қилишимизга йўл қўймайди.
К. ГЕЛВЕЦИЙ

Истак — фикрнинг отаси.
В. ШЕКСПИР

Ақлнинг энг катта ғалабалари, эҳтимол, эҳтирослар туфайли рўёбга чиққандир.
Л. ВОВЕНАРГ

Эҳтирослар осойишталик душманидир, лекин эҳтиросларсиз на санъат, на илм-фан равнақ топади ва ҳар ким ўз исқиртликлари ичида думалаб, мудраб ётган бўлар эди.
А. ФРАНС

Эҳтирос ундови ақл ундовига қараганда дадилроқ экан, демак, ўша истакни амалга оширишда эҳтирос ақлга қараганда кўпроқ куч ҳам беради.
Л. ВОВЕНАРГ

Донолик эҳтироссизликда эмас, балки эҳтиросларни бошқара билишдадир.
Г. ШОУ

Ҳар қандай эҳтирос ҳамиша муболаға билан яшайди, акс ҳолда у эҳтирос бўлмас эди.
Н. ШАМФОР

Эҳтиросни тизгинла, акс ҳолда у сени тизгинлайди.
ЭПИКТЕТ

Ўзини эҳтиросдан бутунлай тиядиган одам эмас, балки ундан кема ёки арғумоқдан фойдалангандек, яъни уни керакли ва фойдали томонга бура олган кишигина эҳтирос устидан ҳокимлик қила олади.
АРАСТУ

Эҳтирослар одатий тусга айланса, иллатга ёки одатга қаршилик кўрсатса — эзгуликка, айланади. Эҳтирос ҳаёт сурури ва безагидир, лекин қалбда ирода
бўлмаса эҳтиросдан не фойда.
В. Г. БЕЛИНСКИЙ

Кучли эҳтирослар тагида кўпинча бўш ирода яширинган бўлади.
В. О. КЛЮЧЕВСКИЙ

Эҳтиросга ихтиёрни бериш — оқилларнинг иши эмас.
ҚОБУС

Оқил одам эҳтирос билан курашади, тентак эса унинг қулига айланади.
ЭПИКТЕТ