Бир ошиқжон бераётган пайтда йиғларди. Ундан бунинг сабабини сўрадилар. Деди:
– Шунинг учун йиғлаётирманки, дилим У билан бирга бўлгач, қандай қилиб ўларман?
Йўлдоши дедики:
– Дилинг у билан бирга экан, агар ўлсанг, бу ажойиб ўлим бўлади.
Ошиқ деди:
– Кимниким дили Аллоҳ билан бирга бўлса, агар у ўлса ҳам, бироқ ўлим унга раво эмас. Дил У билан висол этса, унинг ўлиши маҳолдир.
Агар ана шу сир билан шод бўлсанг, жаҳонга ҳам сиғишинг даргумон. Ҳар кимки Унинг борлигидан дили шод бўлса, борлиғидан маҳв бўлиб, озод бўлади. Абадий шодликни Дўстдан олгин ва гул каби ғунча ўрами ичида яшириниб ол.
Фаридуддин Атторнинг “Мантиқут-тайр”идан.