Икки тулки бир-бири билан яқинлашиб, қўшиддилар, бас, жуфтлашиб ишрат қилдилар. Бир подшо овга чиқиб чўлда итларини югуртирди. Бул икки тулкини бир-биридан жудо қилди.
Модаси наридан сўрарди:
– Эй тешик изловчи, айт, биз яна қаерда бир-биримизга етишамиз?
Нар деди:
– Агар биз умрдан яна баҳраманд бўлсак, шаҳардаги пўстин тикувчилар дўконида яна учрашамиз.
Фаридуддин Атторнинг “Мантиқут-тайр”идан.