Бир одам катта шаҳарга келди. Бозордаги атир упалар сотадиган атторлик дўконлари томонга бурилди. Дўконлардан гул, бинафша, атирҳидлари уфуриб турарди. Бир икки қадам юргач, бу хушбўй ҳидлардан унинг боши айланди. Охири ҳушидан кетди.
Оломон унинг устида тўпланди. Бири юрагини, бири билагини уқалар, кимдир юзига гул суви сепарди. Қанча ҳаракат қилишмасин, бемор ҳушига келмади. Атирлар, гул сувларини бошидан қуйишар, аммо одам ҳеч ўзига келмасди. Чорасиз қолдилар. Атрофдагиларга жар солиб, қариндошларини қидира бошладилар. Аммо ҳеч ким эга чиқмади, анча вақт ўтса ҳам у ўзига келмасди. Оқшомга яқин бу ердан ўтиб кетаётган бир тери ошловчи ҳушидан кетган одамни таниди. Оломонга қараб шундай деди: ъТўхтанг, унга гул сувини сепманг. Мен унинг нега хаста эканини биламан. Сиз унга тегмай туринг, мен ҳозир келаман” дея узоқлашди. Бир вайронага кириб бир ҳовуч ит тезагини олиб қайтиб келди ва тезлик билан тезакни ҳушидан кетган одамнинг бурнига тутди. Ҳайрат ҳалиги киши ўзига кела бошлади. Бироздан сўнг оёққа ҳам турди. Тери ошловчи билан биргалашиб кетишди. Ҳушидан кетган одам ҳам тери ошловчи эди. Йиллар мобайнида терилар орасида ёмон ҳидларга ўрганиб қолган бу одам атторлик дўконларидан таралиб турган ҳушбўй ҳидларга дош беролмай ҳушидан кетган эди.
Жалолиддин Румийнинг “Маснавий”сидан