Инсон инсонга ҳар жиҳатдан зарур.
Т. Г. ШЕВЧЕНКО
Киши кўпгина нарсаларсиз ҳам яшай олади, лекин танҳоликда яшай олмайди.
Л. БЕРНЕ
Бири маҳв бўлаётган жойда икки киши бирлашиб бири-бирини қутқариши мумкин.
О. БАЛЗАК
Киши жамиятда яшаш учун яралган; уни жамиятдан ажратиб, яккалаб қўйсангиз —фикрлари ҳам алмойи-алжойи бўлиб қолади, характери ёмонлашади, юрагида юзлаб норасо эҳтирослар туғилади, худди чўлда ўсган ёввойи тоғолча сингари миясида бемаъни ғоялар томир ёяди.
Д ДИДРО
Киши одамларнинг дўсти бўлмоғи керак,— ўзида ва уларда мавжуд фазилатларнинг бари учун у одамлардан қарздордир.
М. ГОРКИЙ
Киши жамият учун яралган. У бир ўзи яшашга лаёқатли эмас ва бир ўзи яшашга журъати етмайди.
У. БЛЕКСТОУН
Киши узлатда яшай олмайди, унга жамоат керак.
И. ГЁТЕ
Сен қанчалик истаганингда ҳам, одамзод турмушидан ўз ҳаётингни ажратиб ололмайсан. Сен у билан бир жону бир тансан. Оёқ, қўл-кўз сингари биз ўзаро алоқа учун яралганмиз.
МАРК АВРЕЛИЙ
Одам табиатан ижтимоий мавжудотдир.
АРАСТУ
Тарих давомида ҳаммавақт ва ҳамма жойда инсонни халқ яратган.
М. ГОРКИЙ
Жамиятсиз инсон ўзида камолотга етишиш истагининг ожизлиги билан ғариб бир ҳолга тушган бўларди. Лекин ҳаммадан ҳам муҳими — бизнинг камолотимиз жамиятсиз деярли мақсадсиз бўлур эди.
У. ГОДВИН
Фақат одамлар орасидагина киши ўз-ўзини англашга қодир.
И. ГЁТЕ
Инсон одамлар орасидагина одам бўла олади.
И. ВЕХЕР
Мулоқот кишини гўзаллаштириб, унга улуғворлик бахш этади; жамоат ичида одам ҳар қандай сохтагарчиликни йиғиштириб қўйиб, ўзини беихтиёр бошқача тутади.
Л. ФЕЙЕРБАХ
Якка одам узлатда қолган Робинзон сингари ожиздир; фақат бошқалар билан ҳамкорликдагина у кўп ишларни қила олиши мумкин.
А. ШОПЕНГАУЭР
Кишининг танҳо қолиши, айниқса, у якка ўзи ишласа беҳад ёмон; агар у бирон-бир нарсага эришмоқчи бўлса, унга ҳам-дардлик ва маънавий ёрдам керак.
И. ГЁТЕ
Киши агар фақат ўз-ўзи билан яшашга мажбур бўлса ва фақат ўзи ҳақида ўйласа, у беҳад азоб чекиши муқаррар.
Б. ПАСКАЛ
Ердан суғуриб олиниб, қумли саҳрога ташланған гиёҳ ҳалок бўлганидек, шахс бахти ҳам жамиятдан ташқарида бўлмайди.
А. Н. ТОЛСТОЙ
Айнан бошқаларнинг хайрихоҳлигидан баҳра топған ҳолдагина ҳаёт нашъали бўлади.
И. ГЁТЕ
Агар одамлар сенга халақит берсалар, у ҳолда сен учун яшашнинг маъноси қолмайди. Одамлардан узоқлашиш эса ўз-зини ўлдириш билан тенг.
Л. Н. ТОЛСТОЙ
Кўпчиликдан айрилиб, ўзини тан олинмаган истеъдод ёки олимақом даҳо ҳисобловчиларнинг ҳолига вой. Жамоа ҳамиша кишининг мартабасини улуғ қилади ва ҳаётини мустаҳкам изга солади.
Н. А. ОСТРОВСКИЙ
Шахсиятпарастлик — ошкора ожизликдир.
М. М. ПРИШВИН
Шахсиятпарастлик ёки ўзича жамиятдан айрилиб қолиш, бизнинг тасаввуримизча, ўз-ўзини ўлдиришдек бемаъниликдир.
А. Н. ТОЛСТОЙ
Ким, бошқа одамларсиз кунимни ўтказа оламан, деса хато қилади, лекин кимки одамларга менсиз қийин бўлади, деб ўйласа, ундан баттар хато қилади.
Ф. ЛАРОШФУКО
Киши қанчалик истеъдодли бўлмасин, барибир коллектив ҳамиша донороқ ва қудратлироқдир.
Н. А. ОСТРОВСКИЙ
Танҳолик бир меъёрдаги қон айланишига муҳтож соғлом организмга мувофиқ келмайди. Коллектив билан бирлашиб кетишни ўрганиш керак, бу эса ўзликни асраб қолишга халал бермайди.
Р. РОЛЛАН
Коллектив — қандайдир нотайин тўда эмас. У ўз шахсиятига эга кишиларни бирлаштирган бой хазинадир.
В. А. СУХОМЛИНСКИЙ
Коллективнинг тарбиявий кучи ҳақида ғамхўрлик қилиш — бу коллективдаги ҳар бир кишининг маънавий бойлиги ва камолоти ҳақида, ўзаро муносабатларнинг бойиши ҳақида қайғуришдан бошқа нарса эмас.
В. А. СУХОМЛИНСКИЙ
Шахс коллектив билан қўшилиб ўзлигини йўқотмайди. Аксинча, у коллективда маънавият ва камолотнинг гултожига айланади.
А. БАРБЮС
Жамият бойлиги уни ташкил этган шахсларнинг ранго-ранглигидан таркиб топади, чунки тарбиянинг олий мақсади — инсоннинг ўзи.
В. А. СУХОМЛИНСКИЙ
Ҳар қандай киши ҳам одамлардан ўзини ажратадиган эмас, балки уларга боғлайдиган ишларни қилиш зарурлигини билади.
Л. Н. ТОЛСТОЙ
Бошқа одамлардан ўзини айирган одам ўз бахтига зомин бўлади, чунки ўзини қанчалик айирса, ҳаёти шунчалик ёмонлашади.
Л. Н. ТОЛСТОЙ
Биз ҳаётимизнинг ҳар бир сониясида бошқа одамлардан бизни нима айираётганини эмас, балки улар билан бизни нима уйғунлаштираётганини қидиришимиз лозим.
Ж. РЕСКИН
Айрим кишининг ёхуд айрим миллатнинг фаровонлиги барча учун муштарак фаровонлик билан узвий боглиқ.
А. БАРБЮС
Умум фаровонлиги учун хизмат қилиш истаги қалбнинг зарурий эҳтиёжига, шахсий бахт шарт-шароитига айланиши керак.
А. П. ЧЕХОВ
Инсон ижтимоий, давлат манфаатларига қанчалик кенг наф келтирса, у шунчалик камолотга етишган бўлади.
Д. И. МЕНДЕЛЕЕВ
Бошқаларга ёрқин нур бўлиш, ўзингга ҳам нур таратишинг — инсон эришиши мумкин бўлган олий бахт шудир. Шундагина инсон азобдан ҳам, оғриқдан ҳам, ғамдан ҳам, муҳтожликдан ҳам қўрқмайди. Шундагина у ҳаётни чинакамига севишни эндигина ўрганган бўлишига қарамай, ўлимдан ҳам қўрқмайди.
Ф. Э. ДЗЕРЖИНСКИЙ
Халқ учун меҳнат қилиш — кечиктириб бўлмайдиган вазифадир.
В. ГЮГО
Агар киши фақат ўзи учун меҳнат қилса, эҳтимол, у машҳур олим, буюк донишманд, ажойиб шоир бўлиши мумкин, лекин ҳеч қачон том маънодаги камолотга эришган улуғ инсон бўлолмайди.
К. МАРКС
Кимнинг қалби ҳамма учун тепаётган бўлса, у одам чинакам буюкдир.
Р. РОЛЛАН
Бахтимиз мукаммал бўлиши учун атрофимиздаги одамларнинг хайрихоҳлиги ва ёрдамига муҳтожмиз, атрофимиздаги одамлар эса биз уларнинг бахти йўлида тер тўкишга қай даражада тайёр турсак, улар ҳам шу даражада бизни севиш ва ҳурмат қилиш, режаларимизда ёрдамлашиш, бизнинг бахтимиз йўлида тер тўкишга рози бўладилар, бу зарурий алоқани маънавий бурч, маънавий вазифа деб атайдилар.
П. ГОЛБАХ