Айтар сўзни айт,
Айтмас сўздан қайт.
Айтилган сўз — отилган ўқ.
Анжом — уй зийнати,
Сўз — инсон зийнати.
Ариқни сув безар,
Одамни — сўз.
Аччиқ савол бериб,
Ширин жавоб кутма.
Аччиқ тил — заҳри илон,
Чучук тилга — жон қурбон.
«Баракалла»га қуи меҳнат қилиб ўлар.
Беморга ширин сўз керак,
Ақлсизга — кўз.
Бир таваккал бузади,
Минг қайғунинг қалъасин.
Бир ширин сўз битказар,
Минг кўнгилнинг ярасин.
Бир яхши гап эсдан чиқмас,
Бир — ёмон гап.
Бировнинг ўзи ғар,
Бировнинг сўзи ғар.
Буғдой нонинг бўлмасин,
Буғдой сўзинг бўлсин.
Гап эгасини топар.
Гапда ғийбат ёмон,
Дардда — қуянчиқ.
Гапдан гап чиқар,
Чўпдан — хас.
Гапи гапга ўхшамас,
Оғзи гапдан бўшамас.
Гапи сассиқнинг ўзи сассиқ.
Гапи тўмтоқнинг ўзи тўмтоқ.
Гапи тўнгнинг ўзи тўнг.
Гапни гап очар,
Ёмон гапдан қочар.
Гапнинг ёмони пичир.
Гапнинг ози яхши,
Қизнинг — нози.
Гапнинг қисқаси — яхши,
Қисқасидан ҳиссаси — яхши.
Гўшт-ёғ берма, яхши тил бер.
Доннинг аччиғи яхши,
Сўзнинг — ширини.
Дунёни ел бузар,
Одамни — сўз.
Дуо билан эл кўкарар,
Ёмғир билан ер кўкарар.
Дуо олган кўкарар,
Туҳмат олган оқарар.
Дуо олган омондир,
Қарғиш олган ёмондир.
Дўст орттираман десанг,
Ширин суҳбат қил.
Душман орттираман десанг,
Чақиртикан бўл.
Ёмон гап — бош қозиғи,
Яхши гап — жон озиғи.
Ёмон гап ер тагида уч йил ётар.
Ёмон гап тарсакидан ёмон.
Ёмон гапнинг оёғи олти.
Ёмон сўз бўлмаса,
Яхши сўз бўлмайди.
Ёмон сўз эгасига қайтар.
Ёмон сўзлаб совутма,
Жон оғритиб овутма.
Ёмон сўзнинг қаноти бор.
Ёмон тил бошга бало келтирар,
Яхши тил давлат, дунё келтирар.
Ёмон тил ё жонга урар,
Ё — имонга.
Ёмоннинг тили бор,
Яхшининг — дили.
Ёмоннинг юзи қурсин,
Гапирган сўзи қурсин.
Ёмоннинг яхши сўзидан,
Яхшининг ёмон сўзи яхши.
Жикли қарғиш жигини топар,
Жиксиз қарғиш — ўзини.
Заҳар тил суякни ёрар.
Илиқ сўз — шакар,
Совуқ сўз — заҳар.
Иссиқ кийим танни илитар,
Иссиқ сўз жонни илитар.
Йўл қувган хазинага йўлиқар,
Сўз қувган — балога.
Кишининг ўзи етмаган ерга сўзи етар.
Куч эгмаганни сўз эгар.
Кўздан кўзинг тойса,
Сўздан кўнглинг тояр.
Кўнгилни қўл билан овламасанг,
Тил билан овла.
Кўнгилсиз гапнинг кечиккани яхши.
Кўп гап — эшакка юк.
Мазали сўзга қулоқ чарчамас.
Маъқул гапга қорув йўқ.
Минг чечанни бир эзма енгар.
Муздан сув томар,
Сўзамолдан — бол.
Овни — озиқ билан,
Одамни — сўз билан.
Овқатни туз мазали қилар,
Одамни — сўз.
Одам гап билан,
Ҳайвон ўт билан.
Одам сўзи билан синалар,
Ош — тузи билан.
Одам — сўзлашгунча,
Йилқи — кишнашгунча.
Одам сўзлашиб танишар,
Ҳайвон — ҳидлашиб.
Одам сўзлашар,
Ҳайвон ялашар.
Оз гапир — соз гапир.
Олим сўзи оз,
Оз бўлса ҳам соз.
Орқадаги гап — оғилдаги тезак.
Очиқ тил ош едирар,
Аччиқ тил тош едирар.
Оқ дегани — олқиш,
Қора дегани — қаиғиш.
Оғизга келган сўз арзон,
Овулга келган бўз арзон.
Оғиздан чиққан сўз қайтмас.
Оғриган жойга қўл югурар,
Оғритар сўзга тил югурар.
Пичир-пичирдан ўт чиқар.
Пулинг бўлмаса, бўлмасин,
Ширин сўзинг бўлсин.
Сабр қилган мой ошар,
Олқиш олган кўп яшар.
Севдирган ҳам тил,
Бездирган ҳам тил.
Сел ариқни бузар,
Ёмон сўз — дилни.
Сен ҳам бир оғиздан,
Сиз — ҳам.
Совуқ гап юракни музлатар.
Сув ўз йўлини топар,
Сўз — ўз эгасини.
Сувни севган сув келтирар,
Сўзни севган сўз келтирар.
Суйдирган ҳам тил,
Куйдирган ҳам тил.
Суяксиз тил суяк синдирар.
Сўз — бир, сайқал — қирқ.
Сўз калтада,
Ун халтада.
Сўз кўрки — мақол.
Сўз найзадан ўткир.
Сўз оёқдан илгари борар.
Сўз ожизи бўлгунча,
Кўз ожизи бўл.
Сўз суякдан ўтар,
Таёқ — этдан.
Сўз чумчуқ эмас,
Оғиздан чиқса, тутиб бўлмас.
Сўз эмгак бўлар,
Бўз — кўйлак.
Сўзда қанқув ёмон,
Дардда — санчув.
Сўздан сўзнинг фарқи бор,
Ўттиз икки нархи бор.
Сўздан сўз чиқар,
Сўзламасанг на чиқар.
Сўзи нодурустнинг ўзи нодуруст.
Сўзлагандан сўзламаган яхшироқ,
Сўзлаб эдим, бошимга тегди таёқ.
Сўзни бир эзмадан сўра,
Бир — кезмадан.
Сўзни сўз очар.
Сўзнинг бойлиги — одамнинг чиройлиги.
Сўзнинг ёмони — санчиқ,
Дарднинг ёмони — қуёнчиқ.
Сўзнинг онаси — қулоқ,
Сувнинг онаси — булоқ.
Таёғи йўғон бирни урар,
Сўзи йўғон мингни урар.
Танбаллик — кулфат,
Маҳмаданалик — офат.
Таом лаззати ўзида.
Одам лаззати — сўзида.
Тил — ақл безаги.
Тил — ақл тарозуси.
Тил — ақл ўлчови.
Тил бор, бол келтирар,
Тил бор, бало келтирар.
Тил — дил калити.
Тил — дил таржимони.
Тил — дил жарчиси.
Тил тиғи қилич тиғидан ўткир.
Тил югуриги — бошга,
Оёқ югуриги — ошга.
Тил яхшиси бор этар,
Тил ёмони хор этар.
Тил тиғдан ўткир.
Тилга ихтиёрсиз — элга эътиборсиз.
Тилга эътибор — элга эътибор.
Тилга эҳтиёт — элга эҳтиёт.
Тили нопок — ўзи нопок.
Тили шириннинг дўсти кўп.
Тилингда бўлса болинг,
Кулиб турар иқболинг.
Тилни боғла дил билан,
Дилни боғла тил билан.
Тиғ жароҳати битар,
Тил жароҳати битмас.
Тоза сувни ер олар,
Яхши сўзни эл олар.
Тузсиз ошнинг эпи осон,
Тузсиз гапнинг эпи қийин.
Туя ҳам муомалага чўкар.
Тўқсон оғиз сўзнинг тўқсонта тугуни бор.
Узун тил — бошга тўқмоқ,
Бўйинга — сиртмоқ.
Узун тил — умр заволи.
Узун тилим — узгун тилим,
Қисқа тилим — тизгин тилим.
Фил кўтармаганни тил кўтарар.
Хабар — шамолдан тез.
Хотин сўзини қондирар,
Эр уруғидан тондирар.
Хушхабаминг қаноти бор.
Чин сўз — мўтабар,
Яхши сўз — мухтасар.
Шакар ҳам тилда,
Заҳар ҳам тилда.
Ширин сўз шакардан ширин.
Ширин сўз ўликни ҳам тирилтирар.
Ширин сўз — қаймоқли айрон,
Аччиқ сўз — бўйнига арқон.
Ширин сўзҳ шоҳ косасида сув ичар.
Ширин-ширин сўзласанг,
Илон инидан чиқар.
Аччиқ-аччиқ сўзласанг,
Мусулмон динидан чиқар.
Ширин юзингдан ширин сўзинг аъло.
Эгасиз қарғиш эгасини топар.
Эл бор ерда сўз бор.
Эл қўшиқ билан тирик.
Эл ғазнаси — эски сўз.
Элдаги гап — дилдаги гап.
Элли(к) гапдан белли гап яхши.
Элни севсанг, элча гапир.
Эр бойлиги — йўлда,
Сўз бойлиги — тилда.
Эр — лафзидан,
Қўй — бўғзидан.
Эр сўзи — эл сўзи.
Этиги ёмон тўр булғар,
Оғзи ёмон — эл.
Юз юздан ширин,
Сўз сўздан ширин.
Яхши гап билан илон инидан чиқар,
Ёмон гап билан пичоқ қинидан чиқар.
Яхши гапга қулоқ сол,
Ёмон гапга улоқ сол.
Яхши гапнинг ҳам қулоғи бор,
Ёмон гапнинг — ҳам.
Яхши нақл — томири ақл.
Яхши ош бергунча, яхши сўз бер.
Яхши оғизга — ош,
Ёмон оғизга — тош.
Яхши сўз болдан ширин.
Яхши сўз бўлдиради,
Ёмон сўз куйдиради.
Яхши сўз ийдирар,
Ёмон сўз бездирар.
Яхши сўз кулдирар,
Ёмон сўз ўлдирар.
Яхши сўз — кўнгил подшоси.
Яхши сўз суюнтирар,
Ёмон сўз куюнтирар.
Яхши сўз тўрга элтар,
Ёмон сўз — гўрга.
Яхши сўз — юрак ёғи,
Ёмон сўз — юрак доғи.
Яхши сўз — юракка малҳам,
Ёмон сўз — юракка ғам.
Яхши сўз қанд едирар,
Ёмон сўз панд едирар.
Яхши сўзга учар қушлар эл бўлар,
Ёмон сўзга пашша кучи фил бўлар.
Яхши сўздан — вафо,
Ёмон сўздан — вабо.
Яхши сўздан мой эрийди,
Ёмон сўздан сой қурийди.
Яхши сўзнинг маззасини билмаган,
Ёмон сўзнинг иззасини билмас.
Яхшининг сўзи — олтин,
Ёмоннинг сўзи — болта.
Яхшининг сўзи тошни эритар,
Ёмоннинг сўзи бошни чиритар.
Яхшининг сўзи — қаймоқ,
Ёмоннинг сўзи — тўқмоқ.
Яхши-яхши деса,
Кунда тариқдай яхшилик қўшилар эмиш.
Ёмон-ёмон деса,
Кунда тариқдай ёмонлик қўшилар эмиш.
Ўз ақлинг ақлдир,
Элнинг ақли нақлдир.
Ўзи совуқнинг — сўзи совуқ.
Ўзига боқма, сўзига боқ.
Ўн оғиз сўз минг оғиз бўлар.
Ўтарчининг наштари енг ичида,
Заҳар хотин наштари тил учида.
Ўттиз тишдан чиққан сўз,
Ўттиз уруққа тарқалар.
Ўқ бирни ўлдирар,
Сўз — мингни.
Қарғишнинг икки учи бўлар.
Қаттиқ гап қариндошга ҳам ёқмас.
Қизил тилим бўлмаса,
Қишлар эдим элимда.
Яшил тилим бўлмаса,
Яйрар эдим элимда.
Қизил тилим тиёлмадим,
Қизимникига боролмадим.
Қулоқдан кирган совуқ сўз
Кўнгилга бориб муз бўлар.
Қуруқ сўз бош оғритар,
Ёриқ қошиқ оғиз йиртар.
Қўйнинг қиммати — юнгида,
Одамнинг қиммати — сўзида.
Қўтир қўлдан юқар,
Бало — тилдан.
Ҳар ким ўз тилл билан тирик.
Ҳар меванинг пўчоғи бор,
Ҳар сўзнинг ўлчови бор.
Ҳикмат — бир ҳовуч олтин.