Низомий Ғариб (1972)

Низомий Ғариб (Nizami Qerib) – Шоҳкелдиев Низомий Вариқа ўғли 1972 йилда Озарбойжоннинг Босаркечар туманида таваллуд топган. 1992-1996 йилларда политехника институтида таҳсил олган. Матбуотда мақола, шеърлари чоп этилган. “Сўзлаган камоним, йиғлаган созим”, “Вокзалга келадиганман” сингари китоблари чоп этилган.

ЭҲТИЁЖИМ БОР

Дардимни эслатмас ёмғир томчиси,
Кўклаган селларга эҳтиёжим бор.
Жонли дараларга, қорли тоғларга,
Сўнали кўлларга эҳтиёжим бор.

Кўнглим на танишар, на дунёсидир,
Соҳил ҳасратимни бўз сийнасидир.
Денгиздан ҳадиям қум донасидир,
Бўронли чўлларга эҳтиёжим бор.

Ўтиб бораётган умирни ўйла,
Гўйчанинг атрини келтирган бўйлар,
Ғарибман, субҳ чоғи ғунчадан сўйла,
Очилган гулларга эҳтиёжим бор.

АЙРИЛИҚ

Сен кетган кунингдан сирдошим бўлди,
Йиғладим, кўз ёшим артди айрилиқ.
Қутқара олмади бирорта кимса,
Чеккан азобларим билди айрилиқ.

Ҳолим ҳароб бўлди, қўлимда асо,
Қўймади бир нафас, келмас ёр эса.
Дунёда юзимга кулмади кимса,
Шодланиб ҳолимдан кулди айрилиқ.

Ғарибман, дардимни кўтарди мендай,
Кўрмади бир бора нашида мендай.
Бу ёлғон умрни яшади мендай,
Қалбимда мен билан бўлди айрилиқ.

ЁЛҒОН МУҲАББАТ

Бизлар икки жонда бир юрак эдик,
Сира айрилиқни тушунмас эдик.
Ўзимиз қурган шу ишқ саройини,
Ҳали оловида исинмагандик.

Билардим ҳижроннинг сўнгидир висол,
Билмадим висол ҳам ҳижрон бўлармиш.
Бир сўз билан бизлар бегонамисол,
Севган севганидан айрилар эмиш.

Санки, билмас эдинг ишқ ўйинини,
У ўйинлар оғир, бари ёлғондир.
Замонларни бузар энг кичик ёлғон,
Бизни адо қилди катта ёлғонлар.

Ахир, эланарди бизнинг муҳаббат,
Энг кичик шубҳа ҳам сиғмаган эди.
Бир ёлғон устида қурилган севги,
Адо бўлган эди, қолмаган эди

ШУША, СЕН ОЗОДСАН

Кўрмакка зор эдик, асир ҳолингни,
Узиб занжирларни ечдик қўлингни.
Чўққилардан топиб зафар йўлингни,
Шуша, сен озодсан! Бизлар ҳам қайтдик!

Безакдир туманинг, жонинг қошингда,
Жаннат тасвир бўлган ҳар қаричингда.
Жон бериб, жон олиб, ҳақ савашинда,
Шуша, сен озодсан! Бизлар ҳам қайтдик!

Бўйнини букмагай ошиқ булбулин,
Яна ифор сочар чечагинг, гулинг.
Мозори бузилмас, Хоннинг, Булбулнинг,
Шуша, сен озодсан! Бизлар ҳам қайтдик!

Ўрдумиз душманнинг қаддини эгди,
Халқимиз ғалаба либосин кийди.
Олий бош қўмондон ғурурла деди,
Шуша сен озодсан! Бизлар ҳам қайтдик!

Дилбар Ҳайдарова таржимаси