Зоҳир Широний (1966)

Зоҳир Широний (Zahir Şirani) 1966 йил 15 апрелда Озарбойжоннинг Ганжа шаҳрида туғилган. “Орзуларим чин бўларди”, “Бир ҳовуч тупроқ” номли китоблари чоп этилган.

БИР ҲОВУЧ ТУПРОҚ

Сарҳаднинг у ёни, ота ўчоғи,
Сўзимнинг маконин етказардим ман.
Бир ҳовуч тупроқни ичимга солиб,
ВАТАНни отамга келтирардим ман.

Лаҳза қўймас эдим, сўнгги хатомга,
Дема биринчи бор ўлмаган соғмиш.
Тасалли бўлмади тупроқ отамга,
Дард иккинчи даъфа ғариб бўлмасмиш.

Илк бор англамадим, илк вақт ёнмадим,
Ман энди нетайин, енди найлайин?
У жойдан бир ҳовуч тупроқ келтириб,
Уни ҳам отамдек дафн айлайин.

Саҳари қуёшдек учган тупроқни,
Учирдим абадий иссиғи сўнди.
У жойдан бир ҳовуч тупроқ келтирдим,
Кўмгандим отамдек ғарибга дўнди.

Ҳукм этинг, ҳокимлар, ернинг қарорин,
Жазом на, ўлимми, йўқсилнинг илми?
Одам ўлдиргандан ҳолим абгорми,
Тупроқ олдирганлар қотил деюрми?..

* * *

Яна ёдга тушди бола боғчаси,
Онам элтар эди қўлимдан тутиб.

Ичимда бир ҳислар, бир гул ҳавоси,
Балки кўплар қўйган буни унутиб.

Қорайиб чечакдан оқ лачаклари,
Келиб-кетмас сира дея ўйлардим.
Биларкан онасиз ҳақиқатларни,
Обориб ичимда кулча қўярдим.

Замонлар элтдилар у шан йилларни,
Ёнингда бўлганда на ғам, на дардим.
Юрагимга тўлган пуч фикрларни,
Чиқариб бошимдан ерга кўмардим.

Унутилди орзу, унут бўлди ғам,
Вақти хазон келди, ғамлар чамалаб.
Онамни тупроққа қўйган у куни,
Нега қўлларимни кесмадинг фалак.

Кўрганлар не дейди, чарчадим яна,
Хисларим дилдираб, хаёлда ойим.
Ўзини ўгириб сўл тарафига,
Кўрарки, ёнида бўм-бўшдир жойим.

У ки, бу битта йўл роҳатда ётган,
Дард оҳ, вой, уйқумга уйқу ёяман.
Онамнинг ёнида, қуёшдай ботган,
Эҳ, бунда мен йўқман, ман ётмайирам.

Яна юрагимда, шовқин, бўрон, қиш,
Кутмоқ адо қилди, сочимда оқлар.
Ким кўрса, онамга десин, не бўлар,
Бола боқчасидан келтирган чоқлар.

Дилбар Ҳайдарова таржимаси