Иброҳим Илёсли (İbrahim İlyaslı) – Ҳожиев Иброҳим Муса ўғли 10 март 1963 йилда Озарбайжоннинг Қазах райони, Асланбейли қишлоғида туғилган. 1998 йилдан мамлакат ёзувчилар уюшмаси аъзоси. 2018 йилдан Турк адабиёти фондининг аъзоси. Ҳозирда “Сумгаит поэзия уйи” директори. Шеълари қатор халқаро анталогияларда чоп этилган.
* * *
Уйғон, оч кўнгил эшигин,
Дўст, сизга меҳмон келаман.
Бармоқлари лачак-лачак,
Сийнаси ол-қон келаман.
Йўлда келмайман. Учаман,
Лаблари пичир-пичир ман.
*Кун каби иссиғим сочаман,
Ой каби пинҳон келаман.
Юлдузларни улфат айла,
Ҳаётим-ла суҳбат айла,
Ёронларни хилват айла,
Тўкилгунча дон келаман.
Эл этган элнинг қурбони,
Гул тутган қўлнинг қурбони,
“Кел” деган дилнинг қурбони,
Келаман, ай, жон келаман!
Сарғайган оқ қоғоз каби,
Сарғайганча еламан.
Бу санинг Иброҳиминг!-
Дедимми: ҳамон келаман!
ҚАНДАЙСАН
Маним сандан узоқларда,
Ёмондир ҳолим, қандайсан?
Бошқасига қисмат бўлган,
Шоҳи-жалолим, қандайсан?
Ёлғонга айланди чинларим,
О, гўзалим, очунларим,
Чаманим, чўлим, чечагим,
Асалим, болим, қандайсан?
Тошдурман йўлингда битган,
На сирдир англамас етган.
Кўзи, еўнгли дил-дил тутган,
Диллари лолим, қандайсан?
Зар-зебом, лалим, гавҳарим,
Ёқут, яман, сийми-зарим,
Бармоқлари бахтаворим,
Боши балолим, қандайсан?
Узун дўнмас манга сари,
Ёри ўз умридан, ёри.
Иброҳимнинг ситамкори,
Қандайсан, золим, қандайсан?
Дилбар Ҳайдарова таржимаси