Соҳиб Иброҳимли (1952)

Соҳиб Иброҳимли (Sahib İbrahimli) – Охундов Соҳиб Иброҳим ўғли – 1952 йил 17 апрелда Ганжа шаҳрида туғилган. Ганжа давлат университетининг филология фаеультетини битирган. Филология фанлари номзоди, доцент, адабиётшунос олим. Озарбайжонда хизмат кўрсатган маданият ходими, Озарбайжон ёзувчилар бирлиги аъзосидир.

ОЗАРБАЙЖОН

Сани яралади ҳар отилган ўқ,
Кўп эди отингга, тилингга тақиқ.
Валлоҳ, гуноҳ бўлмас, “Бисмиллоҳи” йўқ,
“Озарбайжон” дея сўзни бошламоқ.

Сенда туғилгандир, азамат ғурур,
Қиличда ёзгансан ўз унвонингни.
Савлати бўлмаган нефтингни сўрур,
Ғайрати бўлмаган шаҳид қонини.

Қўй, дейман ўтингда кўп ёндимки чўғ,
Бу ўт толейимга ишқу-нур ёйди.
Ўтлар ўлкасисан, қай ўлкаси йўқ,
Санга қўл узатган ўтда ўйнайди.

Сийнамга отини нақш этар ҳаёт,
Дема, бу на сас-куй, на сас овоздир,
Сани аъло билиб қучганди ҳаёт,
Қўли кесилмаса, сандан кечмасди.

Бир кўзим Гангидир, бири шикаста,
Туйдинг оғриғини қора елларнинг.
Ораз-имзосидир кўксинг устида,
Санга толе ёзган ёддагиларинг.

Ғурбат бўлармишсан мендан у юзга,
Боғ қилдик зоғ еди меваларини.
Танҳо юрагимни бердим Табризга,
Сақладим жонимда оғриқларини.

Товушинг қоядир, тоши дунёнинг,
Бағри гуллар каби ўйиқ-ўйиқдир.
Қаерда ғалабанг йўқ эса санинг,
У ерда Хатоий қиличи йўқдир.

Қуёш бу дунёда кўз очган каби,
Эгилиб юзингдан ўпар ҳар баҳор.
Тангрининг муқаддас Қуръони каби,
Сани ўз бағрига босибди Ҳазор.

Озарбайжон!.. Қурбон бўламан Ватан,
Ўғил қурбон бўлар, йўқ ўғил ўлмас.
Кўтар ой, юлдузли бафроғини сан,
Дунё ой, юлдузсиз яшая олмас.

Озарбойжончадан Дилбар Ҳайдарова таржимаси