Бугун, 8 ноябрь куни Озарбайжонда Ғалаба куни нишонланмоқда. 2020 йил 27 сентябрда бошланган 44 кунлик муҳораба якунида Озарбайжон ҳудудий яхлитлигини тиклашга муваффақ бўлган эди.
“44 кунлик Ватан уруши – бизнинг шонли тарихимиз. Барча кучларни сафарбар этган ва ягона муштга айланган Озарбайжон халқи душманни она тупроқларидан ҳайдади. Бутун Озарбайжон халқи бирлик ва ирода намунасини кўрсатди”, – деган эди Озарбайжон президенти Илҳом Алиев ушбу ғалабанинг аҳамиятига тўхталиб.
Эслатиб ўтамиз, Озарбайжон армияси Қорабоғда 2020 йил 27 сентябрдан 9 ноябрга қадар кечган жангларда қарийб 30 йил Арманистон ишғоли остида бўлган ҳудудлар, жумладан, 5 та шаҳар, 4 та посёлка ҳамда 290 га яқин қишлоқни қайтариб олди. 2020 йил 8 ноябрда Озарбайжон маданияти бешини бўлмиш Шуша шаҳри озод қилинди.
2020 йилнинг 10 ноябрида Озарбайжон, Арманистон ҳамда Россия ўртасида уч томонлама битим имзоланди.
Президент Илҳом Алиевнинг 2020 йил 2 декабрдаги фармойишига биноан 27 сентябрь Хотира куни деб эълон қилинди. Бошқа фармойишга кўра 8 ноябрь, Шуша шаҳри озод этилган куни Ғалаба куни деб белгиланди.
Мавзуга доир мақолалар:
Озарбайжон: қаҳрамонлар унутилмайди. 27.09.2022
“Буюк қайтиш”. Озарбайжоннинг озод қилинган ҳудудларига аҳоли қайта бошлади. 21.07.2022