Европа Иттифоқининг Марказий Осиёда чегараларни бошқариш бўйича кўмак дастури (БОМКА) Тошкентда чегара ва божхона идоралари ўртасида функционал ваколатларни ўзаро онлайн тарзда топшириш масалалари бўйича миллий семинар ўтказди. Семинарда Ўзбекистон Республикасининг чегара ва божхона хизматлари марказий аппарати, чегарадан ўтказиш назорат пунктлари фаолиятини мувофиқлаштирувчи ва назорат этувчи ходимлар қатнашди.
Тадбирдан кўзланган мақсад чегара ва божхона хизматлари фаолиятини ўзаро мувофиқлаштириш ва давлат чегараларни кесиб ўтиш пунктларида чегара ва божхона назоратини мақбуллаштиришда кўмак беришдир. Семинар давомида ЕИга аъзо мамлакатлар тажрибаси асосида функционал ваколатларни ўзаро топширишнинг турли моделлари тақдим этилди ва ўрганиб чиқилди.
Марказий Осиёда чегараларни бошқариш бўйича кўмак дастури (БОМКА) Европа Иттифоқи томонидан молиялаштирилган ва ЕИнинг ҳамкорлар консорциуми ҳамда Миграция сиёсатини ривожлантириш маркази томонидан амалга оширилаётган етакчи дастур ҳисобланади.