Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон ҳудудидаги фожиали воқеалар ва уларнинг натижасида кўплаб ҳарбийлар ва аҳоли вакиллари нобуд бўлгани ҳамда оғир жароҳатлар олгани, кўрилган катта талафотлар муносабати билан мазкур мамлакат раҳбари Қосим-Жўмарт Тўқаевга ва қардош халққа таъзия мактуби йўллади.
“Давлатимиз раҳбари ватан осойишталиги ва мамлакат халқининг ҳимояси йўлида қурбон бўлган фидойи фарзандларнинг оила аъзолари ва яқинларига самимий ҳамдардлик билдириб, жароҳат олганларнинг тез фурсатларда шифо топишларини тилаган”, – дейилади Президент матбуот хизмати хабарида.
Аввалроқ Қозоғистондаги нотинч вазият муносабати билан икки давлат раҳбари телефон орқали мулоқот қилган эди.
Ўхшаш мақолалар:
“Барча чоралар фуқароларнинг ҳаётини яхшилашга қаратилган” – Қозоғистон сенати раиси баёнот билан чи...
Нурсултон Назарбоев Қозоғистон халқига мурожаат қилди
КХШТ бўлинмалари Қозоғистонда. Бу ҳолат тарихдаги қайғули ҳодисаларни ёдга солди
Қозоғистон элчиси: “Мамлакатимиз пухта тайёрланган террор хуружига нишон бўлди”