УМРНИНГ УФҚИ
Юрагимда қайғу
уйқум келмайди.
Уйқу ҳам қуволмас
ғамимни ҳаргиз!
Ойнинг ёғдусида
қор ялтирайди,
Совуқ шамол эсар
ёввойи, ёвуз.
Вақт жуда тез ўтар –
кутмайди, асло,
Умримнинг уфқига
ботаман аста…
Рус тилидан Турсун Али таржимаси.