Бхавани Бхикчу (1914-1982)

Бхавани Бхикчу (भवानी भिक्षु)- Непал адиби. “Ташриф” романи, “Гункесари” ҳикоялар тўплами ва кўплаб шеърлар муаллифи.

УШБУ КУН

Субҳидам.
Деразани очаман. Ҳамма нарса туман ичида,
У тутун каби буркирарди Катмандуга
Элтадиган йўлнинг устида.
Илло, иссиқ эмас ҳали,
Уйга етиш мавриди.
Айниган таом таъми
Ва деҳқоннинг тер ҳиди,
Ҳар жойда туман – бўзарган, хатарли, сернам.
Ундан бўғимлар қақшар бетиним
Ва башара ифодалари ҳамиша бир кам,
Сустлик дунёси, бўшлик дунёси…
Ботинда, асрий наъра каби, эшитилар овоз:
“Тездамикан бизнинг орзулар рўёби?
Ер бўларми жаннат боғларидай соз?”
Мана илк нур ярақлади фалакдан.
Бари – кулба ю уй ва саройлар –
Сифатига қараб нурга тўйинган:
Чириган, муносиб.
Каттакон, улуғвор чиндан…
Равшан порлар нурлар – бахт, эзгулик, ободлик тимсоли.
Уларни тонглар барча биноларга ташлар,
Кулбаю уй ва саройлар узра сарсари…
Туманни ёриб етганча мажоли
Деразага қўнар тонг ёғдулари,
Ишқилиб,
Уларнинг ортида мавжуд – “ушбу кун”.
Ўлмасак кўрармиз,
Дунё узра ёйилиб,
Ким учун келган у,
Ким учун?

Рус тилидан Сафар Оллоёр таржимаси