Foreign Policy журнали қотиллик жинояти салмоғи юқори бўлган дунёнинг 5 та шаҳрини эълон қилди. Бу борада энг аянчли ҳолат Венесуэла пойтахти Каракасда (аҳолиси 3,2 млн) бўлиб, шаҳарда 100 000 аҳоли ҳисобига 130 та қотиллик тўғри келади. Бу биргина Каракас шаҳрида йилига 4000 дан ортиқ қотиллик юз беради деганидир.
Иккинчи ўринда АҚШнинг Янги Орлеан шаҳри турибди. 2005 йилда «Катрина» тўфонидан катта талофат кўрган бу шаҳарнинг аҳолиси ҳозирда 220-310 мингни ташкил этади. Шаҳарда жиноятчилик салмоғи анча ошган, қотиллик жинояти бўйича рақамлар фарқ қилади: шаҳар полициясига кўра ҳар 100 000 кишига 67 қотиллик тўғри келса, ФҚБга кўра 95 қотиллик тўғри келмоқда.
Учинчи ўринни Жанубий Африка Республикасининг Кейптаун шаҳри (аҳолиси 3,5 млн) банд этган. Бу ерда ҳар 100 000 кишига 62 та қотиллик тўғри келади.
Тўртинчи ўринда Папуа-Янги Гвинеянинг пойтахти – Порт Морсби турибди. Аҳолиси 250 000 кишини ташкил этдиган шаҳарда, қотиллик жинояти салмоғи ҳар 100 000 кишига 54 тани ташкил этмоқда. Порт Морсбида кўп қотилликлар жиноятчи гуруҳлар орасидаги рақобат ва полиция билан тўқнашувлар оқибатида келиб чиқмоқда.
Бешинчи ўринда 10 миллион аҳолига эга Россия пойтахти – Москва турибди. Шаҳарда қотиллик жинояти салмоғи ҳар 100 000 кишига 9,6 тани ташкил этмоқда.
Дунёнинг энг хавфли шаҳарлари – Foreign Policy 2008
|