Тўрабой Жўраев (1951)

Тўрабой Жўраев (Турабай Жороев) 1951 йили Боткен вилоятининг Лайлак туманида туғилган. Ўш педагогика институтини (1972) ва Москвадаги М. Горький номидаги адабиёт институтини тамомлаган (1979). Қирғизистонда хизмат кўрсатган маданият арбоби. Қирғизистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси (1991).
“Ыйман” (“Иймон”), “Аваз” (“Овоз”), “Дартикем жүрөк” (“Дардманд юрак”), “Ак жарык” (“Оқ ёруғ”) каби китоблар муаллифи. Шеърлари рус, турк, ўзбек, тожик тилларига таржима қилинган.

* * *

Дилда ўт — яшаш яхши,
Умр бир, умр қисқа…
Яралган — келмоқ-кетмоқ,
Яратган жўмард, уста.

Бир зумдай ўзи ҳаёт,
Гоҳо соз, гоҳо ғамчи…
Тақдиринг япроқдаги
Мўлтираб турган томчи…

Келишинг — чексиз умр,
Қойилсан барчасига.
Кетишинг — дучор бўлиш
Охират дарчасига.

Нигоҳдай жойга агар
Из тушса сендан ўчмас:
Қолади замонларнинг
Ўқлари тегса кўчмас.

Қалбинг пок бўлса ҳамки,
Унутма, умринг қисқа.
Ўжарлан — эл-юрт дея
Яшашдан ўзинг қисма!

СОҒИНАЙИН…

Мен сени соғинардай
Олисла бўлай дейман.
Тайсаллаб узоқларга
Кетибон қолдай дейман.

Бўйсуниб ўй-тилакка
Чидамим етмай қолар.
Гўзалим, рўй-сумбатинг
Ёпишиб, кетмай қолар,

Севгининг бўронларин
Енгайин дейман, лекин
Нигоҳинг боғлаб қўяр,
Ҳолимга ишқинг ҳоким.

Кўз қиймас, олислатмас
Кучи зўр фариштамсан.
Ишқ қўли чирмаб қўйган,
Боғлаган зар риштамсан.

Бу менинг бахтим чоғи
Барига чидай олган.
Севгида — сабр чиндир,
Севгида — хориш ёлғон!

Кун, тунда куттирмасдан
Эврилиб тур нур, Ойим.
Қўмсайин, узоқлашмай
Қайта-қайта соғинайин.

Усмон Темур таржимаси