Салима Шарипова (1950)

Салима Шарипова 1950 йил 24 августда Бозорқўрғон тумани, Қизилсув қишлоғида туғилган.
1983 йилдан ижод қилади. Илк асари «Комсомолец Киргизии»да чиққан. Истиқлол йилларида «Ўш» алманахига муҳаррирлик қилиб, қирғиз ва ўзбек ижодкорлари асарларини чоп этган.
Қирғизча, ўзбекча, русча, тожикча китоблари бор. 1996 йилдан Қирғизистон Ёзувчилари уюшмаси аъзоси.

ОҚ ТУЙҒУ

Сафаримга ҳамроҳ бўлдингиз,
Сиғинганим олис йўл эди.
Атрофдаги оппоқ қор каби
Оқ ниятлар дилда мўл эди.

Нур таратиб қуёш сингари,
Сиз борасиз ғазаллар айтиб.
Уяламан ҳислар олдида
Ожизлигим тан олган пайтим.

Бахт қучган кун кечаси, эвоҳ,
Сиз кирдингиз дилимга нечун?
Наҳот нозик кўнгилга атай
Ноҳақ тақдир кўрсатса кучин?

Юрагингиз саволларимга,
Этсайди ўнг жавобни тортиқ.
Мен борлиққа айтардим Сизни
Севишимни жонимдан ортиқ!

У МЕН ЭДИМ…

У мен эдим —
Қалбим ёниб сўзларингдан
Тик боқмаган юзингга.

У мен эдим —
Бутун умрин сеники деб
Шак келтирган тақдирга…

У мен эдим —
Қалдирғочдек юртингда
Пайдо бўлган баҳор чоғ.

У мен эдим —
Умидимни туғ қилиб,
Яшаган шод фикрда.

У мен эдим —
Айланган не кунлар
Ёмғирга, изғиринга…

У мендирман исёни
Сабр ва меҳр бўлган
Бу беш кунлик дунёда…

САБР ЧЕКСИЗ

Кутганим қайдадир?..
Сурилар парда…
Уйқудадир мудраб
Эл кўп шаҳарда.

Мажнунтол тилим каби
Туради бўзлаб.
Янгилалар қўшиқларнинг
Барини қўзғаб…

Осмондаги тўлин Ой
Тушуниб мани—
Тун булутин оралаб
Излайди сени…

Сабрнинг чеки йўқ
Бўлар экан-да…
Сўзи ўткир, кўзи шўх
Келмасми яна?

ЁМҒИР

Чўзилди неча кунки, тортмайин тап,
Бу ёмғир секинлаб, гоҳ пақирлади…
Шивиради тонг отгунча, аста қўзғаб
Куйит куйи адаштирган тақдирларни…

Бўғилиб, кўнгил бер деб боқма бу кез,
Янглишиб чертма энди ойналарни…
Қайда ҳозир шўху сочи узун ул қиз
Ёмғирларга юз тўстирган шайдоларни?

Усмон Темур таржималари