Хўш, нега бу ҳудуд Бермуд учбурчаги дейилади? Нима учун айнан учбурчак? Уни тўртбурчак ёки трапетсия деб атаса бўлмасмиди? Мутахассисларнинг фикрича, бу одамларнинг, аввало, ёзувчи ва журналистларнинг “айби”.
Бермуд учбурчаги — Атлантика океани ҳарбий қисмидаги бу ғаройиб жойнинг ягона номи эмас. Уни, шунингдек, “шайтон денгизи”, “Атлантика қабристони”, “қарғалганлар денгизи” деб ҳам аташади. Ана шу номлар орасида энг оммалашгани “Бермуд учбурчаги” бўлиб қолди. Лекин нега энди Бермуд? Ахир Бермуд ороллари бу учбурчак тепаликларидан бири, холос. Қолаверса, ҳудуд марказида ҳам жойлашмаган. Эҳтимол, кўплаб сирли йўқолишлар айнан Бермуд ороллари атрофида содир бўлгани, сўзнинг ўзи ҳам анча ифодали ва жарангдор эканлиги бунга сабаб бўлгандир? Хуллас, “Бермуд учбурчаги” сўзи истеъмолга ўзининг фонетик қиймати туфайли кириб келган, дейиш асослироқ бўлади. Бермуд учбурчаги ҳақидаги шов-шувлар ҳатто ўтган асрнинг 40-50-йилларида ҳам ҳеч кимнинг хаёлига келмасди, яъни унинг тарихи у қадар узоқ даврларга бориб тақалмайди. Бу ҳақда биринчи марта 1950 йилда Е. Жонс “Бермуда Триангле” номи билан кичик рисола чоп этган. Лекин бу китобча одамларга кичиклик қилди чоғи, унга ҳеч ким эътибор бермади. Мақолалар, китоблар чиқиши тўхтамади. Улар вақт ўтган сари даҳшатли номлар билан чоп этила бошлади: “Қлимга чорловчи Бермуд учбурчаги”, “Кўринмас горизонтлар”, “Мантиқий жавоб йўқ!”. Уларнинг барчасида Бермуд учбурчагидаги ғаройиб ҳодисалар ҳақида айтиларди. Кейинчалик бу ҳақда филмлар ҳам ишланди.
ГEОГРАФИЯСИ…
Учбурчакнинг энг юқори нуқтаси — Бермуд ороллари, Пуэрто-Рико ва Флоридадаги Маями ҳисобланади. Бироқ бу қатъий чегара саналмайди. Бермуд учбурчаги мавжудлиги ҳақидаги қарашлар тарафдорлари унинг майдонини турлича белгилайди. Айримлар унга Мексика қўлтиғини, бошқалар эса Кариб денгизи шимолий қисмини ҳам киритадилар. Умуман олганда, учбурчакнинг аниқ кўрсатилувчи ҳудуди мавжуд эмас. Қолаверса, у назарий жиҳатдан қабул қилинган географик ном бўлиб ҳам ҳисобланмайди.
Бермуд учбурчаги майдони унинг тахминий чегаралари билан ҳисоблаганда, 1 млн. км. кв. ни ташкил этади.
Эътироф этилаётган сирлилик ва хавотирга қарамай, дунё океанининг бу қисми жуда яхши ўрганилган. Ҳақиқатан ҳам бу океаннинг мураккаб ҳудуди ҳисобланади. Бермуд учбурчагидаги оқимлар тизими ҳам, атмосфера тсиркулятсияси ҳам, сув ости дунёси ҳам турли мураккабликлар ва чалкашликлардан иборат. Бу кичик ҳудудда сув ости релефининг ўзи бир неча хил. Эътибор беринг:
Абиссал текисликлар – 35, саёзликлар — 25, қитъа ён-бағирлари ва этаклари — 18, чекка ва ўрта ясси тоғлари — 15, чуқур сув ости новлари — 5, чуқур бўғозлар — 2, сув ости тоғлари — 0,3 фоиз.
Бермуд учбурчагидаги табиий шароитлар, мана, 100 миллион йилдан буён ўзгармай қолаётганини алоҳида таъкидлаб ўтиш керак.
Учбурчагимиздаги сув усти ҳарорати 22-26° С. Сувнинг шўрланиш даражаси ўрта меъёрдан бироз юқори (36—37 промилл, яъни бир килограмм сувда 36—37 грамм туз мавжуд). Бу кўрсаткичлар мавсум ва ҳудудлар бўйича фарқланади. Бу ердаги сув океаннинг бошқа қисмларига нисбатан анча илиқ. Иссиқ сувларни шимолга олиб борувчи Голфстрим оқими бунинг асосий сабаби ҳисобланади.
Деярли бутун Бермуд учбурчаги ҳудуди бўронлар минтақаси ҳисобланади. Кучли шамоллар тезлиги гоҳида соатига 300 километрга етади. Шунингдек, Багам ва бошқа саёзликларда бир сонияда 10 метр тезлик билан сув тўлқинлари ҳаракати кузатилади. Бермуд учбурчагида бир йилда энг камида 60 кун кучли шамол ва бўронлар куни бўлади. Қолаверса, бу ердаги кўп сонли тропик тсиклонларни ҳам ёддан чиқармаслик лозим. Сиклонлар бўронлар, тўфонлар, денгиз тарнадоларининг умумий номидир.
Тропик тсиклонлар энг даҳшатли табиий офатлар қаторига қўшилади. Улар ҳисобига ўн минглаб қурбонлар ёзилган. Айтиб ўтиш керакки, Бермуд учбурчаги мазкур тсиклонлар рўй берадиган энг катта ҳудуд ҳисобланади. Йирик гирдоблар 30—50 километр тезлик билан ҳаракат қилади. Гарчи ҳозирда метеорологик хизмат мавжуд бўлса ҳам, кўплаб кемалар бўронлар қурбонига айланмоқда.
Бермуд учбурчаги “энг катта ҳалокатлар сони” билан машҳур, дейилади. Бироқ расмий маълумотларда бундай фалокатлар Бермуд учбурчагида 150 йил давомида тахминан 50-100 та қайд этилгани айтилган. Бу эса ҳали ҳудудга “энг катта…” мақомини бера олмайди. Қолаверса, фалокатларнинг бир қисми биз Бермуд учбурчаги деб атаётган жойдан ташқарида содир бўлган.
АФСОНАЛАР ҚАНДАЙ ЯРАЛАДИ?
Бермуд учбурчаги — мавжуд ҳудуд тушуниб бўлмас фалокат майдони сифатида ҳам ном қозонган. Бироқ тушуниб бўлмас фалокатлар деганда, аслида уларнинг сабаби номаълумлиги назарда тутилади. Аниқроғи, уларнинг сабаблари бир нечта бўлади-ю, қай бири ҳақиқийлиги аниқланмайди, холос. Бундай фалокатлар, самолёт ёки кемаларнинг йўқолиб қолиши сайёрамизнинг бошқа жойларида ҳам кузатилади. Бермуд учбурчагида олиб борилаётган тадқиқотлар эса унинг сирлилигини ўрганиш учун эмас, Голфстрим оқими, атмосфера ва океаннинг ўзаро таъсирини аниқлаш учундир. Тадқиқотлар ҳисоботида Бермуд учбурчаги ҳақида ҳеч нарса дейилмайди, фақат у ерда Голфстрим оқимининг мураккаб тизими жойлашгани таъкидланади, холос. Шунингдек, аллақандай оптик нарсаларнинг топилганини ҳам олимлар инкор этишади. Бу ерда шунчаки, магнетизм меъёри бироз бузилгани қайд этилган. Турли сирлилик ҳақидаги маълумотлар эса ёзувчилар хаёли, бўрттиришлар ёки нотўғри таржима маҳсулидир.
Ҳамиша сирли, кишиларда қизиқиш уйғотувчи Бермуд учбурчагида фалокатлар, турли самолёт ва кемаларнинг изсиз йўқолиб қолиши ҳақида турли гап-сўзлар юради. Бироқ уларнинг барчаси фанда инкор этилган. Биз юқорида келтирган географик маълумотлар бунга мисол бўлади. Энг муҳими эса тобора кўпайиб кетаётган афсоналар ичида Бермуд учбурчаги ҳақидаги асл ҳақиқатнинг йўқолиб қолмаслигидир.
Эслатиб ўтамиз, кейинги сонларда саҳифаларимизни Ҳинд океани ҳақидаги маълумотлар давом эттиради.
ҚУРБОНЛАРИ…
Гарчи ҳали тўлиқ бўлмаса-да, мутахассислар Бермуд учбурчаги қурбонлари рўйхатини тузиб чиққан.
Н / Кема / Йил
1. «Розали» 1840
2. «Белла» 1854
3. «Мери Селест» 1872
4. «Аталанта» 1880
5. «Эллен Остин» 1881
6. «Фрея» 1902
7. «Спрей» 1909
8. «Сиклоп» 1918
9. «Керролл А. Диринг» 1921
10. «Раифуку-мару» 1925
11. «Котопакси» 1925
12. «Судуффко» 1926
13. «Ставенгер» 1931
14. «Джон энд Мери» 1932
15. «Ла Дахама» 1935
16. «Глориа Колита» 1940
17. «Протеус» 1941
18. «Нереус» 1941
19. «Рубикон» 1944
20. «Сити Белл» 1946
21. «Дрифтвуд» 1948
22. «Сандра» 1950
23. «Саутерн Дистриктс» 1954
24. «Коннемара IV» 1955
25. «Ривонок» 1958
26. «Марин Салфер Куин» 1963
27. «СнoБой» 1963
28. «Уичкрафт» 1967
29. «Скорпион» 1968
30. «Тинмут Электрон» 1969
31. Билла Верити қайиғи 1969
32. «Джилли Бин» 1970
33. «Элизабет» 1971
34. «Эл Кериб» 1971
35. «В. А. Фогг» 1972
36. «Норт Вериэнт» 1973
37. «Анита» 1973
38. «Линда» 1973
Н / Самолёт / Йил
1. «Эвенлар 19-звеноси» 1945
2. «Мартин Маринер» 1945
3. Б-17г Флaйинг Фортресс ?
4. «Стар Тайгер» 1948
5. «Дуглас ДC-3» («Дакота») 1948
6. «Стар Эриэл» 1949
7. «Глоубмастер» 1950
8. «Ёрк» 1953
9. «Супер-Констеллеишн» 1954
10. «Мартин Марлин» 1956
11. «КВ-50» 1962
12. «Пайпер Апаш» 1962
13. «КС-135» 1963
14. «С-119» 1965
15. «ЧейсУС-122» 1967
16. «Бичкрафт-Бонанза» 1967
17. «Пайпер Апаш» 1967
Наргиза Тўхлиева тайёрлади.