Анджей Бурса (1932-1957)

Анджей Бурса (Andrzej Bursa) – поляк шоири, ёзувчи ва журналист. Бор-йўғи 25 йил умр кўрган бўлса-да, ўз ижоди билан поляк адабиётида ёрқин из қолдирган. 1967 йили Польшада Анджей Бурса номидаги мукофот таъсис этилган.

ҲАМЛЕТ

Ярим тунда шамлар ўчган аснода
Посбонлар отларни алмаштирган дам
Қаддини ростлайди Ҳамлет шаҳзода
Ўзини ҳис этар дадил ва бардам

Елкада ҳилпирар қора либоси
Юриш-туриши ҳам нозик бағоят
Зулматли саройда ўлим нафаси
Ҳамлет танлаши шарт – ҳаёт ё мамот

Ҳар кун ертўлада қайрашар қилич
Ҳар кимга биттадан айғоқчи хуфя
Шарт эмас балони безовта қилиш –
Ҳамлет кулиб боқар кўзгуга қия

ЖАЛЛОД

Айтишларича, жаллод энди
фрак ҳам
ниқоб ҳам
киймас эмиш
(балки Парижда кияр бизда эса йўқ)
у одатдагидек кийинар
“одатдагидек” демак ҳамма каби
жигаррангкулрангйўлйўл

о диди паст
қолоқ олифталар

театр таназзули ҳақида гап тўқийдилар-у
бироқ ўзлари шугинани ҳам эплаб саҳнага қўёлмайдилар

мени дорга осаётганда
жаллод фрак кийган бўлсин.

Рус тилидан Рустам Мусурмон таржимаси