Ганҳар Шод бегим Амир Темурнинг тўртинчн ўғли Шоҳруҳ Мирзонинг суюкли катта хотини эди. У Чиғатой зодагонларидан Ғиёсиддин Тархоннинг қизи эди. Ривоят қилишларича, Ғиёсиддин Тархоннинг бобокалони — Қушлик бир вақтлар Чингизхон мулозиматида бўлиб, бир жанг асносида уни ўлимдан сақлаб қолган экан. Шундан буён Чиғатой улусида бу авлод юксак эътибор ва ҳурматга сазовар бўлган.
Гавҳар Шод бегим 1379 йилда туғилиб, 1393 йилда Шоҳруҳ Мирзо никоҳига кирган. Ундан уч ўғилу икки қиз кўрган. Тўнғич ўғли —Улуғбек Мирзо кўрагон (Муҳаммад Тарағай, 1394—1449), ўртанча ўғли — Бойсунғур Мирзо (1397—1433) ва кичик ўғли — Муҳаммад Жўки Мирзо (1401 —1445) лардир.
Тарихий манбаларнинг гувоҳлик беришича, Гавҳар Шод бегим юксак дид-фаросатли, оқила, тадбиркор, сухандон, бир сўзли — қатъиятли, ҳусн бобида ҳам беназир аёл бўлган. Табиатан диндор Шоҳруҳ Мирзо кўп вақтини тоат-ибодат ва китоб мутолаасига сарфларди. Салтанат, девон ишларини ўктам ва тадбиркор хотини Гавҳар Шод бегим бошқарарди. Бу зийрак аёл қайнотаси Амир Темур вафотидан сўнг, секин-аста салтанат ишларини ўз қўлига олди. Зотан, Шоҳруҳ Мирзонинг ўзи ҳам хотини Гавҳар Шод бегимнинг донолигига тан берар, салтанатни бошқаришда оқилона ва тадбирли маслаҳатларига эҳтиёж сезиб турарди. Шу боис, салтанатга доир кўпгина ишлар маликанинг назар-эътиборига ҳавола қилинган. Вилоятларга ҳоким тайинлаш, қўшинга саркарда белгилаш, ҳатто кимга қандай инъом ва кимга қандай жазо бериш масалалари ҳам маликанинг инон-ихтиёрида эди. Масалан, 1440 йил 6 майда машҳур Ҳирот тарихчиси (кейннчалик сарой тарихчиси) Фасиҳ Аҳмад ибн Жалолиддин Муҳаммад Хавофий (1375—1442) малика Гавҳар Шод бегимнинг ғазабига учраб, икки маротаба қисқа муддатли қамоққа ҳукм қилинади.
Гавҳар Шод бегпм Шоҳруҳ Мирзонинг ҳарбий юришларнда иштирок қиларкан, шаҳзодаларнинг феъл-атвори ва ҳарбий бошлиқларнинг хатти-ҳаракатидан воқиф бўлиб турарди. Тахтга валиаҳд тайинлаш масаласида ҳам Гавҳар Шод бегим ўз иродасипи ўтказишга уринади. Чунончи Шоҳруҳ Мирзо ўзининг кенжа ўғли Муҳаммад Жўки Мирзони валиаҳд этиб тайинлашга ҳаракат қилади. Бироқ, Шоҳруҳ Мирзонинг бу режаси маликага ёқмайди. Малика ўз ўғли Муҳаммад Жўки Мирзога нисбатан набираси Алоуд Давла Мирзо (1417 — 1461) ни валиаҳдликка муносиб, деб биларди. Аммо ўртанча ўғли марҳум Бойсунғур Мирзонинг ўғли Алоуд Давла Мирзони ошкора валиаҳд этиб тайинлашга тўнғич ўғли Улуғбек Мирзо кўрагондан ҳайиқар, бу масалани Шоҳруҳ Мирзо қўли билан ҳал қилишга уринарди.
1444 йилда Шоҳруҳ Мирзо оғир хасталаниб, ўлим тўшагида ётганида, аркони давлат ҳукмдорнинг тез фурсатда оламдан кўз юмушига ишончларп комил бўлгач, Балх вилояти ҳокими бўлиб турган Муҳаммад Жўки Мирзога шошилинч хабар юборадилар. Шаҳзода зудлик бнлан Ҳиротга етиб келади. Бироқ шаҳзода етиб келгунча, онаси малика Гавҳар Шод бегимнинг фармонига мувофиқ, ҳарбий қўшинлар сардори Жалолиддин Ферузшоҳнинг валиаҳдликка тайинланган Алоуд Давла Мирзога байъат (ишонч ёрлиғи) бериб, қасамёд қилгани ҳақидаги хабарни эшитади. Муҳаммад Жўки Мирзо онаси Гавҳар Шод бегимнинг бундай «марҳамат»идан қаттиқ ранжийди ва отасини зиёрат қилгач, Балхга қайтиб кетади. Шу воқеадан сўнг тез кунда Шоҳруҳ Мирзо касалдан фориғ бўлиб, ўрнидан туради. Бўлиб ўтган воқеа учун малика Гавҳар Шод бегим эмас, Жалолиддин Ферузшоҳ жазоланади. Маликанинг режаси тақдир тақозоси билан бир неча йилга орқага сурилади. 1445 йилда шаҳзода Муҳаммад Жўки Мирзо касалланнб вафот этади. Шундан сўнг Шоҳруҳ Мирзо ўзига валиаҳд тайинлаш масаласида умрининг охиригача бир қарорга келолмайди.
Шоҳруҳ Мирзо даврида Хуросон сиёсий-ижтнмоий ва маданий жиҳатдан анча гуркираб ўсди. Мамлакат пойтахти Ҳирот иқтисодий ва маданий юксалишда Шарқнинг эпг нуфузли шаҳарларидан бирига айланди. Табийки, мамлакатнинг бундай юксалишида «амалий ҳукмдор» малика Гавҳар Шод бегимнкнг ҳиссаси беқиёс. Бу даврда Ҳиротда ва мамлакатнинг бошқа вилоятларида қурилиш ишлари авж олган эди. Масжид-мадрасалар, хонақоҳ, мақбара, даҳма, мусофирхона, шифохона, равот, кўнрик ва сардобалар қуриб битказилди.
Шоҳруҳ Мирзонинг Хуросонда ҳукмронлик қилабошлаган илк йилларидаёқ, у Ҳирот қалъасининг жанубий томонидан мадраса ва хонақоҳ (1410—1411) бино қилдиради. Аиа шундан сўнг Шоҳруҳ Мирзо авлодига мансуб шаҳзодалар ва маликалар ҳам мадраса, масжид, хонақоҳ, шифохона ва шунга ўхшаш иморатлар бунёд этиш билан шаҳар ободончилигига ўз ҳиссаларини қўшадилар.
Табиатан ватанпарвар, билимдон ва зукко Гавҳар Шод бегим мамлакат равнақи йўлида тинмай ғамхўрлик қилади. Унинг дастурида маданий ва маърифий ҳаёт биринчи ўринда бўлган. Шу боисданми, фарзандлари ҳамда барча набиралари илм-фан мухлислари бўлиб, ҳатто ғазал ҳам битганлар.
Гавҳар Шод бегим Ҳиротдаги жуда кўп қурилиш ишларига раҳномалик қилди. Унинг ўзи ҳам Ҳиротда иккита катта мадраса қурдирган. Гавҳар Шод бегимнинг кундоши малика Милкат Оғо (бу маликанинг асли номи Мулк Оғо бўлиб, Амир Темурнинг иккинчи ўғли Умар Шайх Мирзонинг хотини эди. 1394 йилда Умар Шайх Мирзо вафотидан сўнг, қайинотаси Амир Темурнинг иродасига бўйсуниб, Шоҳруҳ Мирзо никоҳига кирган) Ҳирот шаҳарида бир мадраса, «Дорушшифо» номли касалхона, «Дорулҳадис» номли хонақоҳ, иккита ҳаммом ва шаҳардан саккиз фарсах (тош) четроқда битта мадраса, кутубхона ва мақбара, шаҳзода Алоуд Давла Мирзо эса битта касалхона қурдирган. Айни вақтда, хусусий мулкдор, давлатманд кишиларга хайрия тариқасида қурилишлар бунёд этвгига ижозат берилган ва рағбатлантириб турилган.
1446 нилда қариб қолган Шоҳруҳ Мирзо ўз набираси — Қазвин, Рай ва Қум вилоятларининг ҳукмдори Султоп Муҳаммад Мирзога (Бойсунқир мирзонинг ўғли) қарши ғарбга юриш бошлайди. Бу юришдан мақсад ўзбошимча ёш шаҳзоданинг адабий бериб қўйиш эди. Ўз бобосига қарши бош кўтарган шаҳзода Ҳамадон билан Исфахонни босиб олиб, Шерозни қамал қилган эди. Қўшинда малика Гавҳар Шод бегим ва Абдул Латиф Мирзо (Улуғбек Мирзо Кўрагоннинг ўғли) Шоҳруҳ Мирзо билан бирга эдилар. Шоҳруҳ Мирзо Ғарбий Эронда ҳеч қандай қаршиликка учрамадп. Чунки шаҳзода Султон Муҳаммад Мирзо бобосининг келаётганини эшитгач, Шерозни қамалдан бўшатиб, ўзи тоққа қочиб кетган эди. Шоҳруҳ Мирзо Шерозга киргач, шаҳзоданинг барча яқпн кишиларини жазога ҳукм қилади. Гавҳар Шод бегимнинг қатъпй талаби билан бир неча саййидлар ҳам қатл этиладилар. Ажабланарли жойи шундаки, ўта тақводор, художўй салтанат соҳиби Шоҳруҳ Мирзо ҳам хотини Гавҳар Шод бегимнинг иродасига бўйсуниб, саййидларни қатлга ҳукм қилади. Саййидлар устидан бундай жазо ҳукмини чиқаришга на Амир Темур ва на Улуғбек Мирзо ботина олмас эдилар.
Давлатшоҳ Самарқандийнинг ёзишича, саййидлар Шоҳруҳ Мирзодан «адолат юзасидан тафтиш ўтказиш» ни ёлбориб сўрайдилар. Аммо Шоҳруҳ Мирзо малика Гавҳар Шод бегимнинг хоҳишини қайтаролмайди ва ҳукм ижро этилади. Ниҳоят, саййидлар дор остида туриб, Шоҳруҳ Мирзони «дуойи бад» қиладилар. Бинобарин, кўп ўтмай Шоҳруҳ Мирзо авлоди қирилиб кетиш сабабини мазкур саййидлар қарғишига учраганлигининг оқибатидир, деб ёзади Давлатшоҳ Самарқандий.
Шоҳруҳ Мирзо Шероздан Ҳиротга қайтаётганда йўл асносида бетобланиб, 1447 йил 12 мартда вафот этади. Гавҳар Шод бегим қўшин қўмондонлигини Абдул Латиф Мирзога топширади. Аммо Ҳиротга — Алоуд-Давла Мирзога «пойтахтни мустаҳкамлаш» ҳақида махфий мактуб ёзиб, уни махсус чопар орқали жўнатади. Бундан огоҳ бўлган Абдул Латиф Мирзо бувиси Гавҳар Шод бегимни маҳбусликда сақлаб, Амударё томон йўл олади ҳамда бобоси Шоҳруҳ Мирзонинг ўлими ҳақида ўз отаси Улуғбек Мирзога хабар юборади.
Амакиси Улуғбек Мирзодан ҳайиққан Алоуд-Давла Мирзо ўзини подшоҳ деб эълон қилишга журъат этмайди ва аввалгидек жума кунлари масжидларда бобоси Шоҳруҳ Мирзо номини хутбага қўшиб ўқитади. Бироқ, Абдул-Латиф Мирзонинг кирдикорлари, айниқса бувиси Гавҳар Шод бегимга нисбатан қўллаган жазосини эшитгач, тахтни ўз тасарруфига киритади ва хазинадан қўшинга, қўшин бошлиқларига инъомлар улашиб, Абдул-Латиф Мирзога қарши қўшин йўллайди. 1447 йил 29 апрел шанба куни Абдул-Латиф Мирзо Нишопур яқинида тўсатдан Алоуд-Давла Мирзо қўшинига дуч келиб, мағлубиятга учрайди ва ўзи асир олинади. Маҳбусликдан озод қилинган малика Гавҳар Шод бегцм махбус Абдул-Латиф Мирзони ўзи билан бирга олиб, Ҳирот томон йўлга тушади. Малнкани Жом шаҳрининг яқинидаги Саъдобод мавзеида Алоуд-Давла Мирзо кутиб олади. Абдул-Латиф Мирзони Ҳиротга келтириб, Ихтиёриддин қалъасига қамаб қўйишади. Шоҳруҳ Мирзонинг жасадини эса Гавҳар Шод бегим мадрасасидаги Бойсунғур мақбарасига дафн қиладилар. 1447 йилда Улуғбек Мирзо Ҳиротни вақтинча қўлга киритганда, отасининг жасадини Самарқандга келтириб, Гўри Амирга дафн этдиради.
Шоҳруҳ Мирзо вафотидан кейин тахт учун бошланиб кетган қонли можаролар тепасида Гавҳар Шод бегим турарди. У невараси Алоуд-Давла Мирзони тахт соҳиби қилиш учун макр-ҳийлалар ишлатса-да, бироқ ўз мақсадига эришолмайди, қайтангга ака-ука шаҳзодалар орасида қонли тўқнашувларни вужудга келтиради. 1450 йилда эса тахтни Алоуд-Давланинг укаси Абулқосим Бобур Мирзо (1422—1457) қўлга киритади, 1457 йилда Абулқосим Бобур Мирзо Машҳадга келади. Саройда катта шоҳона зиёфат берилади. Базм асносида шароб ичиб ўтирган ҳукмдорнинг аҳволи ўзгариб, беҳол йиқилади. Табиблар муолажаси фойда бермайди ва у 36 ёшида тўсатдан вафот этади. Шундан сўнг тахт учун яна ўзаро кураш бошланади. Шаҳзодаларнинг ноиттифоқлигидан фойдаланган Самарқанд ҳукмдори Султон Абусайид Мирзо (1424—1469) Хуросонни босиб олади. Султон Абусайид Мирзо Самарқанд тахтини ўзининг катта ўғли Султон Аҳмад Мирзога (1451 — 1493) бериб, Ҳиротнн ўзининг пойтахти деб эълон қилади. Бу вақтда малнка Гавҳар Шод бегим 80 ёшга яқинлашиб, анча қариб қолган эди. Бироқ қариб қолган малика Хуросон тахтидан ҳали ҳам воз кечмаган эди. Бинобарин, чевараси Султон Иброҳим Мирзони (1440—1460) ҳукмдор Султон Абусайид Мирзога қарши исён кўтаришга ундайди. Маликанинг бу ҳаракатидан хабар топган Султон Абусайид Мирзо маликани чопиб ташлашга фармон беради. Фармонга мувофиқ 1457 йилда Гавҳар Шод бегим чопиб ўлдирилади са ўзи қурдирган мадраса ёнидаги Бойсунғур даҳмасига дафн этилади.
Турғун Файзиевнинг “Темурий маликалар” китобидан олинди.