• Аёл соя кабидир. Ўзини таъқиб этгандан қочади, ундан кетганнинг орқасидан чопади.
• Дард ортидан бахт келади.
• Илон ва чаён бир уяда ётмайди.
• Инсонни гўзаллиги учунгина севиш нодонликдир.
• Туз олинган жойга тупроқ сочмайдилар.
• Икки леопард бир ўрмонда ов қилмайди.
• Яхши балиқ бор жойда бақа ҳам бўлади.
• Леопард ухлаётган бўлса-да, думининг учи ухламайди.
• Икки ишни бир вақтда қилинмайди.
• Иш билан банд бўлсанг, пашша тутма.
• Яқинларинг устидан кулсанг, сенинг ҳам устингдан кулишади.
• Ҳар бир қуш ўз уясини энг гўзал деб ўйлайди.
• Игна қаерга юрса, ип ҳам ўша ерга йўналади.
• Ҳар қандай ёмғир бир кун тинади.
• Кичик леопард отасининг доғидан чўчимайди.
• Очликдан қорин озийди, бош эмас.
• Қари нотўғри қадам қўймайди, қоқилади холос.
• Эчки еган ўтни улоқча ҳам ейди.
• Мабодо қулоқлар яна ўсса ҳам, бошдек бўлолмайди.
• Итнинг тўртта оёғи бўлса-да, икки ҳайвонни бирданига таъқиб қилолмайди.
Давронбек Тожиалиев таржима қилди.
Конго (баконго) — банту гуруҳига мансуб халқ. Заирда (6,6 млн.киши), Конгода (1,23 млн.киши), Анголада (1,3 млн.киши), Уганда ва Габонда яшайдилар. Умумий сони 10 млн. киши. Конго тилида сўзлашадилар. Негроид ирқига мансуб. Диндорлари — асосан, христианлар, синкретик (муштарак) ва анъанавий диний эътиқодлар ҳам мавжуд.