• Агар кимдир сени ўринсиз мақтаб, эркалатса, у сени алдаб бўлди ёки энди алдайди.
• Туҳмат кўмирга ўхшайди, ёнмайди, лекин куйдиради.
• Жазодан сўнг ақлли донолашади, аҳмоқ тубанлашади.
• Кийимга қараб кутиб олиб, ақлга қараб кузатадилар.
• Ҳақиқат хиралашиши мумкин, лекин ўчмайди.
• Ўзинг эплай оладиган ишларингга бурнини суқаверадиган дўстдан худо асрасин.
• Инсоннинг қандайлиги йўлда ва ўйинда билинади.
• Юрак қанча тор бўлса, тил шунча узун бўлади.
• Бойликни бехуда сарфлагандан кўра, бой бўлмаган афзал.
• Осон ишонган одам тез алданади.
• Баъзида биргина булут қуёшни тўсиб қўяди.
• Одатда биз кейин кўп афсус чекадиган ишлар тезда рўй беради.
• Туриб қолган сувда қурт пайдо бўлади.
• Бировнинг ишида ҳар ким ўзича адолат қилади.
• Тинглашдан ақл, гапиришдан пушаймонлик туғилади.
• Буюк дардлар сассиздир.
• Сув ювади, қуёш қуритади.
• Сув тошни ҳам йўнади.
• Сув тегирмонни ҳам бузади.
• Сувни буқа каби ич, винони — қирол каби.
• Дунёда ҳамма ўз навбати билан кетади.
• Биз ҳаммамиз Одам Ато ва Момо Ҳаво фарзандларимиз.
• Ғурур отда келиб, пиёда кетади.
• Пул пулни келтиради.
• Тоза сув учун булоққа бориш керак.
• Уйга хафалик кириши билан унинг тўсинлари ҳам қулайди.
• Чўка бошлашинг билан сузишни ўрганасан.
• Кийимга қараб — шараф.
• Ақл эгалари қўлидаги ғийбат — қўрқинчли қурол.
• Чиройли кийим — тавсия хати.
• Ким кўп таваккал қилса, ҳеч нарсага эришолмайди.
• Ўз ерида уй қурмаган цементни ҳам, тошни ҳам бой беради.
• Ўзи ишлаб топмаган асрашни ҳам билмайди.
• Денгиз суви кўп бўлса-да, лекин шўр.
• Ёмон бозордан яхши кийим сотиб ололмайсан.
• Ёнғин пайтида сувнинг фарқи йўқ.
• Ой остидаги ҳеч нарса янги эмас.
• Қаттиқ чанқасанг ҳар қандай сувни ичасан.
• Итни эркалатсанг кийимингни кир қилади.
• Оқар сув доимо турган сувдан афзал.
• Бузилган кемага шабада ҳам зарар.
• Балиқни илмоқдан, аҳмоқни сўзидан тутадилар.
• Пўлат ҳам синади, темир ҳам чирийди.
• Чўкаётган одам сомонга ҳам осилади.
• Яхши нарса — оз-оздан.
• Яхшилик — қумга битилган ёзув, ёмонлик — тошга ўйилган битик.
• Боши йўқнинг армони йўқ.
• Кўпинча қалтис ҳолатларда энг муҳим қарорлар қабул қилинади.
Давронбек Тожиалиев таржима қилди.
Итальянлар — Италиянинг асосий аҳолиси. Умумий сони 75-80 млн. киши (2008), жумладан, АҚШда (8,5-15 миллион киши), Аргентинада (1,35 млн. киши), Францияда (1,1 млн. киши) ва бошқа мамлакатларда ҳам яшайдилар. Европеоид ирқига мансуб. Итальян тилида сўзлашади. Диндорлари — асосан, католиклар.