301. Буюк адиб Усмон Носир рус адабиётидаги қайси поэмаларни ўзбекчага моҳирлик билан таржима қилган? Қайси поэма таржимасини йўқотиб қўйиб, таҳририятда ёддан айтиб беради?
Жавоб: Лермонтовнинг “Иблис” (“Демон”) поэмаси. Пушкиннинг “Боқчасарой фонтани” достонини таржима қилиб бўлиб, таҳририятга олиб бораётганда уни йўқотиб қўяди. Таҳририятга келиб эса достонни бошдан оёқ ёддан айтиб беради.
302. Қадимий туркий манбаларда “Хонбалиқ” номини олган шаҳар қайси?
Жавоб: Пекин.
303. 3 ижрочи – трио; 4 ижрочи – квартет; 5 ижрочи – ?
Жавоб: Квинтет.
304. Рус адабиётининг илк реалистик шеърий романи қайси ва унинг муаллифи ким?
Жавоб: Пушкиннинг “Евгений Онегин” романи.
305. 1851 йилда қайси олим томонидан бензол топилган?
Жавоб: Бертло.
306. Ҳинд эпоси “Рамаяна”ни ўзбек тилига ўгирган адиб ким? Бу адиб 2004 йилда “Абадий соғинчлар” номли роман-хроникани ҳам яратди.
Жавоб: Муҳаммад Али.
307. 1966-67 йилларда ТошДУнинг филология факултетига кетма-кет икки йил ҳужжат топшириб ўтолмаган, кейинчалик Москвадаги Адабиёт институтига танлов асосида қабул қилинган ўзбекнинг буюк шоири ким эди?
Жавоб: Шавкат Раҳмон.
308. Шукур Холмирзаевнинг “Қора камар” драмаси қайси мавзуга бағишланган ва унинг бош қаҳрамони ким?
Жавоб: Миллий озодлик ҳаракати. Бош қаҳрамон – Хуррамбек.
309. Маълумки Рауф Парфи 1965 йили ТошДУни битиради, лекин диплом ололмайди. Диплом ололмаслигига сабаб нима эди?
Жавоб: “Марксча-ленинча фалсафа” фанидан қайта имтиҳонни топширишдан бош тортади.
310. Қондаги зарарли моддаларни зарарсизлантирадиган инсон аъзоси қайси?
Жавоб: Жигар.
311. Қайси ўсимлик “олтин олма” дейилади ва ватани қаер?
Жавоб: Помидор. Ватани – Бразилия.
312. Қайси ўсимлик ҳаёти давомида бир марта гуллайди?
Жавоб: Бамбук.
313. Энг катта вулқон кратери қайси ва қаерда жойлашган?
Жавоб: Дунёдаги энг катта вулқон кратери – Тоба бўлиб, Суматра ороли марказида жойлашган (Индонезия). Унинг майдони 1775 км2дир. Бу сўнган вулқон бўлиб, охирги марта бундан 75000 йил аввал отилган.
314. Дунёдаги энг катта ҳаракатдаги вулқон қайси?
Жавоб: Гавайи оролларидаги (АҚШ) Мауна-Лоа вулқони узунасига 120 км, энига 50 км ни ташкил этади. Лава ирмоқлари эса 5125 км2дир. Вулқоннинг умумий ҳажми 42500 км бўлиб, унинг 84,2%и денгиз остида жойлашган. Мауна-Лоа вулқони 1843 йилдан бошлаб, ўртача 3,6 йилда ҳаракатланди, лекин 1984 йилдан бери ҳали ҳаракатланмади.
315. Сувда ва қуруқликда жойлашган дунёдаги энг баланд тоғ қайси?
Жавоб: Гавайи оролларидаги (АҚШ) Мауна-Кеа (“Оқ тоғ”) – Ер юзидаги энг баланд тоғ ҳисобланади. Тинч океанидан бошланадиган ушбу тоғнинг чўққигача бўлган масофа – 10250 метрни ташкил этади. Гап шундаки, тоғнинг 6000 метрдан кўпроғи сув остида, фақатгина 4205 метрлик қисми эса денгиз сатҳидан баландда жойлашган. Ҳаммаси бўлиб бу тоғ Эверест чўққисидан 1347 метр баланддир.
316. Дунёдаги энг катта тошувчи (сув тошқини) дарё қайси?
Жавоб: Хитойдаги Хуанхе дарёси ҳар йили 130-140 кунлаб ўзанига сиғмас экан. Натижада ҳар йили қишлоқ ҳўжалигига катта зарар етади.
317. Дунёдаги энг катта музости кўли қайси?
Жавоб: Антарктидадаги 1994 йилда очилган Восток кўли дунёдаги энг кекса ва энг тоза кўл ҳисобланади. Унинг майдони қарийб 14 минг км2дир.
318. Дунёда биринчи марта одам қонини одамга қуйиш қачон ва қаерда амалга оширилган?
Жавоб: 1818 йил 1 сентябрда Лондон шаҳридаги Сент-Гай касалхонасида Доктор Блунделл томонидан ўтказилган. Ҳар хил одамлардан олинган ярим литр қон беморга қуйилган, аммо бемор операциядан тирик чиқмаган.
319. Одам танаси ҳужайраларининг ядросида нечта хромосома бор?
Жавоб: 46 та.
320. Ҳужайрада қандай модда энг кўп бўлади?
Жавоб: Оқсил.
321. Умар Хайём рубоийларини биринчи бўлиб аруз вазнида таржима қилган адиб ким? Таржимон рубоийларни арузнинг қайси тармоғида бўйича таржима қилган?
Жавоб: Жамол Камол. Аруз вазнининг “аҳрам” ва “аҳраб” тармоғида таржима қилинган.
322. Гўрўғлининг ўғиллари Ҳасанхон ва Авазхонларнинг турмуш ўртоғи ким эди?
Жавоб: Ҳасанхоннинг хотини – хон Далли, Авазхоннинг хотини – Гулқиз.
323. Гўрўғлибек Равшанбекка ким қаллиқ қилиб олиб бермоқчи бўлади? У кимнинг қизи эди?
Жавоб: Авазхоннинг қизи – Гуланорни.
324. Равшанбекнинг тулпори исми нима эди?
Жавоб: Жийронқуш.
325. Равшанбек Зулхуморнинг хабарини қаердан топади?
Жавоб: Юнус парининг узугида Қорахон подшонинг қизи – Зулхуморнинг исми, ҳам сурати бор эди. Шуни кўриб ошиқ бўлиб қолади.
326. Мусулмон Шарқида “девон” тузиш анъаналарига кўра:
а) ғазаллар қайси тартибга кўра жойланади?
б) девондаги ғазаллар учун қайси шарт бўлмаса девон ҳисобланмайди.
Жавоб: а) ғазаллар алифбо тартибида жойлаштирилади. Алифбони белгилашда мисранинг бошидаги эмас, балки охиридаги ҳарф ҳисобга олинади.
б) девонда араб алифбоси тартиби бўйича барча ҳарфларга тугайдиган ғазаллар бўлиши шарт. Йўқса, у девон ҳисобланмайди.
327. Ғазалнинг биринчи ва охирги байтлари нима деб аталади?
Жавоб: Ғазалнинг биринчи байти – матлаа (арабча “бошланма”), охирги байти – мақтаъ (арабча “тугалланма”) деб аталади.
328. Икки маҳбубни кўрдим, сабзтўнлик, ёз ёғочнинг бошида,
Қиш яланғоч айлагай барча халойиқ қошида.
Барча қушларнинг сўнгоки ичида,
Ул на қушдурким, сўнгоки тошида.
Увайсийнинг ушбу чистони жавобини топинг.
Жавоб: Ёнғоқ.
329. Чистон жанри яна қандай аталади?
Жавоб: Луғз.
330. Ҳар кишиким бировга қозғой чоҳ,
Тушгай ул чоҳ аро ўзи ногоҳ.
Алишер Навоийнинг ушбу байтида қандай бадиий санъат қўлланилган?
Жавоб: Ирсоли масал (“мақол киритиш” маъносини билдириб, бадиий адабиётда фикр исботи учун халқ мақолларидан фойдаланиш санъати).
331. Равшаннинг Қорахон томонидан қамоққа олинишига сабаб нима эди? Бу фитнани амалга оширган шахс ким эди?
Жавоб: Зулхумор Равшанбекни ўз боғида роса меҳмон қилади. Зулхуморнинг канизларидан Ойқиз равшанга кўп илтифот қилса-да, унинг илтифотини қозона олмагач, бу сирдан хонни огоҳ этади. Қорахоннинг миршаблари Равшанни Зулхумор билан ухлаб ётишган жойидан банди қиладилар.
332. Равшанбекни Ширвон элида асраб олган кампирнинг катта ўғлининг кал шогирдлари кимлар эди ва улар қайси соҳаларда моҳир эдилар?
Жавоб: Айноқ кал – нонхўр, полвон;
Жайноқ кал – масхарабоз;
Eрсак кал – мерган;
Терсак кал – синчи.
333. Равшанбекнинг қамоқдан ёзган мактубини Чамбил элига қайси қуш элтиб беради?
Жавоб: Майна.
334. “Равшан” достони қачон, ким томонидан, қайси бахши тилидан ёзиб олинган?
Жавоб: “Равшан” достони биринчи марта фолклоршунос олим Ҳоди Зариф томонидан, 1928 йили Эргаш Жуманбулбул бахши оғзидан ёзиб олинган ва 1941 йилда нашр этилган.
335. Равшанбек Зулхуморни излаб чиққанда неча ёшда бўлади?
Жавоб: 15-16 ёшда.
336. 1848-1849 йиллар Европадаги қўзғолонлар натижасида истеъфога чиқарилган ва ўз жонини сақлаб қолиш мақсадида аёллар кийимида қочиб кетган ҳукумат бошлиғи ким?
Жавоб: Австрия канцлери Клеменс Вензел Лотар вон Меттернич.
337. ХIХ асрда “Европа жандарми” деб аталган давлат?
Жавоб: Россия.
338. 1870 йилда Италиянинг миллий давлар бўлиб бирлашишида хизматлари катта бўлган 3 шахс.
Жавоб: Жузеппе Гарибалди, Жузеппе Маззини, Граф Cамилло Бенсо ди Cавё.
339. Ким 5 соат ичида конституция ишлаб чиққан?
Жавоб: Отто фон Бисмарк.
340. Биринчи рус босма газетасининг номи нима ва қачондан бошлаб чиқарила бошланган?
Жавоб: “Ведомости”. 1703 йилдан чиқа бошлаган.
341. Нева дарёсининг қуйилиш ерида бир шаҳар бор. Бу шаҳар қайси ва ким томонидан қурдирилган?
Жавоб: Санкт-Петербург шаҳри. Буюк Пётр томонидан қурдирилган.
342. “Оскар”ни ютган биринчи фильм қайси?
Жавоб: 1927-1828 йилларда биринчи “Оскар” мукофоти ғолиблари эълон қилинган. Унга кўра, энг яхши фильм – “Шамоллар”.
343. Ўғлининг президентлик инаугурауциясида қатнашган биринчи америкалик она ким?
Жавоб: Гарфилднинг онаси Элиза Баллоу Гарфилд.
344. Мактабга умуман бормаган, лекин бўлажак рафиқаси томонидан 17 ёшида ёзиш ва ўқишни ўрганган Америка Президенти ким?
Жавоб: Андрю Жонсон.
345. Ўзбекистондаги энг узун канал қайси?
Жавоб: Эски Ангор канали 1955 йили фойдаланишга топширилган бўлиб, узунлиги 300 км.ни ташкил этади. Канал сувни Зарафшон дарёсидан олади.
346. Ўзбекистондаги энг катта қўриқхона қайси?
Жавоб: Ҳисор тоғларининг ғарбий ёнбағирларида, 1750-4350 метр баландликларда жойлашган Ҳисор тоғ-ўрмон қўриқхонаси Ўзбекистондаги энг катта қўриқхона бўлиб, унинг майдони 873995 гектарни ташкил этади.
347. Ўзбекистондаги энг йирик сув омбори қайси?
Жавоб: Чордара сув омборининг майдони – 900,0 кв.км бўлиб, сув ҳажми 5700,0 млн. куб метрни ташкил этади.
348. Ўзбекистондаги энг баланд чўққи қайси ва унинг баландлиги қанча?
Жавоб: Ҳисор тоғларидаги Ҳазрати Султон чўққисининг баландлиги 4643 метрни ташкил этади.
349. Ўзбекистондаги энг чуқур ботиқ қайси?
Жавоб: Қизилқум чўлидаги Мингбулоқ ботиғи денгиз сатҳидан -12 метр пастда жойлашган.
350. Биринчи глобусни ким ясаган?
Жавоб: Абу Райҳон Беруний ХI аср бошида биринчи глобусни ясаган. ХV асрда немис олими Бехайм томонидан Европада ҳам глобус яратилган.
351. Кофе ва какаонинг ватани қаер?
Жавоб: Кофенинг ватани – Эфиопия, какаонинг ватани – Марказий Америка.
352. Абдулла Қаҳҳорнинг “Даҳшат” ҳикоясидаги додҳоҳнинг исми нима эди?
Жавоб: Олимбек додҳоҳ.
353. Ерга энг яқин туманлик қайси?
Жавоб: Андромеда туманлиги Ерга энг яқин бўлиб, у Қуёшга нисбатан 1 500 000 000 марта кўп ёруғлик ажратиб чиқаради.
354. Ўзбекистонда 1994 йил қандай аталган?
Жавоб: Мирзо Улуғбек йили.
355. “Оёғида чанғиси билан туғилган” миллат?
Жавоб: Норвегияликларни шундай аташади.
356. “Меҳробдан чаён” романида Анвар ким сабабли саройга ишга киради?
Жавоб: Синфдоши Насим ва унинг дадаси туфайли.
357. “Меҳробдан чаён” романининг сўнггида “Баримта” деган қисм мавжуд. Бу сўзнинг маъноси нима?
Жавоб: Гаровга, кафилга олиш. Анвар мирзо саройдан кетгани учун Султонали Мирзони гаровга олишади. Шу саабли бу қисм “Баримта” деб аталади.
358. Жаҳонотин Увайсий тахаллусининг маъноси нима ва қаердан келиб чиққан.
Жавоб: Ўтмишда Увайс ал-Қароний номли валий зот ўтган. Бу зот пайғамбаримиз Муҳаммад с.а.в.дан анча олдин яшаган бўлиб, у зотнинг келишларини китоблардан ўқиб, муҳаббат боғлайди. Пайғамбаримиз ҳам унинг чексиз меҳри ҳақида саҳобаларга айтиб берадилар. Увайсий ҳам шундан келиб чиққан.
359. Одамий, эрсанг, демагил одами
Ониким йўқ халқ ғамидин ғами.
Ушбу мисралар Алишер Навоийнинг қайси асаридан олинган?
Жавоб: “Ҳайратул аброр” достонидан.
360. “Хамса”даги “Шоҳ Ғозий” ҳикояти кимга бағишланади?
Жавоб: Ҳусайн Бойқарога.
361. “Ўткан кунлар” фильмининг янги версияси қачон ишланган ва режиссёри ким?
Жавоб: 1998 йили ишланган. Режиссори Мелис Абзалов.
362. “Ўткан кунлар” фильмининг янги версиясида Отабек ва Кумуш ролларини кимлар талқин этган?
Жавоб: Отабек – Беҳзод Муҳаммадкаримов, Кумушбиби – Шаҳризода Дилмурод қизи.
363. Қайси йил генетикага асос солинган йил дея таъриф этилади ва нима учун?
Жавоб: Генетиканинг асосий қонуниятлари дастлаб, чех олими Грегор Мендел томонидан 1895 йилда эълон қилинган эди. Унинг тадқиқотлари узоқ вақтгача тўғри баҳоланмай келди. 1900 йилда Мендел тадқиқотлари уч йирик олим Г.Де Фриз, Э.Чермак ва К.Жорренслар томонидан қайта кашф этилди ва тасдиқланди. Шунинг учун 1900 йил генетикага асос солинган йил ҳисобланади.
364. Амударёни қадимда араблар Сайҳун, юнонлар Окс деб атаганлар. маҳаллий халқлар қандай атаганлар?
Жавоб: Омул.
365. Абдулла Қаҳҳорнинг “Ўғри” ҳикоясидаги сигирини йўқотган чолнинг исми нима эди?
Жавоб: Қобил бобо.
366. Маккажўхорининг асл ватани?
Жавоб: Марказий Америка, Мексика.
367. Л. Кероллнинг “Алиса мўжизалар мамлакатида” китоби кимга бағишлаб ёзилган?
Жавоб: Ҳенри Георг Лидделлнинг қизи Алиса Лидделга бағишланган.
368. Марс сайёрасини қадимда Арабистонда нима деб аташган?
Жавоб: Миррих.
369. 1868 йилда Япония пойтахти деб эълон қилинган шаҳар?
Жавоб: 1868 йилдан бери Япония пойтахти – Токио. Ундан олдин Киото пойтахт бўлган.
370. Швед эркаклар юбкаси нима деб аталади?
Жавоб: Квилт.
371. “Турон” театр-труппасини ким ташкил этган?
Жавоб: Абдулла Авлоний.
372. Вируслар ким томонидан, қачон кашф этилган?
Жавоб: 1892 йилда рус олими Д.И.Ивановский тамаки ўсимлигида учрайдиган тамаки мозаикаси деб аталувчи касаллик қўзғатувчи вирусни кашф этди.
373. Наманган вилоятидаги Мингбулоқ нефт кони қачон очилган?
Жавоб: 1992 йили.
374. Машҳур авар шоири Расул Ҳамзатнинг қандай шеърий китобларини биласиз? (3 тасини сананг)
Жавоб: “Тоғ қўшиғи”, “Менинг қалбим тоғларда”, “Тоғ қизи”, “Доғистоним”, “Юксак юлдузлар”, “Туғилган куним”, “Тоғликнинг ватани”, “Овулдан хат”.
375. Телескопсиз нечта юлдузни кўриш мумкин?
Жавоб: Телескопсиз 6000 юлдузни кўриш мумкин. Улардан 1500 таси Жанубий яримшар устидадир.
376. Кўпчилик мамлакатларда “иккинчи нон” деб аталадиган ўсимлик?
Жавоб: Картошка.
377. 1953 йилларда “Саодат” журналида бош муҳаррир бўлиб ишлаган шоира?
Жавоб: Зулфия.
378. “Китоб ул-мусиқа ал-кабир” (“Мусиқа ҳақида катта китоб”) асари муаллифи?
Жавоб: Абу Наср Форобий.
379. Азотни биринчи бўлиб кашф этган олим ?
Жавоб: 1772 йилда инглиз олими Д.Резерфорд томонидан кашф қилинган.
380. Ботаника фанининг сувўтларни ўрганувчи бўлими нима деб аталади?
Жавоб: Алгология.
381. Қайси дарё Оқшийроқ ва Терскай Олатови тизмаларидан бошланади?
Жавоб: Сирдарё.
382. Орол денгизининг энг чуқур жойи неча метр?
Жавоб: 50 метр.
383. Евросиёнинг табиий-географик ўрнига кўра, Марказий Осиё минтақасига қаерлар киради?
Жавоб: Шарқий Қозоғистон, Шимолий Ҳиндистон, Ғарбий Хитой, Мўғулистон, Шимолий Хитой.
384. Ўрта Осиё географиясига ким асос солган?
Жавоб: Муҳаммад ибн Мусо ал-Хоразмий (IХ аср) “Ер тасвири” асари билан Ўрта Осиё географиясини тадқиқ этган.
385. “Атлас” атамасини фанга ким киритган?
Жавоб: Фламанд хариташуноси Меркатор ўзи тузган хариталар тўпламини (1595 йили) Лвиянинг афсонавий қироли Атлас номи билан атайди.
386. Машҳур селекционер олим Вавилов маданий ўсимликларнинг келиб чиқишини қандай 7 марказга бўлади?
Жавоб: 1. Жанубий Осиё. 2. Шарқий Осиё. 3. Жануби-Ғарбий Осиё. 4. Ўрта Ер денгизи. 5. Абиссия (Эфиопия). 6. Марказий Америка. 7. Жанубий Америка.
387. Қайси маданий ўсимликлар Марказий Америкадан тарқаган? (5 тасини сананг).
Жавоб: Ошқовоқ, маккажўхори, қалампир, ловия, какао.
388. Ўзбекистондаги энг катта тошкўмир кони қайси?
Жавоб: Сурхондарё вилоятидаги Шарғун кони.
389. Ўзбекистоннинг жанубида ёз неча кунгача давом этади?
Жавоб: 160 кунгача.
390. Коинотда нечта бурж бор? Юнон олими Птоломей қанча буржни қайд этган?
Жавоб: Юнон олими Птоломей 48 та буржнинг рўйхатини тузган. Ҳозирги кунда эса 88 та бурж маълум.
391. Артезан атамаси қаердан келиб чиққан?
Жавоб: Артезан Франциянинг Артуа деган жойи билан боғлиқ. У ерда бундан 800 йил бурун қазилган.
392. 1933-34 йилларда “Ўткан кунлар”ни кино қилишаркан деган гаплар чиқади. Абдулла Қодирий бош қаҳрамон – Отабек ролини ким талқин этишини хоҳлаган эди?
Жавоб: “Артист бўлганимда эди, Отабек ролини ўзим ўйнардим. Негаки Отабек характерини мендан ортиқ билувчи йўқ”, деганди Абдулла Қодирий. (Ҳабибулла Қодирий “Отам ҳақида”).
393. “Ўткан кунлар”нинг дастлабки вариантида Абдулла Қодирий Кумуш қабрига қайси байтни танлаган эдилар?
Жавоб: Ҳамроҳим эдинг бу йўлда эй, моҳ,
Ҳамроҳини ташлаб кетарми ҳамроҳ. (Фузулий).
394. 20-йилларда “Шарқ ҳақиқати” газетасида “Ўткан кунлар” ҳам “ўтган кунлар” номли туркум танқидий мақолалар эълон қилган танқидчи ким эди?
Жавоб: Сотти Ҳусайн.
395. “Ўткан кунлар” романи немис тилига қандай ном билан таржима қилинган? (Оригинал ном қолиб бошқа ном танлашган).
Жавоб: “Тошкентлик ошиқ-маъшуқлар”.
396. “Ўткан кунлар”ни рус тилига кимлар таржима қилган?
Жавоб: “Ўткан кунлар” ёзувчи Л.Бать ва В.Смирновалар тарафидан таржима қилиниб, 1958 йилда рус тилида чоп этилган.
397. 1909 йилнинг 12 декабрида Жиззаҳда туғилган адиб?
Жавоб: Ҳамид Олимжон.
398. “Муқаддас” қиссаси муаллифи ким?
Жавоб: Одил Ёқубов.
399. Грекчада “ҳаётга яроқсиз” деб ном олган модда?
Жавоб: Азот.
400. Греклар ўз мамлакатларини нима деб аташади?
Жавоб: Эллада.