Ўзбек адабиёти. 4 жилдлик. 1-жилд. Т.: ЎзССР давлат бадиий нашриёти, 1959.
Ўзбек адабиёти тарихи материалларидан тузилган тўрт томлик бу тўпламнинг биринчи томи ХI асрдан XV асргача бўлган адабиёт намуналарини ўз ичига олади. Бу китоб Маҳмуд Кошғарийнинг «Девону луғотит-турк» асаридан парчалар бериш билан бошланиб, Ҳусайний девонидан танланган шеърий асарлар билан тугайди.
Алишер Навоийнинг асарларидан танланган намуналар тўпламнинг иккинчи томини ташкил этади.
Учинчи том XVI аср адабиёти мамуналаридан Заҳириддин Муҳаммад Бобирнинг шеърий ва прозаик асарлари билан бошланади ва XIX аср шоирларидан
Комил Хоразмий шеърлари билан тугайди.
Тўртинчи томда XIX аср иккинчи ярмидан то 1917 йилгача яратилган турли жанрлардаги адабий-бадиий асарлардан намуналар берилади. Бу том Муқимийнинг лирик ғазаллари ва сатирик шеърлари билан бошланиб, Ҳамза Ҳакимзода Ниёзийнинг 1917 йилгача ёзган шеърларидан ва «Заҳарли ҳаёт» номли пьесасидан парчалар келтириш билан тамомланади.
Буюк озарбайжон шоири Фузулийнинг айниқса, XVIII—XIX асрлар ўзбек классик адабиётига кўрсатган зўр таъсири ва ўзбек халқининг асрлар давомида бу ажойиб лирик санъаткорнинг серзавқ асарларини ўзиникидек ўқиб, ўрганиб ҳамда куйлаб келганини назарда тутиб, бу шоир асарларидан ҳам намуналар ажратилди.
Тўртинчи том охирида айрим икки боб ажратилиб, биринчисида халқ китобларидан, яъни халқ оғзаки адабиётидан ёзма адабиётга ўтган ёки ўта бошлаган турли халқ достонларидан намуналар берилди. Иккинчи бобни эса ўзбек тилига таржима қилинган бадиий асарлар билан тўлдирилди. Бунда шарқ халқлари тилидан қилинган таржима асарлардан парчалар бериш билан бирга, 1917 йилгача А. С. Пушкин, И. А. Крилов, Л. Н. Толстой каби улуғ рус шоири ва ёзувчилари асарларининг ўзбекча таржималари ҳам махсус жой олди.
Тўрт томлик учун намуналар танлашда ЎзССР Фанлар Академиясининг Шарқшунослик, Тил ва адабиёт институтлари ва Адабиёт Музейи китоб фондидаги қўлёзма манбалардан имкон борича фойдаланилди. Шу билан бирга, айрим ҳолларда 1945 йилда нашр этилган Адабиёт тарихи хрестоматиясидаги материаллардан ҳам қисман фойдаланилди.
Бу тўпламда ўзбек вдабиёти тарихига оид барча янги материалларни киритиш ва асарларни тўлароқ ҳамда боғланишлироқ қилиб беришга уринилди.
Тўпламнинг томларга бўлиниши ва материалларнинг шу томлар бўйи жойлаштирилиши шартлидир.
Тўрт томликдан ўзбек адабиёти тарихи билан шуғулланувчи адабиётчилар, адабиётшунослар, ўрта мактаб адабиёт ўқитувчилари ва олий ўқув юртлари филология факультетининг студентлари фойдаланишлари мумкин.
Маҳмуд Кошғарий, Юсуф Хос Ҳожиб ва Аҳмад Юкнакий асарларини С. Муталлибов; Яссавий ва Дурбек асарларини А. Ҳайитметов; Лутфийнинг «Гул ва Наврўз» достони ва Юсуф Амирий билан Яқиний асарларини Э. Рустамов, қолган ҳамма материалларни Ҳоди Зариф тайёрлаган. |
Ўзбек адабиёти. 4 жилдлик. 3-жилд. Т.: ЎзССР давлат бадиий нашриёти, 1959.
Ўзбек адабиёги тарихи материалларидан тузилган тўрт томликнинг бу учинчи томи Заҳириддин Муҳаммад Бобур ғазаллари билан бошланиб, Комил Хоразмий асарлари билан тугайди.
Бу томда ҳам кўпчилик материалларни шеър, ғазаллар ташкил этади. Шу билан бирга, «Бобурнома» ва бошқа насрда ёзилган асарлардан ҳам намуналар берилди.
Пошохўжа, Ҳувайдо асаридан намуналарни В. Зоҳидов; Бобур, Машраб асарларидан намуналарни П. Шамсиев; Нодира, Ҳозиқ, Ғозий, Жоний, Шавқий, Маҳзуна, Увайсий, Махмур, Маъдан асарларпдан намуналарни А. Қаюмов; Убайдий, Азизий, Бақоий, Мужрим Обид, Гулханий, Фазлий асарлари намуналарини С. Ғаниева; Мажлисий ва Амир асарларидан намуналарни А. Ҳайитметов; Муҳаммад Солиҳ достонидан парчаларни А. Иброҳимов; Нодирани Э. Рустамов; Турдини А. Абдуғафуров, қолган ҳамма шоирлар асарларидан олинган намуналарнн Р. Мажидий тайёрлаган. |
Ўзбек адабиёти. 4 жилдлик. 4-жилд. 1-китоб. Т.: ЎзССР давлат бадиий нашриёти, 1960.
Ўзбек адабиёти тарихи материалларидан тузилган тўрт томликнинг бу тўртинчи томининг ўзбек поэзияси қисми шоир Муқимий асарлари билан бошланиб, Ҳамза Ҳакимзода Ниёзийнинг 1917 йилга қадар ёзган шеърларидан намуналар ва «Заҳарли ҳаёт» пьесаси билан тугайди.
Ўзбек адабиёти тарихида муҳим ўрин тутган, кўп ўзбек шоирларига жуда катта таъсир кўрсатган қардош озарбайжон халқининг улуғ шоири Муҳаммад Фузулий, шунингдек, ўзбек китобхонлари орасида, айниқса Хоразмда машҳур бўлган қардош туркман халқининг классик шоири Махтумҳули асарларидан ҳам намуналар берилди. Уларнинг ижодидан берилган намуналарни ўзбек шоирлари қаторида хронолотик тартибда беришдан кўра, қардош халқ шоири сифатида алоҳида кўрсатиш маъқулроқ кўрилди.
Шу билан бирга фольклор асарлари асосида яратилган Сайёдий, Сайқалий, Андалиб, Ризоий асарлари бу авторларнинг яшаб ижод этган даври тўла аниқланмаганлиги ва асарларининг жанр хусусиятлари ҳали ўрганиб етилмаганлиги сабабли алоҳида ажратиб бу томга киритилди.
Томнинг охирида 1917 йилга қадар форс-тожик, ҳинд ва рус бадиий асарларидан ўзбек тилига қилинган таржималардан ҳам айрим парчалар илова қилинди.
Бу томда: «Калила ва Димна»дан намуналарни В. Зоҳидов, «Тоҳир ва Зуҳра», «Лайли ва Мажнун», «Хуршид ва Маликаи Дилором» ва «Гулфараҳ» намуналарини X. Зариф, Фузулий шеърларидан, «Гулистон» таржимасидан ва «Мушук ва сичқон» қиссасидан парчаларни П. Шамсиев; Муҳаййир шеърларидан, «Чор дарвиш», «Шоҳнома», «Тўтинома» ва «Алф лайла ва лайла» таржималаридан намуналарни А. Ҳайитметов; «Баҳром била Гуландом»дан парчани М. Алавия, Восифий асаридан материални С. Ғаниева; «Баҳром билан Дилором» таржимасидан парчаларни Э. Рустамов; Сарёмий, Дилафкор, Дилкаш, Шавкат, Камий, Қорий, Зорий, Махтумқули асарлари ва рус адабиётидан қилинган таржима намуналарини А. Абдуғафуров; Садриддин Айний асарларидан намуналарни Н. Раҳимов; қолган асарларни Р. Мажидий тайёрлагандир.
Ўқувчиларга қулайлик яратиш учун тўртинчи томни икки китобга ажратиб нашр этиш лозим топилди. |
Ўзбек адабиёти. 4 жилдликка илова. 5-жилд. 1-китоб. Т.: «Тошкент» бадиий адабиёт нашриёти, 1966.
Ўзбек халқининг маданияти, адабиёти жуда узоқ тарихга эга бўлиб, у ўз ижоди билан ўз халқи ва ҳатто кишилик маданияти тараққиётига маълум даражада ҳисса қўшган жуда кўп олим, шоир, ёзувчилар ижоди натижасида юзага келган.
Дастлаб шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш зарурки, ўзбек халқи ижодкорларининг асарлари қўл ёзма ҳолида жуда кам нусхаларда бўлганлиги, нашр қилиш ишининг кеч вужудга келганлиги бу хазиналардан фойдаланишга жиддий тўсқинлик қилган.
Меҳнаткаш халқ оммаси ўз ижодкорларининг бадиий асарлари билан ҳар хил воситалар, шу жумладан, ҳофиз ва хонандаларнинг ижролари орқали танишган.
1941 ва 1945 йилда Навоий, Бобир, Муқимий, Фурқат, Мунис, Огаҳий ва бошқа кўпгина ижодкорларнинг асарларидан намуналарни ўз ичига олган ва ўша ижодкорлар ҳақида қисқа маълумотлар билан таъмин этилган икки томлик хрестоматия нашр қилинди. Лекин бу қилинган ишлар етарли эмас эди.
Ўзбекистон Фанлар Академиясининг Тил ва адабиёт институти олий ўқув юртлари ўқитувчилари, студентлар ва адабий мерос билан қизиққан кенг жамоатчиликнинг талабини назарда тутиб, 1959—1960 йилларда тўрт том (беш китоб)дан иборат «Ўзбек адабиёти» намуналарини нашр этди. Бу нашр ҳам адабий меросимизнинг шундай бой хазинасини етарли қамраб ололмаган эди. Адабий меросни кейинги ўрганиш натижасида янги бойликлар, диққатга сазовор қалам аҳлларининг ижодлари ўрганилди (тўрт томлик ўзбек адабиёти намуналари нашр этилган чоғда бу иш яна давом эттирилиши кўзда тутилган эди).
Янги текширишлар натижаси ўлароқ ҳурматли китобхонларга ушбу «Ўзбек адабиёти» намуналарининг бешинчи томи (биринчи ва иккинчи китобларини) тақдим этамиз.
Бу нашрда Гадоий, Равнақ, Роқим, Доий, Узлат, Ниёзий, Чокар ва бошқаларнинг, шунингдек аёллардан чиққан бир неча шоираларнинг, янги аниқланган ижодкорларнинг асарларидан намуналар берилди. Дастлаб шуни таъкидлаш зарурки, шу томларга киритилган шоирлар ўз даври ва ўз шароитларида улуғ Навоий номи билан боғланган ва унинг ижодида ифодасини топган улуғ инсонпарварлик ғояларини илгари сурдилар, ривожлантирдилар. Шу билан бирга бу шоирлар ижодида ўзбек халқининг шулар яшаган даврдаги орзу ва тилаклари ўз ифодасини топди.
Жумладан, Мирий ижодига кўз ташласак, шуни кўрамизки, у ниҳоят зўр санъаткор, моҳир сўз устаси бўлиб, улуғ устозларга эргашиб ҳатто «Хамса» яратишга уринган. Шарқ адабиётининг қатор энг яхши намуналаридан таржима қилиб ўз халқига етказган.
Шу тўпламга асарларидан намуналар киритилган ўзбек шоиралари Бону, Ҳакима ва Мутрибаларнинг ижодлари алоҳида диққатга сазовор. Бу шоиралар ўзбек аёлларининг қисматини ниҳоят даражада табиий, нозик ва таъсирчан равишда ифодаладилар. Янги киритилган бошқа шоирларнинг ҳам ўзбек ҳаётини, орзу-мақсадларинн ўзларига хос равишда ифода этишда маҳорат ва хизматлари бор.
Албатта, бу айтилганлар мазкур шоирлар нуқсонлардан, маҳдудликлардан холидир деган сўз эмас. Уларнинг ижодида ўз даври савияси ва шароитларига хос бўлган жицдий камчилик ва зиддиятлар мавжуддир.
Шуни алоҳида айтиб ўтиш зарурки, Сайфи Саройи, Мирий, Табибий, Нодира ва бошқаларнинг асарларидан намуналар «Ўзбек адабиёти»нинг аввалги нашрида ҳам берилган эди. Ҳозирги томда эса, уларнинг янги муҳим асарларидан намуналар берилди. Кейинги тадқиқотлар натижасида бу шоирларнинг биографияси апча аниқланди. Бунинг устига улар ижодининг янги намуналари топилганлиги туфайли уларнинг адабиёт тарихидаги салмоғи, тутган ўрни ва ролининг қанчалик муҳим эканлиги янада аниқланди.
«Ўзбек адабиёти» намуналарининг аввал нашр этилган иккинчи томида Навоийнинг Фоний тахаллуси билан форс-тожик тилида ёзган асарларидан ҳам намуналар берилган эди. Ўзбек ва форс-тожик адабиётида Фоний тахаллусида форс-тожикча шеър ёзган кишилар анча бўлган. Жуда кўп қўлёзмаларда Фоний тахаллуси билан ижод этган шоирларнинг асарлари тўпланган бўлиб, шулар орасида Навоийнинг форс-тожик тилида ёзган шсърларини ажратиб олиш анча мушкул бўлган эди. Кейинги текширишлар натижасида Париж кутубхонасида Навоийнинг Фоний тахаллусида ёзган девонининг иккита энг эътиборли қўлёзма нусхаси борлиги аниқланди. Бу қўлёзмаларнинг фото нусхалари институтга олинди. Бу китобда берилган намуналар ана шу қўлёзмалар фото нусхасидан олиб берилди.
Бу томда, аввалги томларда ҳам танланган асарлари алоҳида нашр қилинган шоирлар ижодидан ҳам намуналар берилган. Бунинг сабаби шундаки, «Ўзбек адабиёти» намуналари нашри системали чиқиб турадиган тўпламлар бўлганидан, ўзбек адабиёти тарихида у ёки бу даражада ўрин олган ҳамма ижодкорларнинг янги топилган асарларининг намуналари уларда чиқиб туриши мақбул деб топилди.
Намуналарнинг аввалги нашрларида маълум хронологияга эътибор қилинган бўлса-да, бу нашрда фақат ички хронология мавжуд. Чунки адабий меросни ўрганиш натижасида турли даврларда яшаган янги шоир ва ёдгорликлар аниқланмоқда ва топилмоқда, бинобарин, уларнинг асарларидан намуналар шу тўпламлардан жой олиши керак.
Жумладан, ўзбек маданияти ва адабиёти тараққиётининг маълум даврида Ўзбекистон ва Ўрта Осиёда яшаган анча олим ва шоирлар араб тилида жуда кўп илмий ва адабий асарлар яратганлар. Улар ижодини ўрганиш кейинги даврлардагина бошланди. Шу сабабдан бу томнинг иккинчи китоби охирида араб тилида ижод этган Ўзбекистон ва Ўрта Осиёлик адиблар асарларидан ҳам намуналар киритдик.
Бу нашрдаги Сайфи Саройи ва унинг замондошлари ижодларидан олинган намуналарни Э. Фозилов, Гадоий асарларини С. Ғаниева, Алишер Навоийнинг «Фоний» девонидан олинган намуналарни Ҳ. Сулаймон, Андалибдан олинган намуналарни Ф. Мусамуҳаммедова, Роқимдан олинган намуналарни О. Қосимхўжаева, Равнақдан олинган намуналарни Ҳ. Мухторова, Шавқий, Мирий ижодидан олинган намуналарни М. Маҳмудов, Нодирадан олинган намуналарни М. Қодирова, Узлатдан олинган намуналарни А. Мадаминов, Доий асарларидан олинган намуналарни Э. Иброҳимова тайёрлаганлар, Бону асарларидан олинган намуналарни Т. Жалолов томонидан нашр қилинган «Бону» номли китобдан олинди. |
Ўзбек адабиёти. 4 жилдликка илова. 5-жилд. 2-китоб. Т.: «Тошкент» бадиий адабиёт нашриёти, 1968.
Нашрдаги Ҳакима, Мутриба, Сиддиқий ижодларидан олинган намуналарни М. Маҳмудов, Ниёзий асарларидан олинган намуналарни Э. Иброҳимова, Рожий асарларидан олинган намуналарни В. Мўминова, Мутриб Хонахароб, Чокар, Фақирий асарларидан олинган намуналарни В. Мирзаев, Табибий асарларидан олинган намуналарни Ф. Ғанихўжаев, Девоний асарларидан олинган намуналарни Ф. Мусамуҳамедова, Анбар отин асарларини Ф. Ҳусаинова, Нодим асарларидан олинган намуналарни А. Халилбеков, Абу Али ибн Сино қиссаларини А. Ирисов, араб тилида ижод этган шоирлар асарларидан олинган намуналарни И. Абдуллаев тайёрлаган. |