Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Ўзбек адабиёти ва манбашунослик кафедраси Алишер Навоий таваллудининг 575 йиллиги муносабати билан 2016 йилнинг 18 май куни “Алишер Навоий ва XXI аср” мавзуида анъанавий Республика илмий-амалий анжумани ўтказилишини маълум қилади.
Илмий-амалий анжуманга қуйидаги йўналишлар бўйича мақолалар қабул қилинади:
1. Алишер Навоий таржимаи ҳоли ва фаолиятини ўрганиш масалалари.
2. Навоий шеъриятини тадқиқ қилиш муаммолари.
3. Алишер Навоий “Хамса”си: матн ва талқин муаммоси.
4. Алишер Навоий насри: услуб ва ғоя масалалари.
5. Алишер Навоий асарларининг тилшуносликдаги тадқиқи.
6. Таълим тизимида Навоий ижодини ўқитиш: назарий-услубий масалалар.
Мазкур анжуманда қуйидаги масалаларга алоҳида кўриб чиқилади:
• навоийшуносликнинг тадрижий тараққиёти қандай кечди? Умуман олганда, мазкур соҳа фан сифатида қандай шаклланди?
• Алишер Навоий ижоди XXI асрда қандай тамойиллар ва қандай методологиялар асосида ўрганилиши мумкин?
• навоийшунослик замонавий фанлар орасида қандай ўрин ва мавқега эга?
Илмий мақолаларга қуйидаги техник талаблар қўйилади:
1) муаллифнинг аввал фамилияси, кейин исми биринчи қаторда, илмий даражаси, фаолият юритаётган ташкилоти номи кейинги қаторда ўнг томонда курсив шаклда, 12 шрифт ўлчамда, оралиғи 1 интервалда келтирилади, унинг тагидан электрон почта манзили ёзилади;
2) илмий мақола сарлавҳаси ўртада, 14 шрифтда, қорайтирилган ҳарфларда берилади, бир сатрдан сўнг мақола матни бошланади;
3) илмий мақола матнида ҳарфлар ўлчами 14 шрифтда, ўнгдан 3 см, чапдан 1,5 см, юқори ва пастдан 2 см миқдорда жой қолдирилади, хатбошилар 1 смни ташкил қилади, сатрлар оралиғи 1,5 интервалда бўлиши лозим;
4) ҳаволалар ҳар бетда 1-рақамдан бошланади, мақола ичида келадиган жадвал ёки чизмалар рақамланган тарзда берилади, тартиб рақами эса ўнг томонда акс этади;
5) мақоладан сўнг фойдаланилган адабиётлар алифбо тартибида 12 шрифтда, оралиғи 1 интервал шаклда акс эттирилади, интернет манбасининг фойдаланилган санаси кўрсатилиши лозим.
Мақолалар ҳажми 5 саҳифадан кам бўлмаслиги керак.
Мақолалар тўплам шаклида чоп этилади, илмий талабаларга жавоб бермаган мақолалар эълон қилинмайди. Мақолалар учун тўлов бадали мавжуд эмас.
Илмий мақолалар қуйидаги электрон манзилга 2016 йилнинг 25 апрелига қадар қабул қилинади:
Электрон почта: [email protected]
Манзил: Тошкент, Олмазор тумани, Талабалар шаҳарчаси, ЎзМУ, Ўзбек филологияси факультети, Ўзбек адабиёти ва матншунослик кафедраси, 503-хона.
Телефонлар: +99897-714-43-55; +99890-135-43-27; +99890-960-39-63