Сунь Лицзе: “Хитой – Ўзбекистоннинг сармоя бўйича биринчи, савдо бўйича тўртинчи ҳамкори”

Хитой сармоя борасида Ўзбекистоннинг биринчи рақамли ҳамкори саналади. Хитой томони киритган сармоянинг умумий миқдори 7,6 миллиард АҚШ долларини ташкил этади.  Мазкур фикр Хитойнинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Сунь Лицзе томонидан Тошкентда 22 апрель куни ўтган “Ўзбекистон Республикаси ва Хитой давоми…

ХХVI Республика қорилар кўрик-танлови ғолиблари аниқланди

Тошкент шаҳридаги “Хўжа Аламбардор” жоме масжидида ўтказилган “26-қорилар кўрик танлови”нинг Республика босқичида Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги барча диний таълим муассасалари ва Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Тошкент ислом университети талабалари иштирок этишди. Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов, раис ўринбосари Шайх давоми…

“Энг яхши бадиий-публицистик асарлар” танлови ғолиблари аниқланди

Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фонди Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Ўзбекистон Бадиий академия, Темурийлар тарихи давлат музейи 2015 йилда яратилган “Энг яхши бадиий-публицистик асарлар” ва “Энг яхши санъат асарлари” кўрик-танловларини эълон қилган эди. Амир Темур таваллудининг 680 йиллиги байрами арафасида ана давоми…

ТИКА раҳбари Сердар Чам Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазири билан учрашди

7 апрель куни Туркия ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш агентлиги (ТИКА) раҳбари Сердар Чам Тошкентда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазири Анвар Алимов билан учрашди. Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазири икки давлат ўртасидаги ҳамкорликнинг ривожида ТИКАнинг аҳамияти катта эканини таъкидлади. Қайд этилишича, агентлик кўмагида кейинги давоми…

“Алишер Навоий ва XXI аср” мавзуида анжуманга марҳамат!

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Ўзбек адабиёти ва манбашунослик кафедраси Алишер Навоий таваллудининг 575 йиллиги муносабати билан 2016 йилнинг 18 май куни “Алишер Навоий ва XXI аср” мавзуида анъанавий Республика илмий-амалий анжумани ўтказилишини маълум қилади. Илмий-амалий анжуманга қуйидаги йўналишлар давоми…

Журналистика соҳасида “Олтин қалам” ХI Миллий мукофоти танловига марҳамат!

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси Журналистларни қайта тайёрлаш маркази билан ҳамкорликда миллий ва халқаро журналистиканинг энг юксак ютуқларини кенг оммалаштириш, ОАВ ходимлари фуқаролик позицияларини намоён этишлари учун шароит яратиш ҳамда журналистларда танқидий фикрлашни ва ижодий фаолиятга янгича ёндашувларни шакллантириш мақсадида “Олтин давоми…

Ўзбек ёзувчисининг китоби Туркияда чоп этилди

Туркиядаги “Ferfir” нашриёти ўзбек ёзувчиси Нуруллоҳ Муҳаммад Рауфхоннинг “Kuytudaki kulübe” (“Этакдаги кулба”) китобини чоп этди. Шараф Йилмаз муҳаррирлик қилган ушбу китобга муаллифнинг 11 (ўн бир) ҳикояси киритилган. Истанбулда ўтказиладиган анъанавий CNR китоб кўргазмасида 2016 йил 12 март куни “Kuytudaki kulübe” давоми…

“Энг гўзал ҳикоятлар” танловига марҳамат!

www.ziyouz.uz ва www.qadriyat.uz сайтлари “Энг гўзал ҳикоятлар” танловини эълон қилади. Танловда энг гўзал, ибратли ҳикоятлар таржималари билан иштирок этишингиз мумкин. Танлов тартиби: Танлов учун ўзингиз таржима қилган ҳикоят(лар)ни [email protected] почтасига юборинг. Материаллар 2016 йил 24 апрелига қадар қабул қилинади. Ғолиблар давоми…

Кувайт ўз мустақиллигининг 55 йиллигини нишонлади

Кувайт Давлати 25 февраль – Миллий байрамининг 55 йиллиги ҳамда 26 февраль – Озодлик санасининг 25 йиллигини нишонлади. Қўшалоқ байрам муносабати билан Кувайтда ҳамда дунё бўйлаб тантанали маросимлар ташкил этилди. Жорий йил январда Кувайт Амири Шайх Сабоҳ ал-Аҳмад ал-Жобир ал-Cабоҳ давоми…

Туркия жаз санъати вакиллари Тошкентда концерт беради

Туркия жаз санъати вакиллари Ўзбекистонда концерт беради. Мазкур ижодий сафар Ўзбекистонда жорий йил апрелда ЮНЕСКО шафелигида ўтказилаётган халқаро жаз фестивали доирасида ташкил этилмоқда. Туркиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси Маданият ва сайёҳлик бўлими хабарига кўра, жаз фестивалига беш нафар турк cанъаткори келиши кутилмоқда. “Аҳмет давоми…