Туркия: 15 июль фитнаси қатнашчилари жазосиз қолмайди

15 июль куни Туркияда давлат тўнтаришини амалга оширишга уринганлар албатта жазосини олади. Бу ҳақда Президент Ражаб Тойиб Эрдўғон давлат тўнтаришига уриниш пайти шаҳид кетганларни дафн этиш маросимида маълум қилган. Президентга кўра, Туркия халқи ўлимдан ҳам қўрқмай, ватанга хиёнат қилган ҳарбийларга давоми…

Тошкентда Франция миллий байрами нишонланди

14 июль куни Франциянинг Тошкентдаги элчихонасида расмий қабул маросими бўлиб ўтди. Франция миллий байрами – Бастилия олинган кун муносабати билан уюштирилган тадбирда дипломатлар, фан, таълим, санъат ва маданият намояндалари, ҳукумат ва парламент вакиллари иштирок этди. Маросимда Ўзбекистон ҳукумати номидан Ташқи давоми…

Қозоғистон БМТ Хавфсизлик Кенгашининг муваққат аъзоси бўлди

Қозоғистон Республикаси Осиё-Тинч океани давлатлари орасидан БМТ Хавфсизлик Кенгашининг муваққат аъзоси (2017-2018 йиллар) этиб сайланди. Бу ҳақда Қозоғистон ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар беради. Овоз бериш жараёни 28 июнь куни Нью-Йорк шаҳрида БМТ Бош Ассамблеясида бўлиб ўтган. Қозоғистон номзодини 193 давоми…

Ражаб Тойиб Эрдўғон: “Ғанимларга қарши бир ёқадан бош чиқариб курашиш лозим”

Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўғон Ширнак провинциясида жойлашган 172-танк бригадаси ҳарбий хизматчилари билан ифторлик қилди. Бу ҳақда Онадўли ахборот агентлиги хабар беради. Туркия етакчиси муқаддас Рамазон ойи кунларида ташкил этилган ифторликда сўзлаган маърузасида мамлакатни бўлиб ташлашга уринаётган ғанимлар – четдан давоми…

Владимир Путин: “ШҲТ маконида хавфсизликни таъминлаш асосий вазифа бўлиб қолмоқда”

Шанхай ҳамкорлик ташкилоти маконида хавфсизликни таъминлаш аъзо мамлакатлар олдидаги энг асосий вазифалар сирасига киради. Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путин Тошкентда 23-24 июнь кунлари ўтган ШҲТ Давлат раҳбарлари кенгаши мажлисидаги маърузасида таъкидлади. “Бундан кейин минтақавий аксилтеррор тузилмаси салоҳиятини янада ошириш, ҳуқуқ-тартибот давоми…

Ереванда генерал Гарегин Нждега ҳайкал ўрнатилгани халқаро ҳуқуқ ва инсонийликка зид деб баҳоланди

Иккинчи жаҳон урушида қатнашган озарбайжонлик фахрийлар Ереванда фашист генерали Гарегин Нждега ҳайкал ўрнатилгани муносабати билан Россия президенти Владимир Путинга мурожаат йўллади. Бу ҳақда Vesti.az хабар беради. Гитлерга яқин бўлган генерал Гарегин Нжде (Тер-Арутюнян) Вермахтнинг арманлардан иборат 30 минг кишили жазо давоми…

“Энг ибратли ҳаётий ҳикоялар” танловига марҳамат!

Хабарингиз бор, www.ziyouz.uz ва www.qadriyat.uz сайтлари “Энг гўзал ҳикоятлар” танловини эълон қилган эди. Аввалги танловда энг гўзал, ибратли ҳикоятлар таржималари аниқланган эди. Ушбу анъанани давом эттирган ҳолда Рамазон ойи муносабати билан янги “Энг ибратли ҳаётий ҳикоялар” танловини эълон қиламиз. Унда давоми…

Ўзбекистонлик 110 нафар француз тили ўқитувчиси ёзги мактабда малака оширди

Ўзбекистоннинг турли вилоятларида фаолият юритувчи 110 нафар француз тили ўқитувчиси ва методистлари 14-17 июнь кунлари ёзги мактабда малака оширди. Ёзги мактаб лойиҳаси илк бор Франциянинг Тошкентдаги элчихонаси томонидан Республика касаба уюшмалари федерацияси, Халқ таълими ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим давоми…

Тоғли Қорабоғ музокарасига тан олинмаган давлат жалб этилмайди

Тоғли Қорабоғ можароси Арманистон ва Озарбайжон ўртасида ҳал этиладиган масаладир. Бу ҳақда Озарбайжон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати раҳбари Ҳикмат Ҳожиев баёнот берди. Аввалроқ айрим мамлакатлар музокараларга Тоғли Қорабоғда ташкил этилган тан олинмаган давлатни ҳам жалб этишни таклиф этган эди. давоми…

Илҳом Алиев: “Дунё озарбайжонлари тарихий ватанидан узилмаслиги керак”

Жорий йил 3-4 июнь кунлари Бокуда дунё озарбайжонларининг IV машварати бўлиб ўтди. Озарбайжон давлат ахборот агентлиги хабарига кўра, анжуманда президент Илҳом Алиев қатнашиб маъруза сўзлади. И.Алиев дунёнинг турли мамлакатларида истиқомат қилаётган озарбайжон миллатига мансуб инсонлар тарихий ватанидан узилмаслиги лозимлигини таъкидлади. давоми…