Тошкентда Амир Темур ҳақида илк шеърий роман чоп этилди

20 декабрь куни Тошкентдаги “Китоб олами” мажмуасида Ораз  Абдуразаковнинг Соҳибқирон Амир Темурга бағишланган “Повелитель” (Ҳукмдор) шеърий романи тақдимоти бўлиб ўтди. Рус тилидаги мазкур асар етти қисмдан иборат бўлиши режалаштирилган йирик полотнонинг дастлабки жилдидир. Маросим аввалида “Илҳом” театрининг актёри Владимир Юдин давоми…

Владимир Тюрденев: “Россия ва Ўзбекистон ҳамкорлиги изчил ривожланмоқда”

20 декабрь куни Тошкентдаги “Пойтахт” бизнес марказида Россиянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Владимир Тюрденев иштирокида анъанавий матбуот анжумани ўтказилди. Анжуман аввалида Анқарадаги террорчилик хуружи оқибатида ҳалок бўлган Россиянинг Туркиядаги элчиси Андрей Карлов хотирасига сукут сақланди. Шундан кейин элчи В.Тюрденев давоми…

АҚШ Қуруқликдаги қўшинлар қўмондони Ўзбекистонда бўлди

13-15 декабрь кунлари АҚШ Марказий қўмондонлиги Қуруқликдаги қўшинлар қўмондони, генерал Майкл Гаррет бир гуруҳ маслаҳатчи ва ёрдамчилар билан Ўзбекистонда бўлди. “Мазкур ташриф хавфсизлик бўйича кенг кўламли ҳамкорлигимиз доирасида Ўзбекистон ҳукумати ва Мудофаа вазирлиги билан юқори даражада олиб борилаётган мулоқот давом этаётганидан давоми…

Тошкентда илк бор “Бирлашган миллат енгилмас” фортепиано композицияси намойиш этилади

Жорий йил 22 декабрь куни Ўзбекистон давлат консерваториясида тошкентлик иқтидорли созанда Артём Пак иштирокида фортепиано мусиқа концерти бўлиб ўтади. Маданий тадбир АҚШнинг Тошкентдаги элчихонаси кўмагида уюштирилмоқда. Мусиқий кеча давомида Ўзбекистонда илк бор Фредерик Ржевскийнинг “Бирлашган миллат енгилмас” композицияси ижро этилади. давоми…

Германияда суратга олинган овозсиз кинодурдона Жиззах ва Гулистонда намойиш этилади

Олмон ижодкорлари суратга олган “Чиғаноқлар маликаси” номли овозсиз кинокомедия дурдонаси 19-20 декабрь кунлари Жиззах ва Гулистон шаҳарларида томошабинлар эътиборига ҳавола этилади. Бу ҳақда Германия Федератив Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси матбуот хизмати хабар беради. Мазкур фильм 2013 йили Тошкент ва Фарғона водийсида давоми…

Буюк Британия Ташқи ишлар вазири ўринбосари Ўзбекистонга келади

Буюк Британия Ташқи ишлар вазирининг Европа ва Америка масалалари бўйича ўринбосари, мамлакат парламенти аъзоси Алан Дункан Ўзбекистонга ташриф буюради. Бу ҳақида Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси 16 декабрь куни хабар берди. Шу тариқа Алан Дункан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев инагурациясидан давоми…

Озарбойжон: “Ўт очишни тўхтатиш ҳақидаги келишув 1 суткада 33 бора бузилди”

Арманистон Қуролли кучлари ўт очишни тўхтатиш борасида Озарбойжон билан келишувни 33 маротаба бузди. Бу ҳақда Озарбойжон Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати 15 декабрь куни хабар беради. Қайд этилишича, икки ўртадаги фронт чизиғининг турли нуқталарида Озарбойжон армияси позицияларини Арманистон томонидан йирик колибрли давоми…

Мавлут Човушўғли: Хорижда FETÖга тегишли саксонга яқин тузилма ёпилди

Дунёнинг 12 мамлакатидаги FETÖ террорчи тузилмасига қарашли 79 та тузилма (ўқув даргоҳлари, нодавлат ташкилотлари) ёпилди ёки давлат тасарруфига ўтказилди. Онадўли ахборот агентлиги хабарига кўра, бу ҳақда Туркия Ташқи ишлар вазири Мавлут Човушўғли маълум қилган. Вазир айни пайтда террорчиликда айбланаётган Фатҳулла давоми…

Гурбангули Бердимуҳамедов: “Туркманистоннинг бетарафлик мақоми ҳамкорлик учун янги уфқлар очади”

12 декабрь куни Туркманистон Бетарафлик халқаро ҳуқуқий мақомини олганига 21 йил тўлди. Мазкур сана мамлакатда кенг тантана қилинди, деб хабар беради Туркманистон давлат ахборот агентлиги. Хусусан, пойтахт Ашхабодда Президент Гурбангули Бердимуҳамедов иштирокида Бетарафлик монументига гулчамбар қўйиш маросими бўлиб ўтди. Маросимда давоми…

Ерик Утембаев: “Ўзбекистон Қозоғистон ташқи сиёсатида муҳим ўрин эгаллайди”

Марказий Осиёнинг барқарор тараққиёти кўп жиҳатдан улкан сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий салоҳиятга эга Ўзбекистон билан ҳамкорлик даражаси ва сифатига боғлиқ. Шу боис Қозоғистон ўз ташқи сиёсатида Ўзбекистон  билан ҳамкорликка алоҳида эътибор қаратади. Бу ҳақда Қозоғистон Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва мухтор давоми…