Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг “Ислом тарихи” китоби нашр этилди

Тошкентдаги “Ҳилол-нашр” нашриётининг мажлислар залида Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг 2 жилдли “Ислом тарихи” китобининг тақдимот маросими бўлиб ўтди. Маросимда юртимизнинг нуфузли олимлари, чет элдан келган меҳмонлар ва мухлислар иштирок этишди. Маросимни “Ҳилол-нашр” нашриёти директори Исмоилхон Муҳаммад Юсуф очиб, давоми…

Тошкент шаҳрида “Бирга китоб ўқийлик!” акцияси ўтказилди

Пойтахтимиздаги “Болажон” маданият ва истироҳат боғида китобхонлик тарғиботига бағишланган акция ўтказилди. “Бирга китоб ўқийлик!” шиорида ташкил этилган ушбу акцияда ўқувчи ва талабалар, китоб мухлислари иштирок этди. Китоб акциясида турли нашриётлар ўз кўргазмаларини ташкил этишди. Ушбу кўргазмалар орқали юзлаб ёшлар таниқли давоми…

Тошкентда “Европа Иттифоқининг мини-модель” ўйини ўтказилди

Тошкент давлат юридик университети Халқаро ҳуқуқ факультетининг ўттиздан ортиқ талабаси “ЕИнинг мини-модель-2017” интерфаол ўйинида иштирок этди. ЕИнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ва ТДЮУ ҳамкорлиги маҳсули бўлган тадбир ЕИнинг инсон ҳуқуқлари бўйича ахборот кампанияси доирасида ташкиллаштирилди. “Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва илгари суриш  давоми…

Марказий Осиёдаги энг қадимий ёзув Қорақалпоғистондан топилган

Ўзбекистон Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлимининг қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтида Марказий Осиёдаги энг қадимий ёзув сақланмоқда. Бу ёзув милоддан аввалги V асрга тегишлидир, яъни 2500 йиллик тарихга эга. Бу ҳақида Қорақалпоғистон ахборот агентлиги хабар тарқатмоқда. 1976-1977 йилларда профессор М.Мамбетуллаев раҳбарлигидаги археолог-олимлар давоми…

Тошкентда ўнинчи бор олмонзабон ҳаваскор театр жамоалари фестивали ўтказилади

Жорий йил 18-19 ноябрь кунлари Ўзбекистон Ёшлар театри саҳнасида  юртимиздаги олмонзабон ҳаваскор театр жамоаларининг анъанавий фестивали бўлиб ўтади. Фестиваль доирасида Тошкент, Фарғона, Самарқанд ва Бухоро шаҳарларидаги “Wiedergeburt” олмон маданият марказларининг ҳаваскор театр жамоалари сўнгги бир йил давомида саҳналаштирган асарларни намойиш давоми…

Тошкент шаҳрининг Қўйлиқ мавзесида янги савдо маркази очилди

Тошкент шаҳрининг Қўйлиқ-1 мавзесида “korzinka.uz” супермаркети иш бошлади. Савдо марказининг очилиш маросимида миллий ва маҳаллий озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларининг кўргазмаси ўтказилди. Келган меҳмонларга маҳсулотлардан икром қилинди. Чегирма ва акциялар ташкил этилди. “Иш куни бўлишига қарамай очилиш маросимига бунчалик кўпчилик ташриф давоми…

Ўзбекистон ва АҚШ таҳдидларга қарши биргаликда курашади

9 ноябрь куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев АҚШ Президенти ёрдамчисининг ўринбосари, Жанубий ва Марказий Осиё масалалари бўйича бош директор Лиза Кертисни қабул қилди. АҚШнинг юртимиздаги элчихонаси матбуот хизмати хабарига кўра, учрашувда Жанубий Осиё бўйича янги стратегия ва икки томонлама ҳамкорлик масалалари давоми…

ЕИнинг Ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили Федерика Могерини Ўзбекистонга келмоқда

Жорий йил 10 ноябрь куни Европа Иттифоқининг Ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили, Европа Комиссияси вице-президенти Федерика Могерини ҳамда ЕИнинг Халқаро ҳамкорлик ва тараққиёт бўйича комиссари Невен Мимица Ўзбекистонга келади. ЕИнинг Ўзбекистондаги делегацияси матбуот хизмати хабарига кўра, юқори мартабали давоми…

Сунь Лицзе: “Зиддиятларни муроса ва мулоқот йўли билан ҳал этиш лозим”

3 ноябрь куни Тошкентда Хитой Халқ Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Сунь Лицзе маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари вакиллари билан учрашди. Дипломат журналистларга жорий йил 18-24 октябрь кунлари Пекинда бўлиб ўтган Хитой коммунистик партиясининг XIX съезди якунлари бўйича давоми…

Туркий тилли давлатлар ва қардош ўлкалар Миллий кутубхоналари уюшмаси тузилди

31 октябрь куни Туркиянинг Анталия шаҳрида Туркий тилли давлатлар ва қардош ўлкалар Миллий кутубхоналари уюшмаси (TÜRKÜBİR) тузилиши муносабати билан учрашув бўлиб ўтди. Анжуманда Ziyouz.com кутубхонаси ҳам фахрий меҳмон сифатида иштирок этди. Туркий тилли давлатлар ва қардош ўлкалар Миллий кутубхоналари уюшмаси давоми…