Ziyouz порталидан янги лойиҳа: Ҳафта ҳикояси

2018 йилдан Ziyouz порталида ҳар ҳафта жаҳон ва ўзбек адабиётидаги энг яхши ҳикояларни бериб бориш режалаштирилган. Энг яхши ҳикоялар мутахассислар ва мухлислар танлови асосида сараланади. Кўпинча биздан қайси ҳикояларни ўқийлик, деб сўрашади. Лойиҳадан мақсад ҳам ўқувчиларга энг яхши ва қизиқарли давоми…

2017 йилдаги диний-маърифий соҳадаги энг муҳим ислоҳотлар

2017 йил диний-маърифий соҳада ҳам ислоҳотларга, яхши хабарларга бой йил бўлди. Ўтаётган йилда диний-маърифий соҳадаги ўзгаришлар акс этган энг асосий янгиликларни эслаб ўтамиз. 2017 йил 17 январь. 2017 йилдан ўзбекистонлик фуқаролар учун ҳаж квотаси 7200 нафар қилиб белгиланди (илгари бу давоми…

2017 йили йўқотганларимиз

Тугаб бораётган 2017 йилда Ўзбекистон илм, фани ва маданияти бир нечта арбобларидан айрилди. Ziyouz.uz портали ушбу йилда вафот этган ўзбекистонлик давлат ва жамоат арбоблари, зиёлиларни хотирлайди. Академик Борис Бондаренко (1923-2017) Ҳисоблаш математикаси ва дифференциал тенгламалар соҳасидаги таниқли олим, Ўзбекистон Республикаси давоми…

Туркистонда татар шоирига Ҳусайн Бойқаро мукофоти берилди

Қозоғистоннинг Туркистонда шаҳрида 20-23 декабрь кунлари туркий тилларнинг 12-халқаро шеърият фестивали бўлиб ўтди. Фестивалда Туркия, Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистон, Озарбайжон, Тожикистон, Гагаузия, Болгария, Косова, Қрим, Руминия, Греция, Татаристон, Бошқирдистон, Доғистон, Кипр, Ироқ каби ўлкалардан 100 нафар туркийзабон шоирлар иштирок этди. Фестивал давоми…

TİKA Президенти: “Биз ҳамиша ўзбек қардошларимиз ёнидамиз”

Туркия ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш агентлиги (TİKA) Президенти, доктор Сердар Чам бошчилигидаги делегация Ўзбекистонда меҳмон бўлиб, бир қатор давлат ташкилотларида учрашувлар ўтказди. 19 декабрь куни туркиялик юқори мартабали меҳмон Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан қабул қилинди. Президент матбуот хизматига кўра, давлатимиз давоми…

USAID 15 мамлакат олим ва тадқиқотчиларини Тошкентда йиғди

Жорий  йил 11-13 декабрь кунлари АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID), Ўзбекистон Фанлар академияси ва Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳамда бошқа ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда “Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат хавфсизлиги учун маргинал сув ресурсларидан фойдаланишда инновациялар” мавзусида халқаро семинар ташкил этилди. давоми…

Туркманистон Бетарафлик халқаро мақомини олганига 22 йил тўлди

12 декабрь куни Туркманистон Бетарафлик халқаро ҳуқуқий мақомини олганига 22 йил тўлди. Мазкур сана муносабати билан Президент Гурбангули Бердимуҳамедов Туркманистон халқига табрик йўллади. Табрикда мазкур тарихий сана асрлар давомида дўстлик ва яхши қўшничилик муносабатларига содиқ бўлиб келган мамлакат нуфузини янада давоми…

“Қозоғистон-Ўзбекистон муносабатлари: кеча, бугун ва эртага”

Тошкент шаҳридаги “Пойтахт” бизнес марказида Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 25-йиллигига бағишланган “Қозоғистон-Ўзбекистон муносабатлари: кеча, бугун ва эртага” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Унда икки давлат дипломатик корпуси вакиллари, журналистлар, илм, маданият ва санъат арбоблари иштирок этди. Тадбирда давоми…

Тошкентда “Туркманистон – Буюк ипак йўлининг юраги” китоби тақдимоти бўлиб ўтди

Пойтахтимизда 30 ноябрь куни Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг “Туркманистон – Буюк ипак йўлининг юраги” номли китобининг тақдимоти ўтказилди. Шу муносабат билан ташкил этлган тадбирда дипломатик корпус вакиллари, олимлар, профессор-ўқитувчилар ва талабалар, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди. Туркманистоннинг мамлакатимиздаги Фавқулодда давоми…

«Афросиёб» газетаси янги йўналишда чоп этила бошлади

Самарқандда яна бир янги газета чоп этила бошланди. Аслида, «Афросиёб»нинг номи газетхонларга 2012 йилдан бери таниш. Аммо газетага ёзувчи Каримберди Тўрамурод муҳаррир этиб тайинлангач, газета ўз йўналишини ўзгартирди, у адабий-маърифий газетага айланди. Газетанинг «Мутолаа завқи» саҳифасида замондош ижодкорларнинг янги ҳикояларини, давоми…