Марказий Осиё савдо форуми илк бор Ўзбекистонда ўтказилмоқда

17 октябрь куни Тошкентда нуфузли халқаро тадбир –  VIII Марказий Осиё савдо форуми  (CATF) бошланди. АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) томонидан Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлиги билан ҳамкорликда ташкил қилинаётган ушбу тадбирда жаҳоннинг 27 та мамлакатидан 1000 дан ортиқ давлат ва хусусий бизнес давоми…

Тошкентда Туркманистон мустақиллигининг 27 йиллиги байрам қилинди

Туркманистоннинг Тошкентдаги элчихонасида тантанали қабул маросими бўлиб ўтди. Туркманистон Республикаси давлат мустақиллигининг 27 йиллиги муносабати билан уюштирилган тадбирда юртимиздаги хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлар ваколатхоналари раҳбарлари, дипломатлар, санъат ва маданият намояндалари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашди. Қабул маросимида Ўзбекистон давоми…

Шаҳидлар отилган ва дафн этилган жойлар зиёрат қилинди

14 октябрь куни бир гуруҳ зиёлилар, ижтимоий тармоқ фаоллари 1938 йили отилган миллат фидойилари, шаҳид боболаримиз отилган ва дафн этилган жойларни зиёрат қилдилар. Тарихчи Анвар Назир ташкил этган ушбу зиёрат қатағон қурбонлари хоклари дафн этилган Оқилота қабристонидан бошланди. Бу ерда давоми…

«Вақф» фондининг «Илм йўлида кўмак берамиз» хайрия акцияси тақдирлаш тадбири бўлиб ўтди

2018 йил 13 октябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг тадбирлар залида «Вақф» хайрия жамоат фонди томонидан эълон қилинган «Илм йўлида кўмак берамиз» номли диний таълим муассасалари талабаларининг тўлов-контрактларини тўлаб бериш ишлари бўйича хайрия акцияси бўйича тадбир ўтказилди. Шунингдек, Қуръони каримни ёд давоми…

Нобель мукофоти совриндори Азиз Санжар Ўзбекистонга ташриф буюрмоқда

Ўзбекистон миллий университети раҳбариятининг расмий таклифига биноан Шимолий Каролина университети (АҚШ) Биокимё ва биофизика профессори, 2015 йил Нобель мукофоти совриндори Азиз Санжар 2018 йилнинг 15-22 октябр кунлари Ўзбекистон ташриф буюрмоқда. Ташриф давмида профессор молекуляр биология соҳасида фаолият кўрсатаётган мутахассислар билан давоми…

Ахмет Башар Шен: «Туркия инсонпарварлик ёрдамлари бўйича дунёда биринчи ўринга кўтарилди»

2018 йил 4 октябрь куни Туркия Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги элчихонасида Фавқулодда ва мухтор элчи Ахмет Башар Шен билан бирга «Туркиянинг ташаббускор ва гуманитар ташқи сиёсати» мавзусида матбуот анжумани ўтказилди. Унда элчи жаноблари қардош Туркия давлатининг сўнгги йилларда жаҳон бўйлаб амалга давоми…

Шайх Муҳаммад Аввома ва доктор Муҳйиддин Муҳаммад Аввома китоблари тақдимоти бўлиб ўтди

«Hilol-Nashr» нашриётида «Фақиҳ имомлар ихтилофида ҳадиси шарифнинг ўрни» ва «Жавомеъул калим» номли янги китоблар тақдимоти бўлиб ўтди. Унда суриялик машҳур муҳаддис аллома шайх Муҳаммад Аввома, унинг ўғли доктор Муҳйиддин Муҳаммад Аввома, республикамизнинг таниқли уламолари, шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг давоми…

Миллий кутубхонада Чўлпон асарларининг франциялик таржимони билан учрашув бўлиб ўтди

26 сентябрь куни Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон миллий кутубхонасида франциялик тадқиқотчи ва таржимон Стефан Дюдуаньон билан ижодий учрашув бўлиб ўтди. Маърифий тадбир Европа тиллари байрами муносабати билан Франциянинг Ўзбекистондаги элчихонаси томонидан ташкил этилди. Кўп йиллардан буён Марказий Осиё адабиёти ва давоми…

Маҳмуд Кошғарий номидаги V халқаро ҳикоялар танловининг Ўзбекистон босқичи ғолиблари аниқланди

Евросиё Ёзувчилар уюшмаси томонидан ўтказилаётган Маҳмуд Кошғарий номидаги V халқаро ҳикоялар танловининг Ўзбекистон босқичи якунланди. Халқаро ижодий беллашувнинг Ўзбекистон босқичи www.ziyouz.uz портали томонидан ташкил этилди. Танлов шартига кўра, ижодкорлар ҳали матбуотда чоп этилмаган, эркин мавзудаги ҳикояларини тақдим этиши кўзда тутилган давоми…

Бинали Йилдирим: “Турк-ўзбек қардошлиги кўп асрлик тарихга эга”

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 24 сентябрь куни расмий ташриф билан Ўзбекистонга келган Туркия Республикаси Буюк Миллат Мажлиси раиси Бинали Йилдиримни қабул қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти матбуот хизмати хабар беради. Мулоқотда томонларнинг биргаликдаги саъй-ҳаракатлари туфайли Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги давоми…