1919 йилда суратга олинган олмон фильми Ўзбекистон шаҳарларида намойиш этилади

“Қўғирчоқ” номли олмон овозсиз фильми Бухоро, Қарши ва Термиз шаҳарларида намойиш этилади. Премьера Германиянинг Тошкентдаги элчихонаси томонидан Ўзбекистон Маданият вазирлиги билан ҳамкорликда  ташкил этилмоқда. Фильм “Сўғдиёна“ ўзбек миллий чолғулари камер оркестри бадиий раҳбари ва дирижёри, профессор Феруза Абдураҳимова томонидан яратилган давоми…

Туркия фазони тадқиқ этувчи саноқли давлатлар сафига қўшилмоқда

Туркияда яқин фурсатда фазовий тадқиқотлар бўйича миллий агентлик ташкил этилади. Мазкур масала бугун Туркия сиёсий доиралари ва илм-фан аҳли орасида кенг муҳокама қилинмоқда. Президент Ражаб Тоййиб Эрдўғон фазовий тадқиқотларни ривожлантириш муҳим вазифа эканини кўпдан бери таъкидлаб келади. Мамлакат етакчиси бу давоми…

Ляньюньган: Хитойнинг шарқий дарвозаси

Хитойнинг Ляньюньган шаҳри яқин йилларда Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо давлатларнинг йирик логистикага марказига айланади. Чин юртига сафар қилган ўзбекистонлик журналистлар делегацияси ушбу шаҳарда ҳам бўлиб, транспорт-логистикани ривожлантириш имкониятлари билан танишдилар. Цзянсу провинциясининг шарқий сарҳадида жойлашган Ляньюньган шаҳри савдо-иқтисодий муносабатларни кенгайтиришга давоми…

Ўзбекистонда олмон тилининг ёш билимдонлари аниқланди

19 ноябрь куни Тошкентда олмон тилини ўрганувчи ўқувчилар ўртасида ифодали ўқиш танлови бўлиб ўтди. Анъанавий танлов ўн биринчи бор Германиянинг Тошкентдаги элчихонаси томонидан ташкил этилди. Элчихонанинг Маданият ва матбуот бўлими маълум қилишича, ижодий мусобақада Ўзбекистондаги ўрта мактаб ва академик лицейларнинг давоми…

Хитойнинг Цзянсу провинцияси Ўзбекистон билан ҳамкорликни кенгайтириш истагида

Хитойнинг Цзянсу провинцияси Ўзбекистон билан турли соҳалардаги ҳамкорликни кенгайтиришга тайёр. Бу ҳақда мазкур провинция ҳукуматининг Ташқи алоқалар бошқармаси бошлиғи ўринбосари Хуан Шицзян ўзбекистонлик журналистлар билан Нанкин шаҳрида ўтган учрашувда маълум қилди. Хуан Шицзян Ўзбекистон Хитой томони таклиф этган “Бир белбоғ, давоми…

“Синьхуа” – давр билан ҳамқадам агентлик

“Синьхуа” ахборот агентлиги Марказий Осиё, хусусан, Ўзбекистон ҳаётига доир воқеа-ҳодисаларни янада кенгроқ ёритишга интилади. Бу ҳақда ахборот агентлиги расмий сайти (Xinhuanet.com) бош муҳаррири ўринбосари Кевин Лиу Пекинда Ўзбекистон журналистлари делегацияси билан учрашувда маълум қилди. Кевин Лиунинг қайд этишича, бугун Хитой давоми…

Давут Гази Бенли: “Турку ўзбек эт билан тирноқ каби…”

Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги қардошлик алоқалари жадал равнақ топмоқда. Туркия миллий байрами – Республика куни тантана қилинаётган кезларда мазкур мамлакатнинг Тошкентдаги элчихонаси Матбуот маслаҳатчиси Давут Гази Бенли билан суҳбатлашдик. – Жаноб Давут Гази Бенли, суҳбатимиз аввалида Ўзбекистон ва Туркия ҳамкорлигининг давоми…

Алан Мельцер: “Диний эркинлик ҳимоя қилинмаган жойда экстремизм илдиз отади”

Диний эркинлик инсон ҳуқуқларининг муҳим таркибий қисми саналади. Мазкур ҳуқуқ ҳимоя қилинмаган, кафолатланмаган жойда эса турли бузғунчи ғоялар авж олади. АҚШнинг муваққат ишончли вакили Алан МЕЛЬЦЕРнинг қуйида эътиборингизга ҳавола этилаётган “Диний эркинлик: замонавий дунё учун тарих сабоқлари” деб аталган мақоласида давоми…

Насер Бушерит: “2019 йил Жазоир ва Ўзбекистон ҳамкорлигида янги саҳифа очади”

1 ноябрь куни Жазоир Халқ Демократик Республикаси ўз миллий байрами – Инқилоб бошланган сананинг 64 йиллигини нишонлайди. Миллий байрам арафасида мазкур мамлакатнинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Насер Бушерит билан суҳбатлашдик. – Элчи жаноблари, 1 ноябрь санаси Жазоир халқи учун давоми…

Азиз Санжар: “Туркий дунё ёшларининг илмга рағбатини кучайтирмоғимиз лозим”

Кимё бўйича Нобель мукофоти соҳиби, АҚШнинг Шимолий Каролина университети профессори Азиз Санжар Ўзбекистон Миллий университети таклифига кўра юртимизда меҳмон бўлиб турибди. Мазкур ташриф Turkish Airlines авиакомпанияси  ва Туркия ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш агентлиги (TİKA) кўмагида ташкил этилди. Асли туркиялик атоқли олим давоми…