АҚШ электр энергияси бўйича минтақавий ҳамкорликни кучайтирмоқда

Америка Қўшма Штатлари Марказий Осиё минтақавий электр энергияси бозори (CAREM) концепцияси ва истиқболларига қаратилган икки кунлик семинарни қўллаб-қувватлади. Бу ҳақда АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси матбуот хизмати хабар беради. АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) шафелигида ўтказилган анжуманда Марказий Осиёнинг бешта мамлакатидан келган давоми…

Ўзбекистонда Европа тиллари куни қандай нишонланди?

Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида 26 сентябрь – Европа тиллар куни доирасида маърифий тадбирлар ўтказилди. Тадбирнинг расмий очилиш маросимида ЎзДЖТУ раҳбарияти ва ҳамкор давлатлар элчилари қатнашди. Франция, Германия, Швейцария, Руминия ва Грузия давлатлари элчихоналари, ЕИнинг юртимиздаги ваколатхонаси ҳамда Гёте институти давоми…

Америкалик олим Тошкентда овқатланиш билан боғлиқ касалликлар ҳақида маъруза қилди

Доктор Кент Торнбург Тошкентда овқатланиш масалалари бўйича халқаро анжуман очилди, деб хабар беради АҚШнинг юртимиздаги элчихонаси матбуот хизмати. Тадбир Орегон саломатлик ва фан университети, Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазирлиги ва “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия жамғармаси томонидан ташкил этилди. АҚШ элчихонаси давоми…

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг «Олам ва одам, дин ва илм» номли янги китоби тақдимоти бўлиб ўтди

2019 йил 14 сентябрь куни «Ҳилолнашр» нашриёт-матбаасида Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ қаламига мансуб «Олам ва одам, дин ва илм» номли янги китоб тақдимоти бўлиб ўтди. Тадбирда китобхонлар, диний соҳа вакиллари, ёзувчи ва адиблар, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок давоми…

Ўзбекистондаги энг баланд бино қурилишига доир янги тафсилотлар маълум бўлди

Ўзбекистон ва Туркия ҳамкорлигида бунёд этилаётган, нафақат мамлакат, балки минтақадаги энг баланд иншоот бўлиши кутилаётган мажмуа “Nest One” деб номланади. Бу ҳақда 29 август куни Тошкентда бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилинди. “Tashkent City” халқаро ишбилармонлик марказидаги осмонўпар иншоот Ўзбекистоннинг давоми…

“Шарқ тароналари” фестивалида АҚШни қайси жамоа тамсил этиши маълум бўлди

“Henhouse Prowlers” блюграсс гуруҳи Самарқандда ўтадиган бу йилги “Шарқ тароналари” мусиқа фестивалида АҚШни тамсил этади. Бу ҳақда АҚШнинг Тошкентдаги элчихонаси матбуот хизмати маълум қилди. Ушбу ижодий гуруҳ фақат халқаро фестивалда қатнашиб қолмай, Тошкентда маҳорат машғулоти ва концерт ўтказади. Хусусан, 23 давоми…

АҚШ элчиси замонавий қулликка қарши курашишнинг долзарб вазифаларига тўхталди

30 июль – Одам савдосига қарши курашиш умумжаҳон куни муносабати билан Тошкентнинг “Бродвейи”да  – Сайилгоҳ кўчасида АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID), Одам савдосига қарши кураш бўйича идоралараро комиссия ва Халқаро миграция ташкилоти (ХМТ) ахборот кампанияси ўтказди. Тадбирда АҚШнинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва давоми…

АҚШ силга қарши кураш дастури доирасида Ўзбекистонга 730 минг долларлик ускуналар тақдим этди

АҚШ Ўзбекистон тиббиёт муассасаларига силга қарши кураш дастури доирасида 730 минг долларлик янги лаборатория дастгоҳлари ва видео ускуналар тақдим этди. Бу ҳақда 19 июль куни Тошкентда АҚШ Халқаро тараққиёт агентлигининг (USAID) силга қарши кураш дастурларига бағишлаб ўтказилган анжуманда маълум қилинди. давоми…

15 июль — Туркияда Демократия ва Миллий бирлик куни

Бугун Тошкентда “Туркияда 15 июль — давлат тўнтаришига хоинона уриниш бартараф этилганининг уч йиллиги” мавзусида халқаро конференция бўлиб ўтди. Унда қардош Туркиядан ташриф буюрган олимлар, дипломатик корпус вакиллари, журналистлар иштирок этди. Конференция 2016 йил 15 июль санасида шаҳид бўлганлар ҳақига давоми…

Ўзбек ва турк компаниялари Марказий Осиёдаги энг баланд бинони қурмоқда

Tashkent City халқаро ишбилармонлик маркази ҳудудида барпо этилаётган 50 қаватли бино нафақат Ўзбекистон, балки Марказий Осиёдаги энг баланд бино бўлиши кутилмоқда. Бу ҳақда 5 июль куни Тошкентда бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилинди. “Tashkent City” халқаро ишбилармонлик марказидаги йирик лойиҳа давоми…