Синъитиро Накамура. Қўрғонга йўл (ҳикоя)

— Ойижон, қаёққа боряпмиз? — сўради қизча онасига чўчинқираб қараб. — Отанг бошлаб боряпти бизни, — жавоб берди онаси. — Ота, биз қаёққа боряпмиз? — сўради қизча отасидан. — Бир яхши жойга. Сен ҳали тушунмайсан, — узуқ-юлуқ жавоб қилди отаси давоми…

Ҳакима Ғафурова. ‘‘Хитойча ҳикмат – японча қалб’’

(Япон адабиёти тараққиёти ҳамда Аёл кундаликларида гўзаллик ифодаси) Ҳамма замонларда ҳам бадиий адабиёт ижтимоий-сиёсий ҳаёт ва мавжуд этик-эстетик қадриятларни акс эттириб келган. Ҳар бир бадиий асар давр оша англашилади, давр эса шу асарнинг бадиий шакли юзага келишига имкон беради. Адабиёт давоми…

Акутагава Рюноскэ. Лойхўрак (ҳикоя)

1-таржима ЛОЙХЎРАК Бу воқеа 1880 йил май ойида, кечга томон содир бўлди. Икки йил ўтгач, Ясная Полянага қайта ташриф буюрган ва шу ерда меҳмон бўлиб турган Иван Тургенев ҳамда қўрғоннинг хўжайини граф Толстой Воронка дарёси ортидаги ўрмонга лойхўрак овлаш учун давоми…

Ясунари Кавабата. Кўзгудаги ой акси (ҳикоя)

1-таржима ОЙНАДАГИ ОЙ Бир куни Кёконинг миясига иккинчи қаватда тўшакка михланиб ётган эрига қўлойнада томорқани кўрсатиш фикри келиб қолди. Шу билан бемор ҳаёти ўзгариб қоладигандай эди. Лекин ўртада бошқа гаплар бўлиб кетди. Қанақа ойна эди ўзи у? Бу ойна Кёко давоми…

Акутагава Рюноскэ. Расёмон дарвозаси (ҳикоя)

1-таржима РАСЁМЎН ДАРБОЗАСИ Бу рутубатли оқшом чоғи рўй берди. Қайсидир бир қарол Расёмўн дарбозаси панасида ёмғир тинишини кутмоқда эди. Дарбоза панасида қаролдан бўлак ҳеч зоғ йўқ. Фақат бўёғи кўча бошлаган йўғон устундан чирилдоқ хониши таралмоқда. Ҳолбуки, Расёмўн дарбозаси анча-мунча гавжум давоми…

Акутагава Рюноскэ. Ўргимчак уясининг толаси (ҳикоя)

1-таржима ЎРГИМЧАК УЯСИНИНГ ТОЛАСИ 1 Кунларнинг бирида Будда жаннат ҳовузининг бўйида танҳо кезиб юрарди. Ҳовуз юзаси марвариддек оқ нилуфарлар билан қопланган, уларнинг гулкосаларидан чор атрофга зариф ва муаттар бўй таралар эди. Жаннатда тонг палласи эди. Хаёллар оғушига чўмган Будда тўхтади-ю, давоми…

Ясунари Кавабата. Оловга томон талпинаётган аёл (ҳикоя)

Кўл олисдан хира мавжланиб кўзга ташланар эди. У ой ёғдусига чўмган кўҳна боғдаги ҳовузга жимирлаб қуйилаётган сувнинг рангини эсга соларди. Кўлнинг қарама-қарши қирғоғида дарахтлар ёнарди. Ёнғин кўзга ургудай шитоб билан ёйилиб борарди. Чамаси, ўрмонга ўт тушганга ўхшайди. Қирғоқ бўйлаб тутун давоми…