Азиз Несин. “Адабиётсевар” (ҳикоя)

Иккинчи қаватимизга янги ижарачилар кўчиб келишди. Уларнинг келиши осон бўлдию бироқ ашқал-дашқалларини ташишига нақ бир ҳафта кетди. Хабарингиз бор, ҳозирги кўпқаватли уйларда истиқомат қилувчилар эски одамлардай оқибатли эмас. Ҳатто битта қаватда яшаб туриб ҳам бир-бирини танимайдиган, салом-алик қилмайдиган қўшнилар бор. давоми…

Аркадий Аверченко. Пашша (ҳикоя)

1 Бир маҳбуснинг кундалигидан Мана, ваниҳоят ёлғиз қолдим. Ё товба, бу қандай кўргулик, тиқ этган овоз йўқ, ҳатто бирорта жонли маҳлуқ ҳам. Кўзларимга ишонайман, шу қаршимдаги нима, девордаги? Ҳайрият қўзғоляпти, тирик. Бу қандай бахтиёрлик, бу қандай саодат! Бу маҳал совуқ давоми…

Анор. Мен, сен, у ва телефон (ҳикоя)

“Телефон рақамлари ҳеч ўхшамас бир-бирига бироқ барчасида инсон овози бор… …ёмон кунлар ҳеч ўхшамас бир-бирига бирида ўзинг жим қоласан бирида телефон…” Воқиф Вакилов Ўтган куни сенинг телефонинг вафот этди. Ўйлама, фақат инсонлар ўлмайди, телефон рақамлари ҳам ўлади. Умр бўйи кўплаб давоми…

Ўлимидан аввал бутун душманларини афв қилди…

(Улуғ рус шоири Пушкиннинг қизи Мария Гартунг ҳаёти ва ўлими ҳақида) “Онасининг нодир гўзаллигию отасининг улкан истеъдоди унда бирлашганди, бундай ҳислатлар бир аёл учун фақатгина хаёл ёҳуд орзу бўлиши мумкин холос”, — дея ёзади Мария Гартунгнинг замондошлари. Лев Толстой “Анна Каренина” давоми…

Рамиз Равшан. Ҳамма ўғил ўстирганди… (ҳикоя)

Етим Қули гоҳ у эшикка, гоҳ бу эшикка бош уриб етимчилик ташвишлари ичра томлардан йиқилиб, дарёларда бўғилиб, дунёнинг барча азобу уқубатини тортиб улғайган бир одам эди. Бироқ томлардан йиқилганида бирор жойи синмаганди, дарёларга чўкиб ўлмаганди, уни фақат ўша исмсиз ташвишлар давоми…

Азиз Несин (1915-1995)

Азиз Несин (тахаллуси; асл исми Маҳмуд Нусрат — Mehmet Nusret Nesin) (1915, Истанбул — 1995, Измир; Истанбулда дафн этилган) — турк ҳажвий ёзувчиси, драматург, Нафис санъат академияси (Истанбулда ўқиган (ҳарбий маълумотга ҳам эга). «Марко пошо» (1946) тараққийпарвар ҳажвий газетаси ва давоми…

Илғор Фаҳмий (1975)

Илғор Фаҳмий (İlqar Fəhmi) – шоир, носир, драматург ва ссенарийнавис. 1975 йилда Бокунинг Зира қишлоғида туғилган. 1992-1996 йилларда Боку давлат университетининг ҳуқуқ факултетида таҳсил олган бўлса, кейинчалик Белорус давлат иқтисод университетини тамомлаган. 2002 йилда “Энг сўнгги поезд” (“Итлар”) пьесаси Жаннат давоми…

Канон Ҳожи (1975)

Канон Ҳожи (Kənan Hacı) – ёзувчи, ссенарист, шоир ва таржимон. Озарбойжоннинг Бокунинг Бузовна туманида таваллуд топган. Асарлари рус, инглиз, украин, турк, форс тилларига таржима қилинган. “Ўзингдан қочмоқнинг имкони йўқ”, “Қушлар учун карусел”, “Ерости шамол”, “Адабиётнинг кулиси”, “Чеҳраи қон”, “Энг сўнгги давоми…

Аркадий Аверченко. Ўзим ҳақдаги биринчи латифа

Бир неча кунлар аввал мен икки машҳур инсон ҳақида жуда ҳайратомуз латифа ўқиб қолдим ва қўрқувга туша бошладим. Бу латифаларнинг биринчиси таниқли генерал Драгомиров ҳақида бўлиб, шундай мазмунда эди: “Ҳаммамизга маълумки, таниқли ва жонкуяр генерал Драгомиров ўзининг топқирлиги, донолиги билан давоми…

Владимир Маяковский (1893-1930)

Маяковский Владимир Владимирович [1893.7(19).7, Кутаиси ш. — 1930.14.4, Москва] — рус шоири. 1906 йил, отаси вафотидан сўнг, оиласи билан Москвага кўчиб бориб, классик гимназияга, 1911 йил эса тасвирий санъат, ҳайкалтарошлик ва меъморчилик билим юртига ўқишга кирган. Шу йили рус футуристпар давоми…