Наби Хазрий (1924-2007)

Наби Хазрий (Nəbi Xəzri; ҳақиқий исми — Наби Алекпер ўғли Бобоев, 1924, Боку — 2007, Боку) — озарбойжон шоири, носир, драматург, публицист, таржимон. Озарбойжон халқ шоири (1984). СССР давлат мукофоти лауреати (1973). Ҳизмат кўрсатган санъат арбоби (1979). Озарбойжон радио қўмитасида давоми…

Галактион Табидзе (1892-1959)

Галактион Табидзе (გალაკტიონ ტაბიძე) – XX аср грузин адабиётида ёрқин из қолдирган шоирлардан бири. Грузия халқ шоири (1933). Унинг “Санъаткорона шеърлар”, “Ватан. Ҳаётим”, “Юзта шеър” каби тўпламлари, “Жон Рид”, “Давр”, “Инқилобий Грузия”, “Акакий Церетели” каби достонлари, айниқса, машҳур. НУР Зулматни давоми…

Ибройим Юсупов (1929-2008)

Ибройим Юсупов (1929–2008) ижоди ХХ асрнинг иккинчи ярми – XXI аср бошларидаги қорақалпоқ адабиёти тарихида ёрқин саҳифани ташкил қилади. Ибройим Юсупов 1929 йили Чимбой туманидаги Озод қишлоғида таваллуд топди. 1949 йил Қорақалпоқ давлат педагогика институтини битиргач, 1961 йилгача шу олий давоми…

Гауссу Диавара (Мали)

Гауссу Диавара – малилик шоир НИГЕР ДАРЁСИГА Обиҳаёт дарёси, Нигер, кўҳна тарих аввалидурсан! Асрларнинг қаърига сингди салтанатлар беному нишон. Аммо тўхтам билмайсан ҳануз бамисоли боқий умрсан, Қораларга ризқ бергувчисан, қораларнинг жонига дармон. Тннч, осуда оқардинг, Нигер, дориламон кунлар кечганда. Сенинг давоми…

Фридрих Шиллер (1759-1805)

Буюк немис шоири, драматурги, санъат назариётчиси, тарихчиси Иоганн Кристоф Фридрих Шиллер (Johann Christoph Friedrich von Schiller) 1759 йил 10 ноябрда Марбах шаҳрида дунёга келди. Бу йил адиб таваллуд топган кунга 250 йил тўлади. Фридрих Шиллер Г.Э.Лессинг ва И.В.Гётелар билан бир давоми…