Кришан Чандар. Аёл қалби (ҳикоя)

Судҳа чиройли ҳам эмасди, хунук ҳам. Рисоладаги қизлардайин бир қиз эди. Юзи буғдойранг, оёқ-қўлларининг териси тип-тиниқ, феъли бироз каж бўлгани билан жуда меҳнаткаш: иш деганни тиндиради. Овқатни-ку асал қилиб юборади, кашта-рўмол тикишга суяги йўқ, саводхонликда ҳам ҳеч кимдан қолишмайди. Аммо давоми…

Рабиндранат Тагор. Соҳил ҳикояси (ҳикоя)

Агар шу кунгача кўрган-кечирганларимнинг ҳаммасини тошларимга батафсил ёзиб боришнинг иложи бўлганда эди, биргина зинапоямнинг ўзини ўқиб чиқишга бир неча кун керак бўларди. Модомики ўтмишдан ҳикоят тинглаш ниятингиз бор экан, келинг, зинапоямга ўтиринг-да, тўлқинлар шовқинига қулоқ тутинг. Улар қаъридан аллақачонлар унут давоми…

Видия Найпол. Икки дунё (Нобель маърузаси)

Бугун мен ғалати ҳолатдаман. Омма олдида қироатлар қилар эдим-у, аммо маърузалар ўқимаганман. Мендан маъруза қилишни сўраганларга, бу менинг қўлимдан келмайди деб жавоб берар эдим. Ҳақиқатан ҳам шундай. Қарийб ярим асрлик ҳаётини сўзлар ва ҳиссиётларга бағишлаган одамнинг айтадиган гапи бўлмаслиги қизиқ давоми…

Дейл Карнеги. Имконни бой берманг!

БИРИНЧИ ҚИСМ ТАШВИШ ҲАҚИДА НИМАЛАРНИ БИЛИШ КЕРАК 1 б о б «Бугунги кун бўлмаси»да яшанг 1871 йил баҳорида бир йигит қўлига китобни олди-да, унинг бутун келажакдаги ҳаётига чуқур таъсир қилган йигирма иккита сўзни ўқиди. Бу йигит Монреаль шаҳар касалхонасида тиббиётни давоми…

Александр Куприн. Сўнгги ижро (ҳикоя)

Учинчи ва тўртинчи кўринишлар оралиғидаги танаффус якунланмоқда эди. Капельмейстер Геккендольф Бобил асирлигидаги яҳудийлар йиғиси ғоятда ёрқин тасвирланган энг қизиқарли жойгача ҳозиргина етиб келди. Иван Иванович нуқул сержазава, фуга нола қилиб турадиган шундай пьесаларни жонидан яхши кўрарди – унда флейтанинг ҳасрат давоми…

О’Генри. Йигирма йилдан сўнг (ҳикоя)

Полициячи посбон кўчадан важоҳат билан ўтиб борарди. У яккам-дуккам учрайдиган йўловчиларни ҳайратга солиш учун атайлаб важоҳатли кўринаётгандир, балки бу унга одат бўлиб қолгандир. Ҳаво нам, ҳали соат кечки ўн бўлиб улгурмаган эса-да, қаттиқ эсаётган шамолдан ёмғир ҳиди келарди, кўчалар деярли давоми…

Сомдев. Достонлар уммони (иккинчи китоб)

РИВОЯТНИНГ БОШЛАНИШИ БИРИНЧИ ДОЛҒА Гаурий қучоғидаги Вибҳу баданидан чиққан тернинг томчиси сизни ўз паноҳида асрагай; Вибҳу кўзидаги оташдан жон-пони чиқиб кетган Кама бамисоли сувли қалқондай ўзини шу томчи тер билан ҳимоя қилган эди. Кайлас тоғида Шиванинг ўзи ганлар ичиди аълоси давоми…

Сомдев. Достонлар уммони (биринчи китоб)

РИВОЯТГА МУҚАДДИМА Бир замонлар Мандар тоғи билан пишиб чайқатилган баҳри уммондан абадият оби ҳаёти – амрит ажралиб чиққандайин, ушбу ривоят олийжаноб Гириндрнинг қизига ошиқи беқарор бўлиб қолган Ҳарнинг лабларидан вужудга келмиш. Унинг мазасидан ҳеч ўйлаб-нетиб ўтирмай тотиб кўрганлар барча бало-офатлардан давоми…

Йогендрантҳa Шарма “Арун”

ГАНГАМ МАНИМ БЕҚИЁС Ҳимолайдан тушиб келиб, Абадият муждасини келтирар Гангам маним. Баҳри муҳит бирла бўлиб, ҳамоғуш Ўзи ҳам айланур баҳри муҳитга. Бу ердаги ҳаёт тиним бермай ҳансирар Автоларнинг узун-узун карвонларидан. Беихтиёр кўз олдимга келади Гангам, Менга ҳаёт бахш айлаган онажон давоми…

Алка Синҳ

ОШИҚ КЎКЛАМ Қучоғинг тўлдириб, Бўлибман бир гулдаста Қуёшдан ҳино суриб, Ерлар қизарди аста. Ҳавога пуркаб атир Ажиб суврат чекмишсан. Майна ҳам бўлмиш асир. Дўстим, не кор этмишсан? Оёғингда позеблар Таратар турли садо. Борлиқ сендан ранг тилар, Куй тилар мисли гадо. давоми…