Сайди Умиров. Адабиёт – фидойилар билан барҳаёт

Кўнгил хоҳиши, қалб амри билан ёзган маъқулроқ, эмин-эркин фикрлайсан, табиий, самимий, ишончлироқ чиқади. * * * Айрим амалдор, пулдорлар, ўз хатоларидан ташқари, эркатой, тизгинсиз фарзандлари, қариндошлари қилмишлари, қинғирликлари учун ҳам азият чекишади. * * * Оқибатсиз қариндошдан олижаноб «бегона» яхши. давоми…

2020 йили йўқотганларимиз

Якунига етаётган 2020 йил Ўзбекистон илм, фани ва маданияти учун ҳузун йили бўлди. Коронавирус пандемияси оқибатида бир нечта арбоблардан айрилдик. Ziyouz.uz портали ушбу йилда вафот этган ўзбекистонлик давлат ва жамоат арбоблари, зиёлиларни хотирлайди. Халқ шоири Шукрулло (1921-2020) Истеъдодли шоир, драматург давоми…

Сайди Умиров (1938-2020)

Адабиётшунос олим, мунаққид, Ўзбекистон ёзувчилар, журналистлар ижодий уюшмалари аъзоси, Республикада хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси, “Олтин қалам” мукофоти совриндори Сайди Умиров 1938 йил 10 февралда Самарқанд вилояти Пайариқ тумани Жўрабой қишлоғида туғилган. У Самарқанд давлат университетининг филология факультетини тамомлаган. Сайди Умиров давоми…

Сайди Умиров. “Бобурнома” — бадиий мақоланависликнинг гўзал намунаси

Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг шоҳ асари — “Бобурнома” тўрт ярим асрдан ортиқ жаҳон узра мағрур кезаётир, муаллифи номини, юрти, эли, миллати довруғини юртлар, мамлакатлар, иқлимлараро таратиб келаётир. Бу қомусий асар тўрт марта форсийда, тўрт марта инглизчада, икки мартадан олмон, француз, турк давоми…

Сайди Умиров. Бадиий публицистика (2012 йил таҳлили) (2013)

Мен “Тафаккур”, “Шарқ юлдузи”, “Жаҳон адабиёти”, “Ёшлик” журналларида, “Ўзбекистон адабиёти ва санъати” ҳафталигида ўтган йилда босилган бадиий публицистика намуналари, нашриётларда чоп этилган бир қатор катта кичик китоблар билан танишиб чиқдим. Публицистика “ижтимоий” деган сўздан олинганини биламиз. Лекин унинг бадиий публицистика давоми…

Сайди Умиров. Адабиёт фидоийлари билан барҳаёт (2011)

Инсон умри орзулар, умидлар, қайғу ва из­тироблар мажмуидир. Бугун болалик йилларимни эслар экан­ман, кўз олдимда тупроқ кўчалару саҳармардонда пода ҳайдаб юрган сарпойчан болалар гавдаланади. Не тонгки, ўша содда ва беғубор болаларнинг бири, шубҳасиз, мен эдим. Гарчи бизнинг болалик давримиз бахту давоми…

Сайди Умиров. Давр унинг тақдирида (2006)

Аҳмаджон Мелибоев ижодига назар Унинг мақола, очерк, китобларини  ўқиш, маъруза, ҳикояларини  тинглаш  мароқли,  майин юморга  бой, ичакузди  ҳангомаларини  бир эшитган одам яна эшитсам, ҳамсуҳбат бўлсам дейди, бош муҳаррирлик маҳоратига  бошқа  бош муҳаррирлар  ҳавас қилишади,  у юртимиз зиёлиларини – адиб, олим, давоми…

Сайди Умиров. Олтин зангламас (2007)

Абдулла Қаҳҳорга меҳр-муҳаббат менда мактабда ўқиб юрган чоғлар пайдо бўлган. Бу муҳаббат кейинчалик, эҳтимол, Асрор бобо самоваридан ўт олиб, кампирлар қоққан симдан ёхуд “Олтин юлдуз” шуъласидан чўғланиб, сўнмас оташ-алангага айлангандир. Ҳарқалай, ёзувчининг жозибадор асарлари ўшанда мурғак қалбларимизни оҳанрабо янглиғ ўзига давоми…

Сайди Умиров. Асқад Мухторнинг элчилари (2005)

Адиб ҳаёти журналистика билан чамбарчас боғлиқ: дастлаб «Ёш ленинчи» (ҳозирги «Туркистон»), «Қизил Ўзбекистон» (ҳозирги «Ўзбекистон овози») газеталарида ишлаган, «Шарқ юлдузи», «Гулистон» журналларига бош муҳаррирлик қилган, «Ўзбекистон адабиёти ва санъати»ни шакллантирган, Ёзувчилар уюшмасига котиб бўлган. Олтмиш йиллик ижодий фаолияти давомида ўн давоми…

Сайди Умиров. Самарқандлик мутафаккир

“Шу ернинг об-ҳавосидан баҳраманд бўлиб камол топсангу унинг шарафини ҳимоя қилмасанг, (она диёринг) оёқ ости бўлиши, қадрсизланишига йўл қўйсанг, нобакор ажнабий ўз ватани шон-шавкати учун сенинг ота-боболарингнинг қони тўкилган ерингни ваҳшийларча топтаб, қонингни симирса ва уни ўзининг ахлатхонасига айлантирсаю сен давоми…