Гулноз Мамарасулова. Қўшнилар (ҳикоя)

Бу ерга кўчиб келганимизга ҳам бир йилдан ошди. Янги қўни-қўшнилар билан муносабатимиз анчагина қалинлашиб қолган. Байрамларда ва турли бошқа тадбирларда бир-биримизникига чиқамиз, турли нарсаларни олди-берди қиламиз. Баъзида ишим билан, ёз-чизларим билан андармон бўлиб, айтилган жойга бора олмасам, улар бир дунё давоми…

Гулноз Мамарасулова. Парирўй (ҳикоя)

Кейинги пайтлари Абдулла кунларининг бир алфозда зерикарли ўтаётганидан тез-тез нолийдиган бўлиб қолди. Ҳар куни эрталабдан ишга боради, кеч тушгач қайтади. Шу билан яна бир куни ўтади-кетади. Ҳар куни бир хил одамлар, бир хил иш, бир хил танишларни кўравериб зада бўлган давоми…

Гулноз Мамарасулова. Муаллима холам (ҳикоя)

Ўша изғирин, совуқ қиш кечаси ҳали-ҳамон эсимда. Ташқаридаги шамолнинг ғувиллаши қулоқни қоматга келтиргудек эди гўё. Йўқ, мен ўша куни тизза бўйи қор ёққанини айтмаяпман. Яхшиси, ҳаммасини бошидан бошлай қолай… Онамларнинг оиласи серфарзанд бўлган. Ўн битта бола: етти қизу тўрт ўғил. давоми…

Гулноз Мамарасулова. Ишонч гуллари (бадиа)

Мен сизга ишондим… Шундай ишондимки, қалбим бу туйғуга лиммо-лим тўлганидан ўзимни қўярга жой тополмаяпман. Дунё бир зумгина гулларга бурканди. Нурли, фараҳбахш туйғулар бутун оламни қамраб олди. Бутун дунёними?! Ёки фақат менинг қалбим шундай ҳисга тўлганми? Билмадим… Билганим эса бахт мени давоми…