Аҳмад Озодгоҳ (Жазоир)

ЕТАР ЭНДИ! Бармоқлар, Ўқингиз Гитара сасин. Лаблар, Шивирлангиз: Умид яшасин. Етар энди тингламоқ Осмон шикоятини, Етар энди йиғламоқ Сўнган юлдузга, Етар энди ачинмоқ Сўхтаси совуқ Қишни эслатувчи Алдоқчи кузга. Етар энди кўз тикмоқ Олисдаги саробга. Ишонманг хотирани Сўндирувчи китобга. Керакмас давоми…

Маъмун аш-Шинавий (1914-1994)

Маъмун аш-Шинавий (مأمون الشناوي) – мисрлик машҳур шоир. У 1914 йили Мансур шаҳрида туғилган. УЙҒОН, СЕВГИЛИМ… Уйғон, севгилим, уйғон, Кун берма уйқуларга, Уйғон, кўзларингни оч, Қара янги кунларга! Уйғон, севгилим, уйғон, Юракдан уйқуни қув Қара, тип-тиниқ осмон, Товланиб турипти у. давоми…

Миозотис (Мадагаскар)

Миозотис – Мадагаскар шоири. ОНАМ ҚАБРИДА Мотамзада кўнглим ўртар қайғуда, Бир лаҳза хаёлим алдайди мени. Волидам, гўё сен ширин уйқуда, Мангу уйқу олмиш бағрига сени. Маъюс табассуминг эслаб, онажон, Кўз ёшимга ювдим юзимни ўксиб. Қабрингни тарк этиб кетар оломон Баргизублар давоми…

Раду (Мадагаскар)

Раду – Мадагаскар шоири. МАНГУ АЙРИЛИҚ Видолашмоқ оғир марҳумлар билан, Юрагингни ўртар мотам лаҳзаси. Ундан аламлироқ экан аслида, Тирик айрилмоқнинг ғамли зарбаси. Шеърлар ҳам уларга ўхшайди бешак, Шабнам умри нима, ғариб бир безак. Ҳидин ким ҳам эслар, лекин азиз у, давоми…

Муҳаммад Азиз Лаҳбобий (Марокаш)

Муҳаммад Азиз Лаҳбобий – Марокашлик шоир ТИНГЛА, ЎҒЛИМ Ўғлим! Сен яшашинг керак. Бунинг-чун ўзгартмоқ керак дунёни. Бунинг-чун қора қозонни Юз йиллик қурумдан тозалагандай — Роса артмоқ керак дунёни. Ўғлим! Ҳаётингни бераман ўзим. Лекин тинч кунларни оласан қайдан? Сенга укалар ҳам давоми…

Муҳаммад ал-Фойтурий (Судан)

Муҳаммад ал-Фойтурий – Судан шоири. АФРИКА ОВОЗИ Сербардош Африка, Дардли Африка! Эй, ўзга юрт худоларига Қурбонликка берилган ҳаёт! Сув эмас, кон сингган, Тер сингган ерига, Тинкаси қуриган, Илиги сўрилган, Шўрлик Африка, У дамларинг сенга энди ёт. Бошланмоқда янги давр — давоми…

Фернандо Коста Андреде (Ангола)

Фернандо Коста Андреде – анголалик шоир ҚАЙТИШНИНГ ИККИНЧИ ҚЎШИҒИ Биз бир тузнинг зарраларимиз қон ҳам тер ҳам бизники эди бизникийди қайиқ ҳамда сўз ва ердаги умид илдизи … биз қуласак инграрди ёмгир силарди у изларимизни бизникийди бесубутлар ҳам ўқимиздан қулади давоми…

Лунсайни Каба (Гвинея)

Лунсайни Каба – гвинеялик шоир ИРҚЧИЛИК ОЛАМИ Бу кўчалар, маҳалла, бу йўллар — сенга эмас. Бу олтин меҳроб, маъбад, дарвоза — сенга эмас. Сенга эмас уйлар ҳам — бари хўжайинларники, хўжайинларники. Сенга-чи, сенга эса — фақат турма, фақат барак, фақат давоми…

Гауссу Диавара (Мали)

Гауссу Диавара – малилик шоир НИГЕР ДАРЁСИГА Обиҳаёт дарёси, Нигер, кўҳна тарих аввалидурсан! Асрларнинг қаърига сингди салтанатлар беному нишон. Аммо тўхтам билмайсан ҳануз бамисоли боқий умрсан, Қораларга ризқ бергувчисан, қораларнинг жонига дармон. Тннч, осуда оқардинг, Нигер, дориламон кунлар кечганда. Сенинг давоми…

Асэфа Гэбрэ Мариам Тэсэмма (Эфиопия)

Асэфа Гэбрэ Мариам Тэсэмма – эфиопиялик шоир ЭФИОПИЯНИНГ МИЛЛИЙ ГИМНИ О Эфиопия, олға бос, олға, Социализм сари чиққансан йўлга! Гулла-яшна, замин, қучмоқда кўклам, Фарзандлар посбондек ичмоқда қасам! Эртага жанг бўлса яна ногаҳон, Сен учун ҳар бири бахш айлагай жон! Ҳамиша давоми…