Деннис Брутус (1924-2009)

Деннис Брутус (Dennis Vincent Brutus) Жанубий Родезиянинг (ҳозирги Зимбабве) Солсбери шаҳрида туғилган. Витватерсранд университетини тамомлаган. Бир неча йил ўқитувчи бўлиб ишлади. Ирқий айирмачиликка қарши олиб борилган жуда кўп курашларда, айниқса спорт соҳасидаги бундай ҳолларга ҳеч қачон чидаб қараб турмади. Шунда давоми…

Алан Пейтон (1903-1988)

Алан Пейтон (Alan Stewart Paton) Питермаритцбургда туғилган. Наталь университетини тамомлаган. Бир неча йил Наталь мактабларида ўқитувчилик қилди. Кейин қоратанлилар учун қурилган Дипклоопф ахлоқ тузатиш колониясида директор бўлиб ишлади. Шеърларини инглиз тилида ёзган. ХЎЖАЙИННИНГ КАТТА ИНЪОМИ Ошин ошаб, ёшин яшаган Эски-тускиларин давоми…

Агостиньо Нето (1922-1979)

Антонио Агостиньо Нето (António Agostinho Neto, 17 сентябрь 1922, Бенгу провинцияси, Ангола — 10 сентябрь 1979, Москва) — Ангола давлат арбоби, шоир. Ангола халқ Республикасининг биринчи президенти (1975-1979). Португал тилида ижод қилган. БУНЁД ҚИЛИНГ Бунёд қилинг, бунёд килинг, бунёд қилинг давоми…

Абулқосим аш-Шаббий (1909-1934)

Абулқосим аш-Шаббий (أبو القاسم الشابي) – замонавий Тунис шеърияти асосчиси. Араб тилида ижод қилган. ҚИСМАТ ШУДИР — КЕЛМОҚ ВА КЕТМОҚ… Қисмат шудир — келмоқ ва кетмоқ, Турличадир либоси албат, Гоҳо қаро, гоҳи ярқироқ, Гоҳо исён, гоҳо сукунат, Гоҳ қўшиқдир, гоҳида давоми…

Салоҳ Абдус-Собир (1931-1981)

Салоҳ Абдус-Собир (صلاح عبد الصبور) 1931 йили Мисрда туғилган. Шоир, танқидчи, драматург “КЕЧИРИНГ, ДЎСТЛАРИМ…” Кечиринглар, дўстлар, бу йилда дарахтлар ҳам – мевасиз, абгор, дастурхоним бўм-бўш, ҳувиллар, сизларни кутишга эмасман тайёр, омборлар ҳам бўшдир, на қилай, аёндир бу болаларга ҳам. Хасисмасман, давоми…

Муҳаммад Ҳофиз Иброҳим (1871-1932)

Муҳаммад Ҳофиз Иброҳим (محمد حافظ بن إبراهيم) – мисрлик шоир, “Нил шоири” номи билан машҳур бўлган. ШЕЪРИЯТ Шеър –бунёд бўлгансан орзу-армондан — Ёзган аҳли дониш, ҳисга бўлиб ғарқ. Ғофил эл уйқуга чўмиб ётганда, Ғазал битди оқшом бир фарзанди Шарқ. Шеърият, давоми…

Фаруқ Жувайда (1946)

Фаруқ Жувайда (فاروق جويدة) – мисрлик шоир ва журналист. * * * Бир туни… Марҳумлар эсланганидай, Нега кириб келдинг менинг ёдимга? Келинлик либосинг кийган ўшал дам Дафн этгандим ахир сени қалбимга. Уялиб, қизариб туравердинг сен, Қалб тамом унутиб ҳижрон сасини. давоми…

Абдураҳмон ал-Абнудий (1938-2015)

Абдураҳмон ал-Абнудий (عبد الرحمن الأبنودى‎) (1938 – 21 апрель 2015) – машҳур Миср шоири, болалар ёзувчиси. ЎҒЛИМГА Бу дунёда одамларнинг Энг яхши кўрган иши – Ўзи эккан дарахтларнинг Соя солиб туриши! Ўзинг эккан анжирлардан, Ё тиклаган бинодан Қандай яхши – давоми…

Муҳаммад Афифий Матар (1935-2010)

Муҳаммад Афифий Матар (محمد عفيفي مطر; 1935 – 28 июнь 2010) – миср шоири. Айн Шамс университетининг фалсафа факультетини тамомлаган. 10 дан ортиқ китоблари чоп этилган. * * * Орзулар тойчоғи ўтлар ўтлоқда – Севгилим кўйлагин ҳиди келмоқда. Атрофда уюм давоми…

Амал Дунқул (1940-1983)

Амал Абулқосим Дунқул (أمل ابو القاسم دنقل‎; 1940–1983) – миср шоири. Миср адабиётидаги модернистлардан бири. ҲАМДУ САНО Шамол маъбудасига Ҳамду санолар бўлсин! Жасоратига олқиш, Рағбат-дуолар бўлсин! Ҳамма “Ҳа” деган пайтда У-чи, жасорат билан, Қарши чиқди, “Йўқ!” деди, Инкор қилди қатъиян. давоми…