Умарали Норматов. Устознинг бир ижодий жасорати (2009)

Истиқлол арафасида республикамизнинг янги раҳбарияти ташаббуси билан адабий таълимни тубдан янгилаш ҳаракати бошланган эди. Айни шу мақсадда тузилган ишчи гуруҳининг ХХ аср ўзбек адабиёти тарихи билан шуғулланувчи аъзолари – О. Шарафиддинов, Н.Каримов, Б.Назаров, Қ.Йўлдошев ва камина зиммасига ғоят жиддий, масъулиятли давоми…

Умарали Норматов. Куй таровати, тасвир латофати (2009)

“Бир асар тарихи” туркумидаги бу мухтасар хотира-мақола яхлит бир роман эмас, балки унинг биргина боби ҳақида 1964 йил ёзининг илк кунлари. Дўрмондаги ёзувчиларнинг ижод уйи бамисоли сўлим бир гўшага айланган чоғлар. Бир оз ҳордиқ чиқариш, айни пайтда, Абдулла Қаҳҳор ижоди давоми…

Умарали Норматов. Ярим асрлик мулоқот (2007)

Ўтган аср 60-йилларининг бошлари. Тошкент давлат (ҳозирги Миллий) университетининг ўзбек адабиёти кафедраси мудири Ғулом Каримов таклифига кўра камина — кафедра аспиранти филология факултети битирувчи курс талабалари билан адабиёт фанидан устоз бошлаган семинар машғулотларини давом эттирадиган бўлдим. Тасодифни қарангки, биринчи машғулот давоми…

Умарали Норматов. Илм заҳматкаши (2007)

Мақоламиз қаҳрамони — ҳамкасбимиз Аҳмад ака ҳаёт бўлганида, мана шу саховатли куз кунларида унинг 90 йиллигини бирга нишонлаган бўлардик. Қутлуғ санага атиги уч ой қолганида у бу фоний дунёни тарк этди… Аҳмад акани ўйлаганимда, ўзим шахсан шоҳид бўлган ярим асрлик давоми…

Умарали Норматов. Тугалланмаган зилзила (2007)

Даврнинг энг муҳим ҳодисалари, замондошлар ҳақида қалам тебратган Абдулла Қаҳҳор асрнинг яна бир фожиавий ҳодисаси — Сталин қирғин-қатағонлари, қатағон қурбонлари, ёзувчи ибораси билан айтганда, «култ даври» асоратларини четлаб ўтиши мумкин эмас эди. Узоқ йиллар қалбини ўртаб, унга тинчлик бермай келган давоми…

Умарали Норматов. Мафтункор ишқ муждалари (2006)

«Дунёнинг сири», «Ғуломгардиш», «Қоғоз гуллар», «Саодат соҳили», «Ёзнинг ёлғиз ёдгори», «Кўнгил озодадур» каби ҳикоя, қиссалари; «Андиша», «Шоирона, дарвешона бир маъно», «Бобурнинг тушлари» сингари бадиалари ўтган аср охирги чораги миллий адабиётимиз тараққиётида муносиб ўрин эгаллайди. Бу асарлар шахс жумбоғи, инсон руҳиятидаги давоми…

Умарали Норматов. Сокин кўнгил розлари

Ўтган аср 60-йилларининг охирлари, зилзиладан сўнг Талабалар шаҳарчаси биқинида университет домлалари учун қурилган бинодан оиламизга ажратилган хонага яқиндагина кўчиб борганмиз. Шу орада қадрдоним Маҳмуд Саъдий тўладан келган ўртабўй бир йигитни бошлаб келди. «Танисангиз керак, талабангиз Тоғаймурод Менгноров, журналистика факултетида ўқийди, давоми…

Умарали Норматов: «Энг муҳим муаммо» (2003)

— Устоз, бугунги адабий жараёндаги Сизни қизиқтираётган, ўй-мулоҳазага ундаётган энг муҳим муаммо нима? — Шерали, биламан, самимий эҳтиром белгиси ўлароқ ҳар доим бўлганидек, менга “Устоз” деб мурожаат этаётирсиз. Бунинг учун раҳмат. Бироқ, очиғи шундай мурожаат менга бироз малол келади. Тўғри, давоми…

Умарали Норматов. Қалб драмаси ва нафосати (2004)

Мумтоз шеъриятимизнинг нодир намуналарига хос энг муҳим хусусиятлардан бири шуки, уларда шоир (лирик қаҳрамон) қалбининг ададсиз қийноқлари, оҳу зорлари ўқувчини ларзага солар даражада бутун кескинлиги, драмалари билан изҳор этилади. Айни пайтда шу руҳий қийноқлар ифодаси киши кўнглини асир этадиган, овутадиган давоми…