Адабиётшунослик луғати (Д.Қуронов, З.Мамажонов, М.Шералиева)

Дилмурод Қуронов, Зокиржон Мамажонов, Машҳура Шералиева. Адабиётшунослик луғати / ф.ф.д. Д.Қуроновнинг умумий таҳрири остида. – Тошкент: Akademnashr, 2010 йил. – 400 б. Луғат-маълумотнома тарзида тартибланган ушбу китобда адабиётшуносликка оид терминлар изоҳланиб, уларнинг мазмун-моҳияти мисоллар ёрдамида ёритилган. Луғат олий ўқув юртларининг давоми…

Умарали Норматов. Тошқин пайтидаги сокинлик (1989)

Апрель ойининг охирида Қўқон шаҳрида студентларнинг ўзбек тили ва адабиёти бўйича анъанавий рвспублика олимпиадаси бўлиб ўтди. Бу — Бутуниттифоқ миқёсида «Студент ва илмий-техник прогресс» шиори остида ўтадиган тадбирнинг бир қисми сифатида муҳим аҳамиятга эга. Авваллари бундай тадбирлар университет ва пединститутлар давоми…

Дунёни янгича кўриш эҳтиёжи (Умарали Норматов ва Улуғбек Ҳамдам суҳбати) (2002)

(Ўзбек модерн шеърияти, умуман модернизм хусусида суҳбат) Умарали НОРМАТОВ: — Улуғбек, сиз ҳам шеъриятшунос, ҳам шоир сифатида бугунги миллий шеъриятимиздаги жараёнлардан, қолаверса, замонавий жаҳон шеърияти, шеърият илми ҳақидаги янгиликлардан яхши хабардорсиз. Ойбекнинг замонамизга ҳамоҳанг «кўнгил шеърияти»га бағишланган номзодлик диссертациянгиз, ҳозирги давоми…

Умарали Норматов, Ҳамидулла Болтабоев. Янги назарий тамойиллар (2008)

Ҳамидулла Болтабоев: Ҳаммамиз яхши биламизки, адабиёт назарияси минг йиллар давомида амалга оширилган қонуниятлар билан эмас, ҳаётни бадиий таҳлил қилиш асосида ривожланади. Амалда яратилган ҳар бир даҳо, ҳеч бўлмаса, оригинал асар назарий қоидаларни бойитибгина қолмай, аввалги эски қолипларни синдиради. Ундаги янгилик давоми…

Умарали Норматов. Адиб ҳузурида 19 дақиқа

1964 йилнинг охирги қор-қировли кунларидан бири — янглишмасам, 29 ёки 30 декабрь. Устоз Ғулом Каримов ва Субутой Долимовлар таклифи, Зарифа опанинг розилигига кўра, Ойбекни янги йил ҳамда қутлуғ 60 ёшга тўлиши билан олдиндан табриклаш ниятида улуғ адиб хонадонига ташриф буюрадиган давоми…

Умарали Норматов. Жаҳон янги шеъриятига ҳамоҳанг тароналар (2005)

Биламизки, ўтган асрнинг 90-йилларига қадар шўро даври шеърияти биринчи навбатда ижтимоий-сиёсий, мафкуравий жиҳатдан тадқиқ этилар, улкан шоирларнинг хизмати асосан ижтимоий-сиёсий, мафкуравий масалаларни қандай ифода этганлигига қараб баҳоланарди; сиёсатдан, мафкурадан холи “соф лирика” ҳаётдан, ҳаёт ҳақиқатидан чекиниш, шоирнинг ўз қалби қобиғига давоми…

Умарали Норматов. Олтин зангламас (2013)

Асли исми-шарифи Ғулом Алимов, адабий тахаллуси эса Шуҳрат бўлган беназир ижодкор эл-юртда, адабиёт дунёсида Шуҳрат деган ном билан танилди. Ўзидан катта устозлари, шунингдек, тенгдошлари, ўзидан кичик шогирдлари унга “Ғулом”, “Ғуломжон” ёки “Ғулом ака” деб эмас, балки “Шуҳрат”, “Шуҳратжон”, “Шуҳрат ака” давоми…

Умарали Норматов. Эҳ, бу қизлар, қизларжон… (2013)

(“Кичик мўъжизалар” туркумидан) Улкан адибимиз Асқад Мухтор “Ўзбекистон адабиёти ва санъати”га бош муҳаррир этиб тайинланган куннинг эртаси телефон орқали мени чорлаб, бир маслаҳатли иш борлигини айтди. Бордим. Салом-аликдан сўнг у дарҳол ­мақсадга ўтиб, деди: “Гап бундай. Прозаикларимизнинг фикри-хаё­ли ҳозир роман давоми…

Умарали Норматов. Заҳматкаш олимнинг шарафли йўли

1972 йилнинг сентябри. Миллий университет ўзбек филологияси факультети биринчи курсида ҳозирги адабий жараён фанидан машғулотлар бошлаганман. Ўн йилдан бери камина олиб борадиган бу курснинг бош вазифаси – филолог талабаларни жорий адабий жараён оламига олиб кириш, уларда сўз санъати ва адабиётшунослик, давоми…

Умарали Норматов. Тил илмининг шоири

(Тилшунос олим, мураббий Айюб Ғуломов таваллудининг 100 йиллигига) Миллий университет филология факультетида хизмат қилган мен тенги домлалар бу табаррук зотга – замонавий ўзбек тилшунослиги илмий мактабига асос солган алломага эркалик қилиб “Айюб ака” деб мурожаат этардик. Талабалик йилларимни ҳам қўшганда давоми…