Иброҳим Ғафуров: «Одам – одамнинг сайқали» (2006)

Машҳур немис файласуфи Фридрих Нитше умр бўйи ўлмас мавзу — Инсоннинг заминдаги ўрни хусусида ўйлади ва айтди. Унинг битикларини илғаш учун эса ўқувчи муайян тайёргарликка эга бўлиши лозим. Инкорона ва исёнкорлик руҳи билан тўлиб-тошган, ҳаёт фалсафасининг ўзанларидан бири — «Зардўшт давоми…

Иззат Султон: «Иккаламиз битта бўлиб кетдик» (2006)

Университетда ўқиб юрган кезларимиз Ёзувчилар уюшмасида ўтказиладиган учрашувларни қолдирмасдик. Мажлисларда устоз Иззат Султон тез-тез сўзга чиқиб турарди. Устознинг чиқишларини ўттиз йилдан зиёд тинглаб келган бўлсам, бирон марта ўзларини ўзлари такрорлаганини эшитмаганман. Шу-шу, устоз ишлайдиган институтда ишлашни орзу қила бошладим. Орзуим давоми…

Римма Аҳмедова: “Муҳаббат менинг кўзим бўлди…” (2005)

Агар ғамгин бўлсанг, севинчим — нажот, Шод бўлсанг, ол, мана, ғамимни бердим. Қанотинг бўлайин, сен ҳам бўл қанот, Ҳамдардинг бўлайин, бўлгин ҳамдардим… Шеърни ич-ичидан ҳис қилиб, шоир туйғуларини авайлаганча, гўёки ундаги дардни ҳуркитиб қўймаслик учун чўчигандек оҳиста ўқийди… Мен Ундан давоми…

Назар Эшонқул: «Адабиёт барибир янгиланаверади» (2005)

— Назар ака, суҳбатимизни ўтган йили нашр этилган «Маймун етаклаган одам» номли тўпламингизга кирган асарлар, хусусан, «Тун панжаралари» ва «Қора китоб» қиссаларидаги қаҳрамонлар ва уларнинг руҳий ҳолатларига доир мулоҳазалардан бошласак. Ҳар иккала қисса қаҳрамонларининг руҳий ҳолати, кечинмалари борасида айрим саволларга давоми…

Абдулла Орипов: «Хамса» — жаҳон адабиётидаги буюк асар» (2005)

— Абдулла ака, Дантенинг «Илоҳий комедия»си «Таврот», «Инжил», «Қуръон»и каримдек илоҳий китоблардан сўнг инсон томонидан яратилган буюк асарлардан бири сифатида эътироф этилади. Сиз мумтоз адабиётимиздаги қандай асарларни шундай буюк китоблар сафига қўшган бўлардингиз? — Албатта, «Хамса»ни. Улуғ бобомиз Алишер Навоийнинг давоми…

Аҳмад Аъзам: «Адабий асар – тил ҳодисаси» (2012)

– Аҳмад ака, ўзбек насрининг бугунги мавқеи ҳақида гаплашсак. Яхши биласиз, ўтган асрнинг 90-йилларигача кимдир бирор қисса ёзса машҳур бўлиб кетар эди. Не тонгки, ўшаларнинг айримларинигина бугун ёдга оламиз. Икки йил бурун Ёзувчилар уюшмаси йиғинида жонкуяр мутахассислардан бири Мустақиллик йилларида давоми…

Мурод Муҳаммад Дўст: «Аждодларни тинч қўяйлик» (2012)

– Мурод ака, суҳбатимизни адабиётдан бошласак. Янги асарларингиз кўринмай қолганига ҳам анча бўлди…– Одамзод кўп нарсани кўриб-билиб боравергани сайин ёзиши анча қийинлашаркан. Аввал ёзганларим ҳам, энди ёзадиганим ҳам майда, арзимас бўлиб кўринаверади – шуниси ёмон. Балки бунга ёшлик ғайрати, аввалги давоми…

Эркин Аъзам: «Қаламдан бошқа қуролим йўқ» (2012)

– Эркин ака, ҳозирги адабий жараёнга муносабатингиз қандай? Адабиётимизнинг бугунги даражаси сизни қаноатлантирадими? Бир китобхон сифатида, абадиётга дахлдорлик даъвосидаги адабиёт рамзлар ортига яшириниб иш кўришга зўр бермаяптимикан, деган хавотир бор менда. Гоҳо санъат воқеликни реал тасвирлашдан қўрққани учун мавҳумликка юз давоми…

Холис эътироф эҳтиёжи (профессор Қозоқбой Йўлдошев билан мулоқот) (2012)

– Одамият жаннатдан қувилгандан бери ўзининг моҳиятини ахтаради. Бу изланиш эса унга ҳаёт, завқу шавқ ва ҳаловат беради. Инсон ўзини англаш йўлида кўп шарафли йўлларни босиб ўтди. Замон тили билан айтганда юксак тараққиётга, цивилизацияга эришди. Лекин… биласизми, инсоният муаммоларининг кўлами давоми…

Шукур Холмирзаев: «Жаҳонбоп асар ёза оламан, лекин» (2002)

Мазкур суҳбатни қоғозга тушириш учун ёзув столига ўтирар эканман, хонанинг нақадар ёруғлиги диққатимни тортди. Ўгирилиб тепага — электр лампага қарадим: ўткир нурдан кўзим қамашди. Сўнгра қоғозга юзландим. Негадир кўз олдим қоронғилашди. Барибир нур манбаига меҳрим ортди. Қизиқ, инсон ўзи яратган давоми…


Мақолалар мундарижаси