Ёпиғлиқ қозон» қандай очилади? (адабиётшунос Зуҳриддин Исомиддинов билан суҳбат) (2011)

Филология фанлари номзоди, адабиётшунос Зуҳриддин Исомиддинов билан суҳбат – Зуҳриддин ака, суҳбатимиз аввалида шуни эҳтиром билан айтиб қўяй: Сизнинг матбуотдаги ҳар бир чиқишингизни катта қизиқиш билан кутиб олувчи мухлисларингиздан бириман. Айниқса, маънавият, тил ва адабиётшуносликка оид қатор мақолаларингиз катта таассурот давоми…

Маънавий тарсаки оғриғи (ёзувчи Хуршид Дўстмуҳаммад билан суҳбат) (2011)

– Бош муҳарриримиз: “Хуршид ака билан анъанавий суҳбатларга ўхшамайдиган, иложи бўл­са баҳс уюштириб берсангиз”, деб қолди. Рози бўлдим. Шу сабабли, рухсатингиз билан гурунгни узундан-узоқ кириш сўзларисиз, ғарб журналистикасига хос бўлган “тўнтарилган пирамида” усулида, яъни асосий мавзудан бошласак. Хуршид ака, Сиз давоми…

Муҳаммад Али: “Умид кўнглимизни ёритиб турсин” (2011)

Ўзбекистон халқ ёзувчиси Муҳаммад Али билан суҳбат – Муқаддас нарсалар ҳамиша муҳофазага, ҳимояга муҳтож бўлади. Чунки эзгуликнинг душ­­мани кўп. Ғанимнинг кўплиги, хавфнинг кў­лами эса ЭЗГУЛИКнинг баҳосини белгилайди. Шу маънода Ватан ва унинг ҳуррияти ҳамиша ҳимояга муҳтождир. Сиз ижодингизда, хусусан, тарихий давоми…

Мирпўлат Мирзо: “Шеърият ҳамиша идеални куйлаган” (2011)

Таниқли шоир ва таржимон Мирпўлат Мирзо билан суҳбат – Мирпўлат ака, ижод ким учун изтироб, ма­шаққат, ким учун ҳузурбахш машғулот. Сизга-чи? – Бир асарни ёзиб тугатганингдан кейин, уни қачон бошловдим, қандай тугатдим, деб мулоҳаза қиласан. Лекин бу жараён тафсилотларини аниқ-тиниқ давоми…

Эркин Воҳидов: “Қалбимиз ҳудудларини омон сақлайлик” (2011)

Ўзбекистон Қаҳрамони, Халқ шоири Эркин Воҳидов билан суҳбат – Сиз севимли шоиримиз Абдулла Ориповнинг Миллий театримизда бўлиб ўтган 70 йиллик юбилей тантанасидаги табрик сўзингизда кўп­чиликни ҳаяжонлантириб юборган бир воқеа тафсилотини айтдингиз. Яъни, сўз санъаткори Абдулла Қаҳҳорнинг ўша долғали 60-йилларда Сиз давоми…

Абдулла Орипов: “Ёшлар байроқдор бўлсин!” (2011)

– Абдулла ака, аввало қутлуғ 70 ёшингиз билан самимий табриклаймиз. Шу ёшда тўла илҳом билан ижод қила­ётганингиз шогирдларингизга ҳам юқсин. Сиз 50 ёшга кирганингизда ўша вақтдаги Ёзувчилар уюшмасининг раиси, атоқли адиб О. Ёқубов адабиёт газетамизда каттакон бир мақола (балки эсседир) давоми…

Иброҳим Ғафуров: “Китобсиз яшаб бўлади, аммо бу яшаш ёввойи яшаш бўлади” (2011)

Ҳар қандай ғоя ўз фидоийлари билан тирикдир. Ана шу фидоийликнинг нечоғлиги ғоя умрини белгилайди. Бу ақида бевосита адабиётга ҳам тегишлидир. Шу маънода ҳеч бир муболағасиз айтиш мумкинки, адабиётшунос, мунаққид ва таржимон Иброҳим Ғафуров адабиётнинг том маънодаги фидоийларидан биридир. У туфайли давоми…

Пиримқул Қодиров: «Болаликдан бошланган тарбия муҳим…» (2011)

Халқимизнинг севимли ёзувчиси Пиримқул Қодиров­нинг салмоқли романлари, бир-биридан ширали қисса ва ҳикоялари китобхонларнинг севимли асарларига айлангани шубҳасиздир. Айниқса, ёшларга бағишланган “Уч илдиз” асарига устоз Абдулла Қаҳҳор юксак баҳо берган бўлса, русча таржимасини ўқиган буюк қозоқ адиби Мухтор Авезов Москвада бўлиб давоми…

Икром Отамурод: “Адабиётни истеъдодлар яратади” (2009)

Ижтимоий-сиёсий соҳалардаги туб бурилишлар, жамият маънавий ҳаётидаги янгиланишлар, аввало, бадиий адабиётда акс этади. Шу боис, бугунги кунда яратилаётган асарларда инсон тафаккур тарзида юз берган ва бераётган эврилишлар бор бўйича кўзга ташланаётир. Ўзбек шеърияти, хусусан, достон жанридаги изланишлар ҳақида сўз кетганда, давоми…

Агар танбал бўлмасангиз… ёки Гётенинг муҳим эътирофи (профессор Муҳаммадаббос Ирисқулов билан суҳбат) (2009)

Мавзу мавзуга йўл очади. Яқинда нишонланган тил байрами сабаб хорижий тилларни ўрганиш ва ўргатиш, ўзбек тили ва хорижий тилларнинг муносабатлари, ўзбек тилининг келажаги ҳақида фикрлашиш ниятида Республика тил ўқитиш маркази директори, Республикада хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси, Жаҳон тиллар университети инглиз давоми…


Мақолалар мундарижаси